Ёшлар учун ҳудудларда “Креатив парк”лар ташкил этилади

© Depositphotos.com / RawpixelПрограммист в процессе работы
Программист в процессе работы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2023
Oбуна бўлиш
Уларга IT-парк резидентларига берилган имтиёз ва енгилликлар қўлланади.
ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ёшлар учун ҳудудларда “Креатив парк”лар ташкил этилади. Бу ҳақда ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш юзасидан президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Қайд этилишича, “Янги Ўзбекистон ёшлари ташаббуслари” жамғармаси ва электрон платформаси ташкил қилиниши белгиланди. Жамғармага 100 миллион доллар йўналтирилиб, бу маблағлар иқтидорли ёшларнинг энг яхши ғоя, стартап ва лойиҳаларига қулай ва енгил шартларда, зарур бўлса фоизсиз ажратилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2023

“IT-парклар бўйича тажрибадан келиб чиқиб, ҳудудларда “Креатив парк”лар ҳам ташкил этилади. Уларга IT-парк резидентларига берилган имтиёз ва енгилликлар қўлланади”, - дейилади хабарда.

“Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳам кўпроқ касб ўргатишга, бандликни таъминлашга хизмат қилиши кераклиги таъкидланди. Шу боис энди бу жамғарма орқали турдош хизматлардан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш имконияти яратилиши белгиланди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2023
Давлат кўмагига муҳтож ёшлар ҳар бир вазир ва унинг ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, ректорлар, Миллий гвардия ва ҳарбий қисм командирларига номма-ном бириктирилди. Улар ўз ҳимоясидаги ўғил-қизларнинг касб-ҳунар ўрганишига, кредит, субсидия ва кафиллик олиш орқали бандлигига кўмаклашади.

Мавзуга оид:

Вазирлар ва ҳокимлар Ёшлар бандлиги дастурларини ишлаб чиқади.
Кечаю кундуз ишлайдиган “Ёшлар сайилгоҳлари” ташкил этилади.
Ёшлар билан ишлашнинг мутлақо янги тизим жорий қилинади.
Президент: ёшлар билан ишлаш – биз учун ҳаёт-мамот масаласи.
Янгиликлар лентаси
0