Флаги стран участников заседание министров иностранных дел содружества независимых государств в Самарканде 14 апреля 2023года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Самарқанд — 2023
2023 йил 14 апрель куни Самарқанд шаҳрида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унинг арафасида, 13 апрель куни Марказий Осиё давлатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари Афғонистон масаласини муҳокама қилишади.

Афғонистонга қўшни давлатлар вазирлари тўртинчи учрашуви якунлари

© МИД УзбекистанаМинистерская встрча стран-соседей Афганистана, Самарканд 13 апреля
Министерская встрча стран-соседей Афганистана, Самарканд 13 апреля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2023
Oбуна бўлиш
Самарқанддаги учрашув якунлари бўйича Афғонистоннинг қўшни давлатлари халқаро терроризмга қарши курашда чора-тадбирларни кучайтириш муҳимлигини қайд этишди.
САМАРҚАНД, 13 апр — Sputnik. Бугун Самарқандда, Ўзбекистон рислигида Афғонистонга қўшни давлатлар вазирларининг тўртинчи учрашуви якунига етди. Унда Ўзбекистон, Эрон, Покистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Хитой ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари иштирок этди. Ўзбекистон ТИВ расмий хабари асосида.

Тадбир якунлари қуйидагилар:

Афғонистоннинг амалдаги расмийлари жаҳон ҳамжамиятининг асосий талаблари – инклюзив ҳукумат яратиш, афғонистонлик аёлларнинг меҳнат ва таълим олиш имкониятини ҳамда миллий озчиликларнинг ҳуқуқларини таъминлаш каби асосий талабларнинг бажариши керак;
Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш ва мамлакат миллий иқтисодиётини тиклашга қаратилган биргаликдаги ҳаракатлар механизмини ишлаб чиқиш зарур.
Афғонистонга қўшни давлатлар халқаро терроризм, гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва уларнинг контрабандасига қарши кураш чора-тадбирларини кучайтириши керак.
Афғонистон, Марказий ва Жанубий Осиёни боғловчи асосий омилга айланиши мумкин. Унинг ушбу салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш керак. Бунинг учун қўшни давлатлар Афғонистонда инфратузилма ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириши мақсадга мувофиқ.
© МИД УзбекистанаМинистерская встрча стран-соседей Афганистана, Самарканд 13 апреля
Министерская встрча стран-соседей Афганистана, Самарканд 13 апреля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2023
Министерская встрча стран-соседей Афганистана, Самарканд 13 апреля

Хитой фикри:

Тадбирда иштирок этган Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ганга кўра, АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари Афғонистонга қарши бир томонлама санкцияларини бекор қилиши керак.
Хитой Афғонистон ички ишларига аралашмайди ва унинг ҳукуматидан давлат бошқарувида инклюзивлик ва қўшни давлатлар билан дўстона сиёсат олиб боришига умид қилади.
Хитой дунё ҳамжамияти, жумладан, нуфузли халқаро ташкилотлар БМТ, ШҲТ ва бошқалар Афғонистонга террорчилик, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашда ёрдам беришига умид қилади ва унинг ўзи ҳам бунинг учун керак бўладиган барча ишларда фаол иштирок этади.

Эрон фикри:

АҚШ ва Ғарб давлатлари узоқ йиллар давомида Афғонистонда олиб борган фаолияти натижасида мамлакат қашшоқлиқ ва беқарорлик ёқасига келиб қолди. Наркотик моддалар етиштириш бир неча баробар ошди. Бундан буён Ғарбнинг аралашуви ўрнига маҳаллий, минтақавий даражада ҳамкорликни ривожлантириш Афғонистон муаммоларини самарали ҳал қилиши мумкин.
Маълумот учун, 13 апрель куни Самарқандда Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Россия, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари иштирок этди. Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири в.б. Амир Хон Муттақий ҳам Самарқандга етиб келди, лекин у фақат алоҳида икки томонлама учрашувларда иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, бу Афғонистон бўйича қўшни давлатлар вазирларнинг тўртинчи учрашувидир. Ушбу форматдаги биринчи учрашуви 2021 йил сентябрь ойида видеоконференция форматида, иккинчиси – 2021 йил октябрь ойида Теҳронда, учинчиси – 2022 йилнинг март ойида Хитойнинг Тунси шаҳрида бўлиб ўтган эди.
Янгиликлар лентаси
0