https://sputniknews.uz/20230411/vazirlar-va-hokimlar-yoshlar-bandligi-dasturlarini-ishlab-chiqadi-33792571.html
Вазирлар ва ҳокимлар Ёшлар бандлиги дастурларини ишлаб чиқади
Вазирлар ва ҳокимлар Ёшлар бандлиги дастурларини ишлаб чиқади
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, ўтган йили 11 та давлат олийгоҳининг 11 мингдан зиёд битирувчиларидан 6,5 минг нафари ишга жойлашмаган.
2023-04-11T18:12+0500
2023-04-11T18:12+0500
2023-04-11T18:18+0500
жамият
шавкат мирзиёев
ёшлар
ёшлар сиёсати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1210/20/12102014_0:0:3093:1740_1920x0_80_0_0_ba3079e929338cdacf310de46789abeb.jpg
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ёшларни ишга қабул қилиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш юзасидан президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда айтилди.Профессионал таълимда ҳам, ўтган йили коллеж ва техникумларни 143 минг нафар ёшлар битирган бўлса, шундан 30 минг нафари иш топа олмаган.Шу муносабат билан бундан буён ҳар бир вазир тармоғидаги касбларга малака талабини ўзи белгилаши, бунда 70 фоиз касбларга ўрта махсус, 30 фоизига олий маълумот талаб этиладиган тизим бўлиши таъкидланди.Ҳар бир вазир ва вилоят ҳокими йил бошида ўзининг Ёшлар бандлиги дастурларини ишлаб чиқиб, аҳолига эълон қилиши ва йил якунида натижалари бўйича жамоатчиликка ҳисобот бериши белгиланди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1210/20/12102014_362:0:3093:2048_1920x0_80_0_0_fd358f7f0cb9ee7dfa021ee2978b301f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ёшлар сиёсати
Вазирлар ва ҳокимлар Ёшлар бандлиги дастурларини ишлаб чиқади
18:12 11.04.2023 (янгиланди: 18:18 11.04.2023) Таъкидланишича, ўтган йили 11 та давлат олийгоҳининг 11 мингдан зиёд битирувчиларидан 6,5 минг нафари ишга жойлашмаган.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ёшларни ишга қабул қилиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш юзасидан президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган
йиғилишда айтилди. Таъкидланишича, ўтган йили 11 та давлат олийгоҳининг 11 мингдан зиёд битирувчиларидан 6,5 минг нафари ишга жойлашмаган. Шунингдек, грант асосида ўқиган 3 минг талаба ҳам ишга кирмаган.
Профессионал таълимда ҳам, ўтган йили коллеж ва техникумларни 143 минг нафар ёшлар битирган бўлса, шундан 30 минг нафари иш топа олмаган.
Шу муносабат билан бундан буён ҳар бир вазир тармоғидаги касбларга малака талабини ўзи белгилаши, бунда 70 фоиз касбларга ўрта махсус, 30 фоизига олий маълумот талаб этиладиган тизим бўлиши таъкидланди.
Шунингдек, вазирликлар олийгоҳ ва коллеж-техникумларга буюртма бериш билан бирга уларнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиши айтилди.
Ҳар бир вазир ва вилоят ҳокими йил бошида ўзининг Ёшлар бандлиги дастурларини ишлаб чиқиб, аҳолига эълон қилиши ва йил якунида натижалари бўйича жамоатчиликка ҳисобот бериши белгиланди.