https://sputniknews.uz/20230413/rossiya-xitoy-pokiston-eron-tort-tomonlama-uchrashuvida-nimalarga-kelishib-olindi-33878886.html
“Россия-Хитой-Покистон-Эрон” тўрт томонлама учрашувида нималарга келишиб олинди?
“Россия-Хитой-Покистон-Эрон” тўрт томонлама учрашувида нималарга келишиб олинди?
Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда “Россия-Хитой-Покистон-Эрон” тўрт томонлама учрашуви бўлиб ўтди. 13.04.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-04-13T13:50+0500
2023-04-13T13:50+0500
2023-04-13T13:50+0500
самарқанд — 2023
афғонистонга қўшни давлатлар ва россия 4-анжумани
самарқанд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0d/33860712_0:85:1616:994_1920x0_80_0_0_772c2ef76789f5be1e09853dcdd25e83.jpg
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Давлатлар афғон ишларига ягона, яхлит минтақавий ёндашувни шакллантиришда давом этишлари керак. Бундай келишувга Россия, Хитой, Эрон ва Покистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг Самарқанддаги тўрт томонлама норасмий учрашувида эришилди, дея хабар берди Россия ТИВ матбуот хизмати.Минтақавий “тўртлик” йиғилиши Афғонистон муаммосига бағишланди. Учрашув ишончли муҳитда Афғонистондаги вазиятни очиқ муҳокама қилиш, хавфсизлик жиҳатларига эътибор қаратиш, Афғонистон ҳудудидан келаётган терроризм таҳдидлари ва наркотик моддалар савдосига қарши курашиш бўйича минтақавий саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни кучайтириш имконини берди.Вазирлар Афғонистоннинг амалдаги ҳукумати билан ички сиёсий барқарорликни сақлаш ва мамлакатда гуманитар инқирознинг олдини олиш мақсадида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишди.Тўрт томонлама учрашув якунлари бўйича томонлар қўшма баёнот қабул қилди.Бугун Самарқандда Афғонистонга қўшни давлатлар ва Россия ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон, Россия, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон вакиллари иштирок этиши айтилган эди.Учрашувда иштирокчи давлатлар афғон масаласи бўйича позицияларини келиштиришни режалаштиришган. Хавфсизлик, терроризм ва Афғонистон ҳудудидан наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши таҳдидларига қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг таъкидлашича, кун тартибига инсон ҳуқуқларига риоя қилиш ва мамлакатнинг асосий этник-сиёсий кучлари манфаатларини акс эттирувчи инклюзив ҳукуматни яратиш орқали Афғонистон ичидаги сулҳ жараёнини давом эттириш масалалари ҳам киритилади.Учрашув Афғонистондаги гуманитар вазиятни яхшилаш ва Афғонистон иқтисодиётини тиклаш, жумладан, минтақавий инфратузилма лойиҳаларини рағбатлантириш орқали саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш имконини беради.Бу Афғонистон бўйича вазирларнинг тўртинчи учрашувидир. Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг биринчи учрашуви 2021 йил сентябрь ойида видеоконференция форматида, иккинчиси – 2021 йил октябрь ойида Теҳронда, учинчиси – 2022 йилнинг март ойида Хитойнинг шарқий Анхуй провинциясидаги Туньси шаҳрида бўлиб ўтган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0d/33860712_88:0:1528:1080_1920x0_80_0_0_841e8d4779ad214905aed4b873057760.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонга қўшни давлатлар ва россия 4-анжумани, самарқанд
афғонистонга қўшни давлатлар ва россия 4-анжумани, самарқанд
“Россия-Хитой-Покистон-Эрон” тўрт томонлама учрашувида нималарга келишиб олинди?
Самарқандда “Россия-Хитой-Покистон-Эрон” тўрт томонлама учрашуви бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Давлатлар афғон ишларига ягона, яхлит минтақавий ёндашувни шакллантиришда давом этишлари керак. Бундай келишувга Россия, Хитой, Эрон ва Покистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг Самарқанддаги тўрт томонлама норасмий учрашувида эришилди, дея хабар берди Россия ТИВ
матбуот хизмати. Минтақавий “тўртлик” йиғилиши Афғонистон муаммосига бағишланди. Учрашув ишончли муҳитда Афғонистондаги вазиятни очиқ муҳокама қилиш, хавфсизлик жиҳатларига эътибор қаратиш, Афғонистон ҳудудидан келаётган терроризм таҳдидлари ва наркотик моддалар савдосига қарши курашиш бўйича минтақавий саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни кучайтириш имконини берди.
Вазирлар Афғонистоннинг амалдаги ҳукумати билан ички сиёсий барқарорликни сақлаш ва мамлакатда гуманитар инқирознинг олдини олиш мақсадида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишди.
“Иштирокчилар бир овоздан АҚШнинг бу мамлакатда 20 йиллик тажрибаси муваффақиятсизликка учрагани муносабати билан Афғонистондаги оғир аҳвол учун асосий масъулият АҚШ ва унинг иттифоқчилари зиммасида деган фикрга келишди. Томонлар АҚШ-НАТО ҳарбий инфратузилма объектларини Афғонистон ва унинг атрофидаги минтақада жойлаштиришни қабул қилиб бўлмаслигини қайд этишди”, — дейилади Россия ТИВ хабарида.
Тўрт томонлама учрашув якунлари бўйича томонлар қўшма баёнот қабул қилди.
Бугун Самарқандда Афғонистонга қўшни давлатлар ва Россия ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон, Россия, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон вакиллари иштирок этиши айтилган эди.
Учрашувда иштирокчи давлатлар афғон масаласи бўйича позицияларини келиштиришни режалаштиришган. Хавфсизлик, терроризм ва Афғонистон ҳудудидан наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши таҳдидларига қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг таъкидлашича, кун тартибига инсон ҳуқуқларига риоя қилиш ва мамлакатнинг асосий этник-сиёсий кучлари манфаатларини акс эттирувчи инклюзив ҳукуматни яратиш орқали Афғонистон ичидаги сулҳ жараёнини давом эттириш масалалари ҳам киритилади.
Учрашув Афғонистондаги гуманитар вазиятни яхшилаш ва Афғонистон иқтисодиётини тиклаш, жумладан, минтақавий инфратузилма лойиҳаларини рағбатлантириш орқали саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш имконини беради.
Бу Афғонистон бўйича вазирларнинг тўртинчи учрашувидир. Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг биринчи учрашуви 2021 йил сентябрь ойида видеоконференция форматида, иккинчиси – 2021 йил октябрь ойида Теҳронда, учинчиси – 2022 йилнинг март ойида Хитойнинг шарқий Анхуй провинциясидаги Туньси шаҳрида бўлиб ўтган.