Ёшлар билан ишлашнинг мутлақо янги тизим жорий қилинади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев, архивное фото
Шавкат Мирзиёев, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2023
Oбуна бўлиш
14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар 3 тоифага ажратилди.
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади. Бу ҳақда ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш юзасидан президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда айтилди.
Қайд этилишича, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар 3 тоифага ажратилди.
Эндиликда улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишланиши таъкидланди.
Бунда:
яхши ўқиётган, тадбиркорлигини йўлга қўйган, расмий секторда ишлайдиган, қобилияти бор, ижтимоий фаол бўлган 4,4 миллион ёшлар “яхши” тоифага;
турмуш тақозоси билан расмий сектордан иш топа олмаган, лекин иқтисодий фаол 4,6 миллион ёш “ўрта” тоифага киритилди;
давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож 396 минг нафар ёшлар “аҳволи оғир” тоифасига алоҳида ажратиб олинди.
Давлат раҳбари учинчи тоифага батафсил тўхталди. 116 минг нафар ёшларнинг ногиронлиги бўлса, 30 мингтасида сурункали касалликлар борлиги, 32 минг нафар ёшлар профилактика, 16 минг нафари пробация назоратида, 9 минг нафари мунтазам дарс қолдиришини маълум қилди.
Ҳар бир вазир, вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, олийгоҳ ректорлари, Миллий гвардия ва ҳарбий қисм командирларига учинчи тоифадаги 50 нафардан эътиборга муҳтож ёшлар номма-ном бириктирилиши белгиланди.
Вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар асосий эътиборини “ўрта” тоифага кирган 4,6 миллион ёшлар билан ишлашга қаратиши лозимлиги таъкидланди.
Янгиликлар лентаси
0