Европани тез орада ичидан портлайди: у Россияни қандай жазолашни ўйламоқда

© Fotolia / Grecaud PaulФлаги Евросоюза напротив здания Европейской комиссии в Брюсселе
Флаги Евросоюза напротив здания Европейской комиссии в Брюсселе  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2021
Oбуна бўлиш
Елена Караева
Кеча қирқ саккиз соат давом этган ва биринчи қисми ишчи деб ном олган кечки овқатдан иборат Европа Иттифоқи саммити бўлиб ўтди. Бугун эса ялпи мажлис бўлиши кутилмоқда.
Расмий кун тартиби: "демократия ва тараққиёт душманлари" хатти-ҳаракатларини муҳокама қилиш этиб белгиланган. ЕИ аъзо-мамлакатлари Россия ва Беларусни шундай деб ҳисоблашади.
Беларусга қарши санкциялар пакети тасдиқланади, бу чекловлар - кутилишича - Европага беларус калийси экспортига таъқиқдан иборат бўлади (бу европа фермерлари томонидан истеъмол қилинадиган хом-ашёнинг тўртдан бир қисми бўлиб, етишмаётган қисмини кимдан харид қилишлари ҳозирча номаълумлигича қолмоқда).
Европа иттифоқи Қримга қарши санкцияларни узайтирди
Россия хатти-ҳаракатларини эса бу янги русумдаги европа "парткоми" сўнгги етти йил давомида бирор куни ҳам "Шарқдан таҳдидсиз" кечмаган европанинг ёруғюзли жамоатчилигини таҳликага тушириш учун бандлар бўйича муҳокама қилади.
Агар вазиятни "ғарблик шериклар" томонидан таклиф этилган ҳарбий атамаларда изоҳласак, у ҳолда разведкада бундай турдаги хатти-ҳаракат "арзимас нишон билан чалғитиш" деб аталади, нега деганда, ЕИ учун ҳақиқий таҳдид мавжуд бўлган тақдирда ҳам, у асло Шарқдан эмас, балки Жанубдан бўлади.
Бу таҳдид шу қадар аёнки, шу туфайли уни ҳеч ким очиқ муҳокама қилишни истамайди. Чунки қўрқишади.
Russia Germany - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.01.2020
"Фойдали мулоқот". Путин ва Меркель 3,5 соат ичида қандай мавзуларни муҳокама қилишди
Ахир сўнгги йилларда нолегал миграция - исталган сонияда аланга олиб кетадиган олов ўтказувчи шнурдан бошқа нарсамас.
Ўзингиз ўйланг: саммит давомида европаликлар эътибор қаратадиган Туркия ўз ҳудудида Европага кириб боришни истайдиган уч миллион потенциал қочоқларни ушлаб турибди. Шундай экан, Брюссел билан келишувларга амал қилишда давом этиш ёки этмаслик фақат Анқара иродасига боғлиқдир.
Агар Ўрта ер денгизи акваториясида ноқонуний муҳожирларни қутқарувчи нотижорат ташкилотлар ва Шимолий Африка қирғоғидаги омонат қайиқларга бошпана изловчиларни жойлайдиган (ва Европанинг олийҳиммат ижтимоий пакети эҳтимолий олувчилари) ўртасида алоқалар юридик ўрнатилган бир вақтда ЕИ мамлакатлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари одам савдосида гумон қилинганларни жавобгарликка тортиш учун ҳеч қандай чоралар кўрмаяптилар.
Кандидат в президенты Беларуси Светлана Тихановская во время предвыборного митинга в парке Дружбы Народов в Минске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2020
ЕИ мамлакатлари Беларус мухолифатини қўллашдан нима манфаат кўради - эксперт фикри
Италия прокуратураси матбуот рухсат берганидан сўра, сал чуқурроқ кавлаштирган эди, Шимолий Африкадан пуфланиб ишириладиган қайиқчаларни юборувчилар билан кимнинг пулларига келгани номаълум ижарага олинадиган денгиз транспортларига нолегалларни қабул қилувчилар ўртасида кучли ва илиқ муносабатлар ўрнатилгани, телекоммуникация технологияларининг барча ютуқлари эса - ҳар икки томоннинг хизматларига тегишлилиги аниқланди.
Бу ҳақда (ва биринчи маротаба эмас) Европол ҳам ўз докладида баён этган.
