https://sputniknews.uz/20230922/namangan-71-nafar-bola-zaharlanish-39191580.html
Наманган вилоятида 71 нафар боланинг заҳарлангани ҳақида қўшимча маълумот берилди — видео
Наманган вилоятида 71 нафар боланинг заҳарлангани ҳақида қўшимча маълумот берилди — видео
Sputnik Ўзбекистон
Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси: Айни пайтда болаларнинг ҳолати қониқарли, улардан 20 нафарининг аҳволи яхшилангани сабабли уйига рухсат берилди.
2023-09-22T09:45+0500
2023-09-22T09:45+0500
2023-09-22T11:09+0500
жамият
ўзбекистон
наманган вилояти
заҳарланиш
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
мактаб
боғчалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/09/15965258_0:0:3295:1853_1920x0_80_0_0_455bfe6488bec7657f4135b1054fd839.jpg
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Наманган вилоятида заҳарланган болаларнинг аҳволи қониқарли, улардан 20 нафарининг аҳволи яхшилангани сабабли уйига рухсат берилди. Бу ҳақда Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабар берди.Қайд этилишича, 21 сентябрь куни соат 16:00 дан бошлаб, Чуст тумани тиббиёт бирлашмаси қабулхона бўлимига тумандаги боғчалар ва мактаблардан болалар тана ҳароратини кўтарилиши, айримларида қорин оғриғи, ич сурилиши ва қусиш шикоятлари билан келишган.Бошқарма томонидан зудлик билан ишчи гуруҳ тузилиб, суриштирув ва текширув ишлари олиб борилди. Ҳозирги вақтга қадар 20 нафар боланинг аҳволи яхши бўлганлиги сабаб уйига рухсат берилди. Қолган болалар аҳволи назоратда.Айтилишича, шифохонага ётқизилган боларнинг ҳеч бирида ранимацион, яъни оғир ҳолат йўқ. Воқеанинг келиб чиқиш тафсилотлари мутахассислар томонидан ўрганилмоқда. Барча текширувлар хулосаси чиққач якуний маълумот берилади.Хабарда шунингдек, болалар нимадан заҳарланганлиги хали номаълум бўлганлиги сабабли жамоатчиликдан нотўғри ва турли тахминларга асосланган хабарларни тарқатмаслик сўралган.
https://sputniknews.uz/20230922/namangan-bolalar-zaharlanish-tergov-prokuratura-39190543.html
ўзбекистон
наманган вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/09/15965258_564:0:3295:2048_1920x0_80_0_0_ad95c5e260629f6f152629459e33dbe8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси заҳарланиш чуст тумани тиббиёт бирлашмаси
наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси заҳарланиш чуст тумани тиббиёт бирлашмаси
Наманган вилоятида 71 нафар боланинг заҳарлангани ҳақида қўшимча маълумот берилди — видео
09:45 22.09.2023 (янгиланди: 11:09 22.09.2023) Наманган вилояти ССБ: Айни пайтда болаларнинг ҳолати қониқарли, улардан 20 нафарининг аҳволи яхшилангани сабабли уйига рухсат берилди.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Наманган вилоятида заҳарланган болаларнинг аҳволи қониқарли, улардан 20 нафарининг аҳволи яхшилангани сабабли уйига рухсат берилди. Бу ҳақда Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
хабар берди. Қайд этилишича, 21 сентябрь куни соат 16:00 дан бошлаб, Чуст тумани тиббиёт бирлашмаси қабулхона бўлимига тумандаги боғчалар ва мактаблардан болалар тана ҳароратини кўтарилиши, айримларида қорин оғриғи, ич сурилиши ва қусиш шикоятлари билан келишган.
Бошқарма томонидан зудлик билан ишчи гуруҳ тузилиб, суриштирув ва текширув ишлари олиб борилди. Ҳозирги вақтга қадар 20 нафар боланинг аҳволи яхши бўлганлиги сабаб уйига рухсат берилди. Қолган болалар аҳволи назоратда.
“Кеча ва бугун болалар боғчаларида болаларга йод ва анструмин (йодамарин) дориси берилган. Заҳарланиш шундан бўлган, деган хабар текширувда. Сабаби бутун Республикага тарқатилган ушбу дори воситаси 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар ўртасида йод танқислигининг олдини олиш ва болаларни ақлий ривожланишини яхшилаш мақсадида берилган. Вилоятимизни бошқа ҳудудларида ҳам болалар ушбу дорини истеъмол қилган. Уларда ҳеч қандай салбий ҳолатлар кузатилмаган. Мурожаат келиб тушмаган”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, шифохонага ётқизилган боларнинг ҳеч бирида ранимацион, яъни оғир ҳолат йўқ. Воқеанинг келиб чиқиш тафсилотлари мутахассислар томонидан ўрганилмоқда. Барча текширувлар хулосаси чиққач якуний маълумот берилади.
Хабарда шунингдек, болалар нимадан заҳарланганлиги хали номаълум бўлганлиги сабабли жамоатчиликдан нотўғри ва турли тахминларга асосланган хабарларни тарқатмаслик сўралган.