https://sputniknews.uz/20230413/afgonistondagi-beqarorlik-uchun-aqsh-javobgar--eron-tiv-33890429.html
Афғонистондаги беқарорлик учун АҚШ жавобгар – Эрон ТИВ
Афғонистондаги беқарорлик учун АҚШ жавобгар – Эрон ТИВ
Sputnik Ўзбекистон
Эрон АҚШнинг нотўғри сиёсатидан хавотирда, дейди ТИВ раҳбари.
2023-04-13T15:39+0500
2023-04-13T15:39+0500
2023-04-13T20:14+0500
самарқанд — 2023
афғонистонга қўшни давлатлар ва россия 4-анжумани
эрон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0d/33873201_0:0:1125:633_1920x0_80_0_0_292c4d2554dbbd8962ed7125187552b9.jpg
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. АҚШнинг Афғонистондаги сиёсати терроризмнинг ривожланишига ва мамлакатда хавфсизликнинг йўқлигига олиб келди. Бу ҳақда РИА Новости Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийнга таяниб ёзмоқда.Эслатиб ўтамиз, Самарқандда “Россия-Хитой-Покистон-Эрон” тўрт томонлама учрашуви бўлиб ўтди. Шунингдек, Самарқандда 13 апрель куни Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Ўзбекистон, Россия, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари иштирок этмоқда. Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири в.б. Амир Хон Муттақи ҳам Самарқандга келган, лекин у фақат ТИВ раҳбарлари билан алоҳида учрашувларда иштирок этиши режалаштирилган. Тадбирда қўшни давлатлар афғон муаммоси бўйича ўз позицияларини солиштириши, Афғонистонда гуманитар вазиятни яхшилаш ва минтақавий инфратузилма лойиҳаларини рағбатлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, террорчилик ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.Кун тартибига, шунингдек, Афғонистонда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва мамлакатнинг барча этник ва сиёсий кучлари манфаатларини акс эттирувчи инклюзив ҳукумат яратиш орқали умумафғон ички ярашув жараёнини давом эттириш масалалари ҳам киритилган.Бу Афғонистон бўйича вазирларнинг тўртинчи учрашувидир. Ушбу форматдаги биринчи учрашуви 2021 йил сентябрь ойида видеоконференция форматида, иккинчиси – 2021 йил октябрь ойида Теҳронда, учинчиси – 2022 йилнинг март ойида Хитойнинг Тунси шаҳрида бўлиб ўтган эди.
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0d/33873201_125:0:1125:750_1920x0_80_0_0_8964d719d042fda2dbda9d6e15c72f86.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
эрон тив
Афғонистондаги беқарорлик учун АҚШ жавобгар – Эрон ТИВ
15:39 13.04.2023 (янгиланди: 20:14 13.04.2023) Афғонистон муаммоларини ҳал қилиш учун Ғарб, АҚШнинг аралашуви эмас, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш муҳим - Эрон.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. АҚШнинг Афғонистондаги сиёсати терроризмнинг ривожланишига ва мамлакатда хавфсизликнинг йўқлигига олиб келди. Бу ҳақда РИА Новости Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийнга
таяниб ёзмоқда. “Эрон терроризм ва экстремизмнинг узлуксиз ривожланишига ва Афғонистонда хавфсизликни йўққа чиқараётган АҚШнинг нотўғри сиёсатидан хавотирда... Бугун Афғонистон минтақа учун муҳим бўлган бу давлатни йигирма йил давомида қашшоқлик ва беқарорлик сари етаклаб келган Ғарб, АҚШ ва актёрларнинг аралашувидан кўра, минтақавий даражада ҳамкорлик ва муаммоларни ҳал қилишга муҳтож”, - деди Абдуллоҳийн.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда “Россия-Хитой-Покистон-Эрон” тўрт томонлама учрашуви
бўлиб ўтди. Шунингдек, Самарқандда 13 апрель куни Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Ўзбекистон, Россия, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари иштирок этмоқда. Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири в.б. Амир Хон Муттақи ҳам Самарқандга келган, лекин у фақат ТИВ раҳбарлари билан алоҳида учрашувларда иштирок этиши режалаштирилган.
Тадбирда қўшни давлатлар афғон муаммоси бўйича ўз позицияларини солиштириши, Афғонистонда гуманитар вазиятни яхшилаш ва минтақавий инфратузилма лойиҳаларини рағбатлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, террорчилик ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Кун тартибига, шунингдек, Афғонистонда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва мамлакатнинг барча этник ва сиёсий кучлари манфаатларини акс эттирувчи инклюзив ҳукумат яратиш орқали умумафғон ички ярашув жараёнини давом эттириш масалалари ҳам киритилган.
Бу Афғонистон бўйича вазирларнинг тўртинчи учрашувидир. Ушбу форматдаги биринчи учрашуви 2021 йил сентябрь ойида видеоконференция форматида, иккинчиси – 2021 йил октябрь ойида Теҳронда, учинчиси – 2022 йилнинг март ойида Хитойнинг Тунси шаҳрида бўлиб ўтган эди.