Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Сиёсий партияларнинг имзо варақаларини текширувчи эксперт гуруҳлари тузилди

© ЦИКЭкспертная группа
Экспертная группа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2023
Oбуна бўлиш
Эксперт гуруҳи таркибига жами 36 нафар мутахассис жалб этилди.
ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи эксперт гуруҳлари тузилди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) навбатдаги мажлисида маълум қилинди.
Президент сайловига қанча маблағ сарфланиши маълум бўлди
Эксперт гуруҳи таркибига жами 36 нафар криминалист, хатшунос эксперт-мутахассислари, шунингдек, олий таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг вакиллари жалб этилди.
Имзо варақаларини текширишда сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари ҳам иштирок этишади.
Сиёсий партиялар тақдим этган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлиги Марказий сайлов комиссияси томонидан тўрт кунлик муддатда текширилади.
Эслатиб ўтамиз, муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.
Аввалроқ Экопартия ўз етакчиси Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партияси Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партияси Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) Шавкат Мирзиёев номзодини илгари сурган эди.
МСК Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган муддатидан илгари президент сайловида иштирок этувчи сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари рўйхатга олган.
Янгиликлар лентаси
0