ТОШКЕНТ, 3 дек – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Франция президенти Эммануэл Макроннинг НАТО “мия ўлими” ҳақидаги сўзларини танқид остига олди.
Илгарироқ, Макрон The Economist журналига берган интервьюсида, НАТО иттифоқ ичидаги мувофиқлаштиришни бутунлай йўқотди, буни “мия ўлими” деб таърифлаш мумкин.
Унинг сўзларига кўра, НАТОда АҚШ ва бошқа шериклар ўртасида стратегик қарорлар бўйича мувофиқлик йўқ.
“Франция яхши иқтисодий аҳволда эмас, уларда вазият оғир. Францияда бундай қийишчиликлар дуч келганда, бу кескин баёнот. “Сариқ нимчалар” билан нима бўлаётганига қаранг, бундай баёнотларни бериш мумкин эмас. Бу ҳурматсизлик белгиси”, - деди Трамп.
Трамп НАТО давлатлари етакчилари саммитида иштирок этиш учун Лондонга келди.
АҚШ президенти фикрига кўра, “Ҳеч ким Франциячалик, НАТОга муҳтож эмас”.
“НАТО буюк мақсадга хизмат қилади... Бундай баёнот 28 давлат учун ҳақоратли ҳисобланади”, - деб қўшимча қилди АҚШ етакчиси.