Флаги стран участников заседание министров иностранных дел содружества независимых государств в Самарканде 14 апреля 2023года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2023
Самарқанд — 2023
2023 йил 14 апрель куни Самарқанд шаҳрида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Унинг арафасида, 13 апрель куни Марказий Осиё давлатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари Афғонистон масаласини муҳокама қилишади.

Инфратузилма лойиҳалар Афғонистон тинч келажаги пойдеворига айланиши мумкин — Саидов

© МИД УзбекистанаБахтиёр Саидов
Бахтиёр Саидов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2023
Oбуна бўлиш
Бахтиёр Саидов Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик бўлиши учун қандай лойиҳаларни амалга ошириш муҳим эканини айтиб ўтди.
САМАРҚАНД, 13 апр — Sputnik. Афғонистонга нафақат инсонпарварлик ёрдами, балким йирик иқтисодий лойиҳалар ҳам керак, деди Ўзбекистон ташқи ишлар в.б. Бахтиёр Саидов Самарқандда бўлиб ўтаётган Афғонистонга қўшни мамлакатлар вазирлари анжуманида. Sputnik мухбири хабарига асосан.

"Афғонистон халқи учун нафақат инсонпарварлик ёрдами, балки унинг тинч келажаги пойдеворига айланувчи иқтисодий инфратузилма лойиҳаларини илгари суриш муҳим. Бунинг учун дунё мамлакатларининг ушбу йўналишда ўзаро келишилган қадамларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга", — деди Саидов.

Шунингдек Ўзбекистон ТИВ раҳбари Афғонистондаги вазият оғирлигича қолаётганини таъкидлаб, Самарқандда бўлиб ўтаётган ушбу анжуман муҳим аҳамият касб этишини айтиб ўтди.
"Ишончимиз комилки, афғон масаласи бўйича маслаҳатлашув форматимиз бугунги кунда энг амалий ва талабга эга форматлардан биридир. Бу биргаликдаги ёндашувлар ва ҳаракатларни ривожлантиришга ёрдам беради", - деди Саидов.
Маълумот учун, 13 апрель куни Самарқандда Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Ўзбекистон, Россия, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари иштирок этмоқда. Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири в.б. Амир Хон Муттақи ҳам Самарқандга келган, лекин у фақат ТИВ раҳбарлари билан алоҳида учрашувларда иштирок этиши режалаштирилган.
Тадбирда қўшни давлатлар афғон муаммоси бўйича ўз позицияларини солиштириши, Афғонистонда гуманитар вазиятни яхшилаш ва минтақавий инфратузилма лойиҳаларини рағбатлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, террорчилик ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Кун тартибига, шунингдек, Афғонистонда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва мамлакатнинг барча этник ва сиёсий кучлари манфаатларини акс эттирувчи инклюзив ҳукумат яратиш орқали умумафғон ички ярашув жараёнини давом эттириш масалалари ҳам киритилган.
Бу Афғонистон бўйича вазирларнинг тўртинчи учрашувидир. Ушбу форматдаги биринчи учрашуви 2021 йил сентябрь ойида видеоконференция форматида, иккинчиси – 2021 йил октябрь ойида Теҳронда, учинчиси – 2022 йилнинг март ойида Хитойнинг Тунси шаҳрида бўлиб ўтган эди.
Янгиликлар лентаси
0