https://sputniknews.uz/20230417/qozogiston-tolibon-33998158.html
Қозоғистон “Толибон”* ҳукумати янги дипломатларини қабул қилади
Қозоғистон “Толибон”* ҳукумати янги дипломатларини қабул қилади
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги амалдаги Афғонистон ҳукумати – “Толибон”нинг* улар дипломатларини Остонада аккредитациядан ўтказиш илтимосига ижобий жавоб қайтарди.
2023-04-17T17:45+0500
2023-04-17T17:45+0500
2023-04-17T17:45+0500
дунёда
қозоғистон
афғонистон
толибон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/14/23445456_0:160:3073:1889_1920x0_80_0_0_6c027d5ca3a25deaaf3372924a01c489.jpg
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги амалдаги Афғонистон ҳукумати – “Толибон”нинг* улар дипломатларини Остонада аккредитациядан ўтказиш илтимосига ижобий жавоб қайтарди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди.Смадияровнинг тушунтиришича, Афғонистонда 2021 йил августида олдинги ҳукумати қулаши билан ҳукумат бўшлиғи юзага келган. Афғонистоннинг хориждаги элчихоналари бу давлат номидан гапиришни тўхтатган. Вазият мураккаб, бироқ нодир эмас.ТИВ расмий вакилининг сўзларига кўра, Афғонистон янги маъмурияти вакилларининг Остонага келиши бу уларни тан олишни англатмайди. Тан олиш БМТнинг алоҳида ҳуқуқи бўлиб қоладиЖорий йил февралида “Толибон”* ҳукумати Истанбулдаги Афғонистон бош консулхонаси ходимларининг янги таркибини тайинлади. Шунингдек, Покистон, Россия, Хитойдаги Афғонистон дипломатик ваколатхоналари толиблар назорати остига ўтган. Бироқ бу мамлакатлардан бирортаси Афғонистон муваққат ҳукуматининг қонунийлигини ҳалигача тан олмаган.Эслатиб ўтамиз, 13 апрель куни Самарқандда Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Россия, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари иштирок этди. Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири в.б. Амир Хон Муттақий ҳам Самарқандга келди, лекин у фақат айрим давлатлар ТИВ раҳбарлари билан алоҳида учрашувларда иштирок этди.Қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирлари Афғонистоннинг амалдаги расмийлари жаҳон ҳамжамиятининг асосий талаблари – инклюзив ҳукумат яратиш, афғонистонлик аёлларнинг меҳнат ва таълим олиш имкониятини ҳамда миллий озчиликларнинг ҳуқуқларини таъминлаш каби асосий талабларнинг бажариши кераклигини қайд этишди.Афғонистонда ҳукумат ўзгариши2021 йил август ойи бошида “Толибон”* афғон ҳукумат кучларига қарши ҳужумларини кучайтириб, 15 август куни Кобулга кириб келди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди. Aвгуст ойининг сўнгги икки ҳафтасида AҚШ ҳарбийлари ҳимоясида бўлган Кобул аэропортидан Ғарб давлатлари фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонлар оммавий эвакуация қилинган эди.31 августга ўтар кечаси америкалик ҳарбийлар Кобул аэропортини тарк этди ва AҚШнинг Aфғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий миссияси якун топди. Сентябрь ойи бошида Aфғонистон муваққат ҳукумати таркиби эълон қилинди, унга “Толибон”нинг* биринчи ҳукмронлиги даврида ТИВ раҳбари бўлиб ишлаган ва 2001 йилдан бери БМТ санкциялари остида бўлган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошчилик қилди.* террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остидаги ташкилотМавзуга оид:
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/14/23445456_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_0dad753f21e5f74c79a726b245115ab6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қозоғистон толибон
Қозоғистон “Толибон”* ҳукумати янги дипломатларини қабул қилади
Таъкидланишича, Афғонистон янги маъмурияти вакилларининг Остонага келиши бу уларни тан олишни англатмайди.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги амалдаги Афғонистон ҳукумати – “Толибон”нинг* улар дипломатларини Остонада аккредитациядан ўтказиш илтимосига ижобий жавоб қайтарди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди.
“Афғонистон янги маъмуриятининг дипломатларни аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги илтимосига жавобан биз томонимиздан ижобий қарор қабул қилинди”, - деди Смадияров брифингда. Унинг сўзларидан Sputnik Қозоғистон
иқтибос келтирган.Смадияровнинг тушунтиришича, Афғонистонда 2021 йил августида олдинги ҳукумати қулаши билан ҳукумат бўшлиғи юзага келган. Афғонистоннинг хориждаги элчихоналари бу давлат номидан гапиришни тўхтатган. Вазият мураккаб, бироқ нодир эмас.
ТИВ расмий вакилининг сўзларига кўра, Афғонистон янги маъмурияти вакилларининг Остонага келиши бу уларни тан олишни англатмайди. Тан олиш БМТнинг алоҳида ҳуқуқи бўлиб қолади
Жорий йил февралида “Толибон”* ҳукумати Истанбулдаги Афғонистон бош консулхонаси ходимларининг янги таркибини тайинлади. Шунингдек, Покистон, Россия, Хитойдаги Афғонистон дипломатик ваколатхоналари толиблар назорати остига ўтган. Бироқ бу мамлакатлардан бирортаси Афғонистон муваққат ҳукуматининг қонунийлигини ҳалигача тан олмаган.
Эслатиб ўтамиз, 13 апрель куни Самарқандда Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви
бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Россия, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари иштирок этди. Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири в.б. Амир Хон Муттақий ҳам Самарқандга
келди, лекин у фақат айрим давлатлар ТИВ раҳбарлари билан алоҳида учрашувларда иштирок этди.
Қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирлари Афғонистоннинг амалдаги расмийлари жаҳон ҳамжамиятининг асосий талаблари – инклюзив ҳукумат яратиш, афғонистонлик аёлларнинг меҳнат ва таълим олиш имкониятини ҳамда миллий озчиликларнинг ҳуқуқларини таъминлаш каби асосий талабларнинг бажариши кераклигини
қайд этишди.Афғонистонда ҳукумат ўзгариши
2021 йил август ойи бошида “Толибон”* афғон ҳукумат кучларига қарши ҳужумларини кучайтириб, 15 август куни Кобулга кириб келди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди. Aвгуст ойининг сўнгги икки ҳафтасида AҚШ ҳарбийлари ҳимоясида бўлган Кобул аэропортидан Ғарб давлатлари фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонлар оммавий эвакуация қилинган эди.
31 августга ўтар кечаси америкалик ҳарбийлар Кобул аэропортини тарк этди ва AҚШнинг Aфғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий миссияси якун топди. Сентябрь ойи бошида Aфғонистон муваққат ҳукумати таркиби эълон қилинди, унга “Толибон”нинг* биринчи ҳукмронлиги даврида ТИВ раҳбари бўлиб ишлаган ва 2001 йилдан бери БМТ санкциялари остида бўлган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошчилик қилди.
* террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остидаги ташкилот