Ўша докладнинг ўзида рақамлар ҳам келтирилади.
"Европа жаннатига" эришишни истовчи битта нолегал мигрантни юбориш уюшган жиноятчилик чўнтагига ўртача етти минг евро олиб келади.
Асосий маршрутлар:
— шарқий — Греция, ундан сўнг Болқонлар орқали ва румин, болгар ҳамда хорват дальнобойшчиклари ёрдамида Германия ва Францияга;
Президент Турции Реджеп Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2020
“Туркия хулқ-атворини ўзгартириш”: Ғарб нима учун Эрдоғанни жазоламоқда
— ғарбий — через испанские порты и опять с помощью дальнобойщиков и/или сочувствующих во Францию;
— ўрта (ва энг оммабоп) — италия портлари орқали; ва бу ерда ҳам йўналишнинг охир нуқтаси Франция (камдан кам ҳолларда Германия"дир.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳар йили у ёки бу усулда ҳар йили Францияга камида 350-400 минг нафар одам кириб боради (таққослаш учун: бу Ницца аҳолисига тенг). Агар мамлакатда нолегалларнинг ярми ёки учдан бир қисми қолади, деб тахмин қилинса, бу бир томондан ва назарий жиҳатдан ҳукуматни муаммони ҳал этишга, бошқа томондан эса - жамоатчиликни кўзни очишга ундаши лозим.
Франция шаҳарлари кўчалари энди французларга тегишли эмас. Энди кундуз куни ҳам бу кўчалар бўйлаб юриш хавфсиз эмас. Ҳатто обод ва ҳашаматли ҳисобланган кварталларда ҳам аёллар бўйнидан занжирни шунчаки юлиб кетишлари ёки қўлларидан ушлаб, билагузугини ечиб кетишлари мумкин. Светофорнинг қизил чироғида тўхташ, агар ҳайдовчи томонидаги ойна маҳкам ёпилмаган бўлса, талончилик - соат, пуллар ёки кредит карта ўғирланиши билан якунланиши мумкин.
Метрода юриш - мобил телефондан жудо бўлиш хавфи билан. Ушбу майда, полиция сводкаларидаги "ҳуқуқбузарликлар" деярли ҳеч қачон матбуот ёки ахборот порталлари саҳифаларига тушмайди - Бешинчи республика журналистлари бу сингари хабарлар "ожиз ва ҳимоясизларга нисбатан нафратни авж олидириши мумкинлигига" қаттиқ ишонишади.
Президент Франции Эммануэль Макрон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2021
Макрон Британиянинг ташқи сиёсатини танқид қилди
Аммо мамлакатда рўй бераётган воқеалар ҳақида гапиришга жазм қилганларга мунтазам ва яхшигина адолатли нафрат ўқлари ёғилиб туради.
Энг сўнгги мисол — Мари Ле Пеннинг "Миллий бирлашма"га қарши кўпсонли даволар (шу жумладан, Франция Адвокатлар палатаси томонидан ҳам): унинг партияси сайловолди материалларида бир нафар вояга етмаган мигрантнинг йиллик харажатлари давлат ғазнасига тахминан 50 минг еврога тушаётгани айтилган эди.
Ушбу рақамлар - расмий мақомга эга ва Сенат Комиссиясининг ҳисоботидан олинган, уларни рад этиш қийин, "Миллий бирлашма" қўл урган биргина гуноҳ, у ушбу рақамларни ошкор қилганидир.
Флаги Великобритании и ЕС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.04.2021
Бошқарувни бизга беринг: Европа етакчилари "умумжаҳон ҳукумати"га ошиқмоқда
Ток-шоулардан боши чиқмайдиган, яхшиликлар учун ташвиқот олиб бориб, ёмонликларга қарши турадиган, миллатчиларни (аслида - ватанпарварларни) ксенофобияда айблайдиган, "ланг очиқ эшиклар сиёсати"ни чек-чегарасиз қўллаб-қувватловчилар Европолнинг янада ташвишли ҳисоботларини ёки криминалистларнинг ноқонуний миграция билан жамиятдаги зўравонлик даражаси ўсиб боришида боғлиқлик кўраётган криминолок-мутахассисларнинг огоҳлантиришини эътиборсиз қолдирмоқдалар.
