https://sputniknews.uz/20230922/namangan-bolalar-zaharlanish-tergov-prokuratura-39190543.html
Наманганда болалар заҳарланиши юзасидан терговга қадар текширув бошланди — прокуратура
Наманганда болалар заҳарланиши юзасидан терговга қадар текширув бошланди — прокуратура
Sputnik Ўзбекистон
Бош прокуратура: Чуст туманида фавқулодда ҳолат эълон қилинганлиги хақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
2023-09-22T08:35+0500
2023-09-22T08:35+0500
2023-09-22T11:35+0500
жамият
ўзбекистон
наманган вилояти
заҳарланиш
бош прокуратура
болалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/14/18828292_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_92546bc10e3817487d7bdc73a73ecec0.jpg
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Наманган вилоятида болалар заҳарлангани юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда, дея хабар берди Бош прокуратура.Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Чуст туманида вояга етмаган болалар заҳарлангани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.Текшириш давомида вояга етмаган болаларнинг заҳарланиши сабаблари аниқланади ва бу ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади. Унинг қўшимча қилишича, текшириш жараёни назоратга олинган. Чуст туманида фавқулодда ҳолат эълон қилинганлиги хақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, мактабгача таълим ташкилотидаги болалар билан содир бўлган заҳарланиш ҳолати юзасидан вазирлик барча керакли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Туман тиббиёт бирлашмасига қабул қилинган болаларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича даво муолажалари олиб борилмоқда. Уларга якуний ташхис қўйиш мақсадида белгиланган талаблар асосида намуналар олиниб, экспертизадан ўтказилмоқда. Хабарда мазкур ҳолат сабабларига ойдинлик киритилгач, қўшимча ахборот берилиши айтилган.
ўзбекистон
наманган вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/14/18828292_158:0:1118:720_1920x0_80_0_0_a3c7bfc245026f3b53d7dad3b4f3df27.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
наманган вилояти чуст тумани болалар заҳарланиш терговга қадар текширув бош прокуратура
наманган вилояти чуст тумани болалар заҳарланиш терговга қадар текширув бош прокуратура
Наманганда болалар заҳарланиши юзасидан терговга қадар текширув бошланди — прокуратура
08:35 22.09.2023 (янгиланди: 11:35 22.09.2023) Бош прокуратура: Чуст туманида фавқулодда ҳолат эълон қилинганлиги хақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Наманган вилоятида болалар заҳарлангани юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда, дея хабар берди
Бош прокуратура. Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Чуст туманида вояга етмаган болалар заҳарлангани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Текшириш давомида вояга етмаган болаларнинг заҳарланиши сабаблари аниқланади ва бу ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади.
“Вояга етмаган болалар нимадан заҳарланганлиги хали номаълум бўлганлиги сабабли жамоатчиликдан нотўғри ва турли тахминларга асосланган хабарларни тарқатмасликларни сўраб қоламиз”, — дейилади хабарда.
Унинг қўшимча қилишича, текшириш жараёни назоратга олинган. Чуст туманида фавқулодда ҳолат эълон қилинганлиги хақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, мактабгача таълим ташкилотидаги болалар билан содир бўлган заҳарланиш ҳолати юзасидан вазирлик барча керакли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Туман тиббиёт бирлашмасига қабул қилинган болаларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича даво муолажалари олиб борилмоқда. Уларга якуний ташхис қўйиш мақсадида белгиланган талаблар асосида намуналар олиниб, экспертизадан ўтказилмоқда.
"Айни пайтда болаларнинг ҳолати қониқарли, улардан 10 нафарининг аҳволи яхшилангани сабабли уйига рухсат берилди. Туманда содир бўлган ушбу ҳолат шахсан Соғлиқни сақлаш вазири томонидан қатъий назоратга олинган", — дейилади хабарда.
Хабарда мазкур ҳолат сабабларига ойдинлик киритилгач, қўшимча ахборот берилиши айтилган.