https://sputniknews.uz/20230411/prezident-yoshlar-bilan-ishlash--biz-uchun-hayot-mamot-masalasi-33787815.html
Президент: ёшлар билан ишлаш – биз учун ҳаёт-мамот масаласи
Президент: ёшлар билан ишлаш – биз учун ҳаёт-мамот масаласи
Sputnik Ўзбекистон
Ўтган даврда ёшлар сиёсати бўйича ишларни маҳаллада ташкил этиш бўйича мутлақо янги вертикал бошқарув тизими яратилгани таъкидланди.
2023-04-11T16:43+0500
2023-04-11T16:43+0500
2023-04-11T16:50+0500
жамият
шавкат мирзиёев
ёшлар
ёшлар сиёсати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0b/33789040_0:95:1280:815_1920x0_80_0_0_ea2568b1d8d89c93bbd79b9f78c92152.jpg
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.Ўтган даврда ёшлар сиёсати бўйича ишларни маҳаллада ташкил этиш бўйича мутлақо янги вертикал бошқарув тизими яратилгани таъкидланди. 9 минг 400 та маҳаллага фидойи ва ташаббускор ўғил-қизлардан иборат ёшлар етакчилари танлаб олинди. Маҳаллада бу тизим орқали ёшларга 100 дан ортиқ имконият яратилди. Ўтган йилнинг ўзида:Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам сезиларли ишлар амалга оширилди. Жумладан:- 130 минг талаба ёшларга 1,7 триллион сўм таълим кредити берилди, хотин-қизларнинг магистратурада ўқиши бепул бўлди;- 53 минг нафар эҳтиёжманд талабаларга ўқиш учун контракт пуллари тўланди;- 81 минг талабага уй-жой ижара тўлови ажратилди, 15,5 минг ёшларга ҳарбий хизмат учун маблағ тўлаб берилди;- 13 минг ёшларга чет тиллари бўйича сертификат олиш харажати тўлаб берилди;- “Ёшлар дафтари” орқали 300 минг ёшларга қарийб 600 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди.Шунча шароит яратилганига қарамасдан, айрим ҳокимлар ва вазирлар ёшлар масалалари билан жиддий шуғулланмаётгани, айниқса Термиз шаҳри, Чироқчи, Касби, Ургут, Шеробод, Ангор, Узун, Музработ, Амударё, Деҳқонобод, Олтинсой, Шароф Рашидов, Асака, Қамаши, Тахиатош ва Пешку туманларида ёшларнинг бандлигини таъминлаш оқсаётгани танқид қилинди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/0b/33789040_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_3d63f6d83cb1213e8ddf0d06dccd0b0d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев ёшлар
Президент: ёшлар билан ишлаш – биз учун ҳаёт-мамот масаласи
16:43 11.04.2023 (янгиланди: 16:50 11.04.2023) Ўтган даврда ёшлар сиёсати бўйича ишларни маҳаллада ташкил этиш бўйича мутлақо янги вертикал бошқарув тизими яратилгани таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов
маълум қилди. “Барча раҳбарлар бир нарсани билиб олсин: эртанги кунимиз эгалари бўлган ёшлар билан ишлаш – биз учун ҳаёт-мамот масаласи! Биз ёшларга бугунданоқ шароит қилиб бермасак, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича инқилобий ташаббусларни илгари сурмасак, Янги Ўзбекистонни қандай барпо қиламиз?”, – деди давлат раҳбари сўзининг аввалида.
Ўтган даврда ёшлар сиёсати бўйича ишларни маҳаллада ташкил этиш бўйича мутлақо янги вертикал бошқарув тизими яратилгани таъкидланди. 9 минг 400 та маҳаллага фидойи ва ташаббускор ўғил-қизлардан иборат ёшлар етакчилари танлаб олинди. Маҳаллада бу тизим орқали ёшларга 100 дан ортиқ имконият яратилди. Ўтган йилнинг ўзида:
ёшлар тадбиркорлиги учун 4 триллион сўм кредит ажратилиб, 150 мингта лойиҳа ишга тушди, 325 мингта иш ўрни яратилди;
43 минг гектар экин майдони ажратилиб, 435 минг ёшлар бандлиги таъминланди;
32 мингдан зиёд ёшларга субсидия ажратилиб, уларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари ва компьютер олиб берилди.
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам сезиларли ишлар амалга оширилди. Жумладан:
- 130 минг талаба ёшларга 1,7 триллион сўм таълим кредити берилди, хотин-қизларнинг магистратурада ўқиши бепул бўлди;
- 53 минг нафар эҳтиёжманд талабаларга ўқиш учун контракт пуллари тўланди;
- 81 минг талабага уй-жой ижара тўлови ажратилди, 15,5 минг ёшларга ҳарбий хизмат учун маблағ тўлаб берилди;
- 13 минг ёшларга чет тиллари бўйича сертификат олиш харажати тўлаб берилди;
- “Ёшлар дафтари” орқали 300 минг ёшларга қарийб 600 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди.
Шунча шароит яратилганига қарамасдан, айрим ҳокимлар ва вазирлар ёшлар масалалари билан жиддий шуғулланмаётгани, айниқса Термиз шаҳри, Чироқчи, Касби, Ургут, Шеробод, Ангор, Узун, Музработ, Амударё, Деҳқонобод, Олтинсой, Шароф Рашидов, Асака, Қамаши, Тахиатош ва Пешку туманларида ёшларнинг бандлигини таъминлаш оқсаётгани танқид қилинди.