Катта ёшдаги ўсмирлар ва ёшларда зўравонлик муаммоси билан шуғулланувчи машҳур врач-психиатр Морис Берже "Фигаро"га берган интервьюсида: "Назоратсиз нолегал миграцияни бир неча йилга, то янги келганлар яшаб турган мамлакат қонунларига амал қилиш кераклигига кўникмагунига қадар тўхтатиш лозим. Ҳа, кимдир бундай қарорни адолатсиз, деб ҳисоблаши мумкин, аммо бизнинг бошқа чорамиз йўқ".
Назоратсиз нолегал миграция — ЕИ ичида ҳам кучли зиддиятларни келтириб чиқараётган ягона омилдир.
Янги келган "бўлажак европаликларни жойлаб, зарбани биринчи бўлиб ўзига қабул қиладиган давлатлар бор, Брюссел уларни маблағсиз ва сезиларли ёрдамсиз қолдирмоқда, бу эса ўз навбатида иттифоқ ичида ноқонуний муҳожирлар ҳаракатланиши устидан ҳеч қандай назорат бўлмаслигига олиб келади. Греция ҳукумати аллақачон бу ҳақда очиқчасига гапирмоқда.
Италиянинг овози тобора баландлашмоқда: саммитдан бир кун аввал Рим миграция мавзуси кун тартибига ўзгартириш киритилиши ва "европалик" бўлишни хоҳловчиларнинг қабули, ҳисобга олиниши ва назорати жараёнини қисман бўлса ҳам қайта кўриб чиқилишини талаб қилишини айтди.
Аммо прагматик Марио Драгининг ушбу сўзлари "эшитилишдан бошқа" ҳеч қандай муносабатни келтириб чиқармади.
Яна Венгрия ва Польша бор: Будапешт ва Варшава, худди ўша Париж, Ницца, Авиньон ва этник гетто мақомини олган шаҳарга яқин жойларда нималар рўй бераётганини кўриб, на "европа бирдамлиги" доирасида, на эҳтимолий молиявий бонуслар эвазига ушбу ҳолатни ўз мамлакатларида юзага келтиришни хоҳламайди.
Ахир, Орбан ва Моравецкийнинг (тарафдорлари умуман бўлмаган Макрондан фарқли ўлароқ) жамоатчилик орасида айнан шундай сиёсатни амалга оширишга мандати бор.
Шу тариқа, агар назоратсиз нолегал миграция уларни қабул қилаётган давлатларни сиртдан парчалаб ташламаса, у ҳолда Европа иттифоқи устида гарчи ташқи томондан фаровон бўлсада, ичкарида мавжуд бўлган доимий нотинчлик сингари иттифоқни ичкаридан парчалаб ташлашга қодир. Бундай абсцессни пайқамасликнинг имкони йўқ.
Бу ҳолатни ёки юз бераётган воқеа ҳақида тўғрисини айтиб, ошкор қилишга тўғри келади, бу ҳолда "яхши ҳаёт излашлар" одам савдоси тусини олади, нотижорат ташкилотлари, "ушбу ҳаётлар қутқарувчилари" эса мафия шерикларига айланади, ғазна томонидан сарфланаётган маблағлар эса махфийликни йўқотиб, ҳар бир европалик солиқ тўловчининг бундан хабари бўлади.
Президенты Франции и США Эммануэль Макрон и Дональд Трамп Трамп в Париже, Франция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.12.2019
“Мия ўлими”: Трамп Франция етакчисининг НАТО ҳақидаги сўзларини танқид қилди
Акс ҳолда, гапни охиригача айтмаслик, яшириш ва цензура - мантиқий якунига қадар давом этаверади. Европа организмининг умумий заҳарланиши, то фуқаролик уруши бошланмагунига қадар ҳолат шундай кечади.
Бу ҳақда Макронни ҳарбийлар огоҳлантирган эди. Уч марта.
Аммо бугунги кунда Франция президенти ҳам, бошқа раҳбарлар ҳам интеллектуал ожизлик, ғоявий уйғотиш ва майда сайлов конъюнктураси туфайли ноқонуний назоратсиз миграцияни эмас, балки Россияни Европа бирлигининг душмани деб билишади.
Шундай экан вектор алмашинуви рўй бермайди. Брюсселда шу тарзда умумевропа перитонитини кутишга қарор қилишди, айтгандай, у ҳам кесилади, ахир.
Янгиликлар лентаси
0