Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Тўрт кунда 376 мингдан ортиқ ўзбекистонлик муддатидан олдин овоз берди — МСК

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишДосрочные выборы президента Узбекистана в Казани
Досрочные выборы президента Узбекистана в Казани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2023
Oбуна бўлиш
Сайлов куни ўз яшаш жойларида бўлиш имконига эга бўлмаган фуқаролар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Кеча, 1 июль ҳолатига 376 623 нафар сайловчи Ўзбекистон республикаси президенти сайловида муддатидан олдин овоз берди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси маълум қилди.
Сайлов куни ўз яшаш жойларида бўлиш имконига эга бўлмаган фуқаролар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
Жорий йил 9 июлда бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон республикаси президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июнда бошланди.
1 июль ҳолатига жами 376 623 нафар сайловчилар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланди. Шундан Ўзбекистон ҳудудида – 275 592 нафар ва хорижда – 101 031 нафар сайловчи овоз берган.
Муддатидан олдин овоз бериш жорий йил 5 июлга қадар давом этади.
Президентликка Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилган. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан бошланган.
Янгиликлар лентаси
0