https://sputniknews.uz/20230922/ozbekistonda-antistrumin-tabletkalaridan-foydalanish-vaqtincha-taqiqlandi--39226011.html
Ўзбекистонда "Антиструмин" таблеткаларидан фойдаланиш вақтинча тақиқланди
Ўзбекистонда "Антиструмин" таблеткаларидан фойдаланиш вақтинча тақиқланди
Sputnik Ўзбекистон
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хатида таъкидланишича, заҳарланишнинг мумкин бўлган сабаби SAMO томонидан ишлаб чиқарилган калий йодид таблеткаларини ("Антиструмин") қабул қилиш бўлган. Шу сабабли, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу препарат бўйича лаборатория ҳисоботлари олинмагунча калий йодид таблеткаларини (Антиструмин) тарқатишни вақтинча тўхтатишни буюрди.
2023-09-22T18:46+0500
2023-09-22T18:46+0500
2023-09-22T19:18+0500
жамият
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
наманган вилояти
заҳарланиш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/02/31222031_0:161:3069:1887_1920x0_80_0_0_facab10762477779cc66673df5d58776.jpg
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Калий йодид 1 мг (0, 001г) таблетка №100 (Антиструмин)" дори воситасидан зудлик билан фойданишни тақиқлади. Бу соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова имзолаган кўрсатма хатидан маълум бўлди.Хат Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари ва "Ўзмедимпекс” МЧЖ ва “Samo” компаниясига йўлланган.Доридан фойдаланиш лаборатория хулосалари чиққунга қадар тақиқланади.Бу қарор Наманган вилояти Чуст туманида 71 бола, жумладан, тўққизта боғчанинг 69 нафар тарбияланувчиси ва икки нафар мактаб ўқувчисининг заҳарланишидан кейин қабул қилинган. Уларнинг заҳарланишига тарқатилган бу дори воситасини сабаб қилиб кўрсатилган.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида 71 нафар бола заҳарлангани ҳақида хабар қилинган эди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълум қилишича, ҳозир болаларнинг аҳволи қониқарли, улардан 20 нафарининг аҳволи яхшилангани сабабли уйига рухсат берилган. Бош прокуратура бу ҳолат юзасидан текширув олиб бормоқда.20 сентябрдан Ўзбекистонда "Ёрқин миллат" дастури бўйича йод билан таъминлаш ишлари бошланди. Йод препаратлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги орқали 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган барча болалар учун бепул тақдим этилади. Дори ҳар чоршанба куни тарқатилади.Йод танқислиги руҳий ва ақлий қобилиятларнинг бузилиши, интеллект пасайиш, буқоқ ривожланиши, қалқонсимон безнинг ишдан чиқиши, болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишининг секинлашиши каби ҳолатларга олиб келади.
наманган вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/02/31222031_168:0:2899:2048_1920x0_80_0_0_12786a4acf11b7dc94232d5cca7c4b1a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон "антиструмин" калий йодид тақиқ болалар заҳарланиши наманган ссв
ўзбекистон "антиструмин" калий йодид тақиқ болалар заҳарланиши наманган ссв
Ўзбекистонда "Антиструмин" таблеткаларидан фойдаланиш вақтинча тақиқланди
18:46 22.09.2023 (янгиланди: 19:18 22.09.2023) Бу қарор Наманган вилоятида 71 бола заҳарланганидан кейин қабул қилинган.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Калий йодид 1 мг (0, 001г) таблетка №100 (Антиструмин)" дори воситасидан зудлик билан фойданишни тақиқлади. Бу соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова имзолаган кўрсатма хатидан маълум бўлди.
Хат Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари ва "Ўзмедимпекс” МЧЖ ва “Samo” компаниясига йўлланган.
Доридан фойдаланиш лаборатория хулосалари чиққунга қадар тақиқланади.
Бу қарор Наманган вилояти Чуст туманида 71 бола, жумладан, тўққизта боғчанинг 69 нафар тарбияланувчиси ва икки нафар мактаб ўқувчисининг заҳарланишидан кейин қабул қилинган. Уларнинг заҳарланишига тарқатилган бу дори воситасини сабаб қилиб кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятида 71 нафар бола заҳарлангани ҳақида хабар қилинган эди. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълум қилишича, ҳозир болаларнинг аҳволи қониқарли, улардан 20 нафарининг аҳволи яхшилангани сабабли уйига
рухсат берилган. Бош прокуратура бу ҳолат юзасидан текширув
олиб бормоқда.20 сентябрдан Ўзбекистонда "Ёрқин миллат" дастури бўйича йод билан таъминлаш ишлари бошланди. Йод препаратлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги орқали 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган барча болалар учун бепул тақдим этилади. Дори ҳар чоршанба куни тарқатилади.
Йод танқислиги руҳий ва ақлий қобилиятларнинг бузилиши, интеллект пасайиш, буқоқ ривожланиши, қалқонсимон безнинг ишдан чиқиши, болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишининг секинлашиши каби ҳолатларга олиб келади.