ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Россия гази Ўзбекистонга етказиб берилади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги.Хабарда айтилишига кўра, 16 июнь куни Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома ва республика газ узатиш тизимини Россия газини қабул қилишга тайёрлаш бўйича “йўл харитаси” имзоланган. Ҳужжатларни Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев иштирокида Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳамда "Газпром" ОАЖ Бошқаруви раиси Алексей Миллер имзолади.
Режага кўра, Россия газини Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудуди орқали экспорт қилиш 2023 йилнинг тўртинчи чорагидан бошланади.
ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Россия гази Ўзбекистонга етказиб берилади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги.
"Россия газини Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудуди орқали экспорт қилиш 2023 йилнинг тўртинчи чорагидан бошланади", - дейилади хабарда.
Хабарда айтилишига кўра, 16 июнь куни Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома ва республика газ узатиш тизимини Россия газини қабул қилишга тайёрлаш бўйича “йўл харитаси” имзоланган.
Ҳужжатларни Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев иштирокида Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳамда "Газпром" ОАЖ Бошқаруви раиси Алексей Миллер имзолади.
2022 йилнинг ноябрь ойида Россия Қозоғистон ва Ўзбекистонга Россия газини ушбу давлатлар орқали ташишни назарда тутувчи “уч томонлама газ иттифоқи” тузишни таклиф қилган эди.
2023 йил 24 январь куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва "Газпром" компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзоланди.
16 июнь куни Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома ва республика газ узатиш тизимини Россия газини қабул қилишга тайёрлаш бўйича “йўл харитаси”имзоланган эди.
Сентябр ойининг охирида Ўзбекистон Энергетика вазирлиги мамлакатда инфратузилма Россия газини 1 октябрдан қабул қилишга тайёр эканини маълум қилган эди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлигимаълумотларигакўра, шартнома доирасида жорий йилнинг 1 октябридан кунига 9 миллион кубометр табиий газни импорт қилиш бошланиши мўлжалланмоқда. Йиллик ҳажм эса қарийб 3 миллиард кубометрни ташкил этади ва бу келажакда оширилиши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, Россия газини Ўзбекистонга "Марказий Осиё — Центр" газ қувури орқали етказиб бериш лойиҳаси энг тезкор ва кам харажатли усул ҳисобланади. Уни амалга ошириш учун собиқ СССР даврида 1960 йилларда қурилган ва айни дамда фойдаланилмаётган газ инфратузилмасидан реверс усулида фойдаланилади.