https://sputniknews.uz/20230413/afgoniston-muvaqqat-hukumati-33864948.html
Афғонистон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари Ўзбекистонга келди — видео
Афғонистон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари Ўзбекистонга келди — видео
Sputnik Ўзбекистон
Тадбирда Ўзбекистон, Россия, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон вакиллари иштирок этиши айтилган эди.
2023-04-13T11:32+0500
2023-04-13T11:32+0500
2023-04-13T12:27+0500
самарқанд — 2023
афғонистонга қўшни давлатлар ва россия 4-анжумани
самарқанд
афғонистон
амирхон муттақий
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/1a/26531089_0:143:2736:1682_1920x0_80_0_0_6240ad6c953b20c5b9f7e219fa8c288d.jpg
САМАРҚАНД, 13 апр — Sputnik. Афғонистон муваққат ҳукуматидаги ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий Афғонистонга қўшни давлатлар вазирларининг тўртинчи конференциясида иштирок этади. Бу ҳақда Афғонистон муваққат ҳукуматидаги ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ўринбосари Ҳофиз Зиё Аҳмад маълум қилди.Қайд этилишича, Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттақий бошчилигидаги делегация Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.Бугун Самарқандда Афғонистонга қўшни давлатлар ва Россия ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон, Россия, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон вакиллари иштирок этиши айтилган эди.Учрашувда иштирокчи давлатлар афғон масаласи бўйича позицияларини келиштиришни режалаштиришган. Хавфсизлик, терроризм ва Афғонистон ҳудудидан наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши таҳдидларига қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг таъкидлашича, кун тартибига инсон ҳуқуқларига риоя қилиш ва мамлакатнинг асосий этник-сиёсий кучлари манфаатларини акс эттирувчи инклюзив ҳукуматни яратиш орқали Афғонистон ичидаги сулҳ жараёнини давом эттириш масалалари ҳам киритилади.Учрашув Афғонистондаги гуманитар вазиятни яхшилаш ва Афғонистон иқтисодиётини тиклаш, жумладан, минтақавий инфратузилма лойиҳаларини рағбатлантириш орқали саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш имконини беради.Бу Афғонистон бўйича вазирларнинг тўртинчи учрашувидир. Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг биринчи учрашуви 2021 йил сентябрь ойида видеоконференция форматида, иккинчиси – 2021 йил октябрь ойида Теҳронда, учинчиси – 2022 йилнинг март ойида Хитойнинг шарқий Анхуй провинциясидаги Туньси шаҳрида бўлиб ўтган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/1a/26531089_152:0:2584:1824_1920x0_80_0_0_a84b65ecc7035a8067110d345c09f840.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самарқанд афғонистон
Афғонистон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари Ўзбекистонга келди — видео
11:32 13.04.2023 (янгиланди: 12:27 13.04.2023) Тадбирда Ўзбекистон, Россия, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон вакиллари иштирок этиши айтилган эди.
САМАРҚАНД, 13 апр — Sputnik. Афғонистон муваққат ҳукуматидаги ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий Афғонистонга қўшни давлатлар вазирларининг тўртинчи конференциясида иштирок этади. Бу ҳақда Афғонистон муваққат ҳукуматидаги ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ўринбосари Ҳофиз Зиё Аҳмад маълум қилди.
Қайд этилишича, Афғонистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттақий бошчилигидаги делегация Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Бугун Самарқандда Афғонистонга қўшни давлатлар ва Россия ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон, Россия, Эрон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон вакиллари иштирок этиши айтилган эди.
Учрашувда иштирокчи давлатлар афғон масаласи бўйича позицияларини келиштиришни режалаштиришган. Хавфсизлик, терроризм ва Афғонистон ҳудудидан наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши таҳдидларига қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг таъкидлашича, кун тартибига инсон ҳуқуқларига риоя қилиш ва мамлакатнинг асосий этник-сиёсий кучлари манфаатларини акс эттирувчи инклюзив ҳукуматни яратиш орқали Афғонистон ичидаги сулҳ жараёнини давом эттириш масалалари ҳам киритилади.
Учрашув Афғонистондаги гуманитар вазиятни яхшилаш ва Афғонистон иқтисодиётини тиклаш, жумладан, минтақавий инфратузилма лойиҳаларини рағбатлантириш орқали саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш имконини беради.
Бу Афғонистон бўйича вазирларнинг тўртинчи учрашувидир. Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг биринчи учрашуви 2021 йил сентябрь ойида видеоконференция форматида, иккинчиси – 2021 йил октябрь ойида Теҳронда, учинчиси – 2022 йилнинг март ойида Хитойнинг шарқий Анхуй провинциясидаги Туньси шаҳрида бўлиб ўтган.