https://sputniknews.uz/20210621/evropa-ittifoqi-qrimga-qarshi-sanktsiyalarni-uzaytirdi-19334690.html
Европа иттифоқи Қримга қарши санкцияларни узайтирди
Европа иттифоқи Қримга қарши санкцияларни узайтирди
Sputnik Ўзбекистон
ЕИдаги жисмоний шахслар ва ташкилотларга Қрим ва Севастополдан маҳсулотни импорт қилиш таъқиқланган. Чекловлар савдо, туристик сектор, регионнинг қатор... 21.06.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-06-21T14:51+0500
2021-06-21T14:51+0500
2021-06-21T14:55+0500
дунёда
европа иттифоқи
москва
санкциялар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 21 июн – Sputnik. Европа иттифоқи "Қрим ва Севастополнинг ноқонуний аннексияси учун" санкцияларни яна бир йилга, яъни 2022 йилнинг 23 июнига қадар узайтирди, дейилади ЕИ томонидан тарқатилган баёнотда. РИА Новости хабари асосида."Бугун ЕИ кенгаши Россия томонидан Қрим ва Севастополнинг ноқонуний аннексиясига жавобан киритилган санкцияларни яна бир йилга янгилашга қарор қилди", - дейилади ҳужжатда.Санкциялар Европа иттифоқи Россиянинг ушбу регионлари билан иқтисодий алоқаларни чеклашини назарда тутади. Санкциялар сўнгги маротаба бир йил аввал 2021 йилнинг 23 июнига қадар узайтирилган эди.ЕИдаги жисмоний шахслар ва ташкилотларга Қрим ва Севастополдан маҳсулотни импорт қилиш таъқиқланган. Чекловлар савдо, туристик сектор, регионнинг қатор иқтисодий секторларига инвестициялар киритилишига ҳам таъсир этади.2014 йилнинг март ойида Украинада амалга оширилган давлат тўнтаришидан сўнг ўтказилган референдум якунларига кўра Қрим Россия регионига айланди. Россия билан бирлашиш учун Қрим Республикасидаги сайловчиларнинг 96,77 %и ва Севастопол аҳолисининг 95,6 %и овоз берган. Украина яриморолни ўзиники, фақат вақтинча оккупация қилинган деб ҳисоблайди. Москва яриморол аҳолиси халқаро ҳуқуқ ва БМТ низомига тўла мос равишда Россияга демократик йўл билан қайтишга қарор қилганликларини бир неча бор таъкидлаган. Владимир Путинга кўра, Қрим масаласи бутунлай ёпилган.Европа иттифоқи кўплаб маротаба Қрим ва Севастополнинг Россия таркибига киришини оқламаслиги ҳақида баёнотлар бериб келади.Москванинг Киев ва Ғарб билан муносабатлари Донбассдаги воқеалар фонида кескинлашган: Киев 2014 йил ўз ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск ва Донбасс ҳамда референдум ўтказилиши натижасида РФ билан қўшилишга қарор қилган Қрим яриморолига қарши ҳарбий операцияларни бошлаган.Москва барча айбловларни рад этди ва РФ Украина ичидаги можароларда тарафкашлик қилмаслигини маълум қилди. РФ импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш қарорини қабул қилиб, Москва билан санкциялар тилида гаплашиш самара бермаслигини билдирди.Айни вақтда Россия Давлат думасининг Қрим регионидан депутати Михаил Шеремет Европа иттифоқи томонидан Қримга нисбатан санкциялар узайтирилишини - хавфли ўйин деб атади. Шереметга кўра, ушбу қарор тўлалигича Россия билан муносабатларни зиддийлаштиришга қаратилган.
https://sputniknews.uz/20210219/Rossiya-va-Evropa-Ittifoi-azhrashish-muarrarmi--16043182.html
https://sputniknews.uz/20210316/sergey-aksenov-qrim-tiz-chokmaydi-17792933.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, европа иттифоқи, москва, санкциялар
дунёда, европа иттифоқи, москва, санкциялар
Европа иттифоқи Қримга қарши санкцияларни узайтирди
14:51 21.06.2021 (янгиланди: 14:55 21.06.2021) ЕИдаги жисмоний шахслар ва ташкилотларга Қрим ва Севастополдан маҳсулотни импорт қилиш таъқиқланган. Чекловлар савдо, туристик сектор, регионнинг қатор иқтисодий секторларига инвестициялар киритилишига ҳам таъсир этади.
ТОШКЕНТ, 21 июн – Sputnik. Европа иттифоқи "Қрим ва Севастополнинг ноқонуний аннексияси учун" санкцияларни яна бир йилга, яъни 2022 йилнинг 23 июнига қадар узайтирди, дейилади ЕИ томонидан тарқатилган баёнотда.
РИА Новости хабари асосида.
"Бугун ЕИ кенгаши Россия томонидан Қрим ва Севастополнинг ноқонуний аннексиясига жавобан киритилган санкцияларни яна бир йилга янгилашга қарор қилди", - дейилади ҳужжатда.
Санкциялар Европа иттифоқи Россиянинг ушбу регионлари билан иқтисодий алоқаларни чеклашини назарда тутади. Санкциялар сўнгги маротаба бир йил аввал 2021 йилнинг 23 июнига қадар узайтирилган эди.
ЕИдаги жисмоний шахслар ва ташкилотларга Қрим ва Севастополдан маҳсулотни импорт қилиш таъқиқланган. Чекловлар савдо, туристик сектор, регионнинг қатор иқтисодий секторларига инвестициялар киритилишига ҳам таъсир этади.
2014 йилнинг март ойида Украинада амалга оширилган давлат тўнтаришидан сўнг ўтказилган референдум якунларига кўра Қрим Россия регионига айланди. Россия билан бирлашиш учун Қрим Республикасидаги сайловчиларнинг 96,77 %и ва Севастопол аҳолисининг 95,6 %и овоз берган. Украина яриморолни ўзиники, фақат вақтинча оккупация қилинган деб ҳисоблайди. Москва яриморол аҳолиси халқаро ҳуқуқ ва БМТ низомига тўла мос равишда Россияга демократик йўл билан қайтишга қарор қилганликларини бир неча бор таъкидлаган. Владимир Путинга кўра, Қрим масаласи бутунлай ёпилган.
Европа иттифоқи кўплаб маротаба Қрим ва Севастополнинг Россия таркибига киришини оқламаслиги ҳақида баёнотлар бериб келади.
Москванинг Киев ва Ғарб билан муносабатлари Донбассдаги воқеалар фонида кескинлашган: Киев 2014 йил ўз ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск ва Донбасс ҳамда референдум ўтказилиши натижасида РФ билан қўшилишга қарор қилган Қрим яриморолига қарши ҳарбий операцияларни бошлаган.
Москва барча айбловларни рад этди ва РФ Украина ичидаги можароларда тарафкашлик қилмаслигини маълум қилди. РФ импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш қарорини қабул қилиб, Москва билан санкциялар тилида гаплашиш самара бермаслигини билдирди.
Айни вақтда Россия Давлат думасининг Қрим регионидан депутати Михаил Шеремет Европа иттифоқи томонидан Қримга нисбатан санкциялар узайтирилишини - хавфли ўйин деб атади. Шереметга кўра, ушбу қарор тўлалигича Россия билан муносабатларни зиддийлаштиришга қаратилган.