Саида Мирзиёева Наманган вилоятидаги болаларни бориб кўрди

© Саида МирзиёеваСаида Мирзиёева
Саида Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2023
Oбуна бўлиш
Саида Мирзиёева Наманган вилоятига шахсан давлат раҳбарининг топшириқлари билан етиб борди.
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева Наманган вилоятидаги болаларни бориб кўрди.
© Саида МирзиёеваСаида Мирзиёева
Саида Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2023
Саида Мирзиёева

“Бугун биз Наманган вилоятига шахсан давлатимиз раҳбарининг топшириқлари билан етиб келдик. Вазиятни кўзимиз билан кўриш учун шифохонага бордик, болажонлар ҳолидан хабар олдик. Уларнинг кайфияти яхши, ҳаммалари аста-секин тузалишмоқда, кўпчилиги соғайгани учун уйига - оиласи бағрига қайтарилган. Биз болаларнинг ота-оналари билан ҳам суҳбатлашдик, уларнинг ташвишига шерик эканимизни билдирдик”, — деб ёзади у ўзининг Telegram-каналида.

© Саида МирзиёеваСаида Мирзиёева
Саида Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2023
Саида Мирзиёева
Қайд этилишича, учрашувда боғча тарбияланувчилари билан содир бўлган ҳолат юзасидан соғлиқни сақлаш, СЭС, таълим, прокуратура ва бошқа тегишли соҳа мутасаддилари билан йиғилиш ўтказилди, вазият ва текширувнинг бориши муҳокама этилди.
© Саида МирзиёеваСаида Мирзиёева
Саида Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2023
Саида Мирзиёева
"Ҳозирда ўрганиш ишлари давом этмоқда, жараён назоратга олинган, натижаси ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади. Бугунги кунда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган бўлиб, иш Наманган вилоят прокуратурасидан Бош прокуратурага ўтказилди", — дея қўшимча қилинган хабарда.
© Саида МирзиёеваСаида Мирзиёева
Саида Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2023
Саида Мирзиёева
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида 71 нафар бола заҳарлангани ҳақида хабар қилинган эди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълум қилишича, ҳозир болаларнинг аҳволи қониқарли, улардан 20 нафарининг аҳволи яхшилангани сабабли уйига рухсат берилган. Бош прокуратура бу ҳолат юзасидан текширув олиб бормоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, болалар "Антиструмин" дори воситасидан заҳарланган. Шу боис ҳозир бу доридан фойдаланиш вақтинча тақиқланган.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилишича, Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Чуст туманида юз берган болалар соғлиғи билан боғлиқ нохуш ҳолатдан қаттиқ ташвишда. Вилоят ҳокими ва масъулларга масалани алоҳида назоратга олиш, сабабларини аниқлаш ва тегишли таклифлар киритиш бўйича топшириқлар берилган.
Янгиликлар лентаси
0