"Фойдали мулоқот". Путин ва Меркель 3,5 соат ичида қандай мавзуларни муҳокама қилишди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишRussia Germany
Russia Germany - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия давлати раҳбарининг фикрига кўра, Германия канцлери билан учрашув фойдали ва мазмунли бўлган.

ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин шанба куни ГФР канцлери Ангела Меркель билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг учрашув мазмунли ўтганлигини эълон қилди. Давлат раҳбари муҳокама қилинган иқтисодий, сиёсий ва маданий мавзуларнинг муҳимлигини алоҳида қайд этди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Путин: приближение НАТО к границам России угрожает безопасности страны - Sputnik Ўзбекистон
Путин Яқин Шарқда катта уруш бўлмаслигига умид билдирди

Путиннинг айтишича, Россия газини Украина орқали транзити Меркель билан муҳокама қилинган муҳим масалалардан бири бўлган.

"Музокаралар давомида биз Россия газининг Украина ҳудуди орқали транзитини давом эттириш билан боғлиқ масалаларни кўтардик. 1 декабрь куни "Газпром" ва украиналик шериклар билан эришилган келишувларнинг муҳим аҳамияти қайд этилди. Бу ўлароқ кейинги беш йил давомида транзит ишлари амалга оширилади", - деди Россия етакчиси.

Путин бу келишувлар Россия учун ҳам, Украина учун ҳам ўзаро манфаатли ва балансланган характерга эгалигини эслатиб ўтди.

Ўз навбатида, Меркель Россия газининг Украина орқали транзити бўйича эришилган келишувлар ўзаро уйғун ва ҳамоҳанг ҳамкорлик намунаси эканлигига ишонч билдирди.

Строительство газопровода Северный поток-2 в Ленинградской области - Sputnik Ўзбекистон
Россия "Шимолий оқим-2" ни ўз кучлари билан якунлайди, дея ишонади эксперт

Россия давлати раҳбарининг фикрига кўра, канцлер билан учрашув фойдали ва мазмунли бўлган.

"Бугун бўлиб ўтган мазмунли ва фойдали музокаралар давомида иккиёқлама муносабатларнинг сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларидаги асосий масалалар кўриб чиқилди", - деди Путин.

Бундан ташқари, Россия ва ГФР ҳамкорликдаги кенгқамровли ҳаракатлар режаси (СВПД) амалга ошишини қўллаб-қувватлайди, дея аниқлик киритди.

"Россия ва Германия СВПДнинг келажакда амалга ошишини қатъий олқишлайди. Эронликлар Европа давлатлари қўллаб-қувватловига таянишга ҳақли. Европа давлатлари Эрон билан савдо-сотиқ учун доллардан мустақил бўлган молиявий механизмни яратиш ваъдасини берган эдилар. Савдо алмашинуви учун мўлжалланган институт – INSTEX – охир-оқибат барибир ишлаши керак", - дея тушунтирди РФ президенти.

Владимир Путин, Ангела Меркель ва Франсуа Олланд - Sputnik Ўзбекистон
Путин, Меркель ва Олланд телефон орқали суҳбат ўтказишди

Немис канцлери Россия етакчиси билан мулоқот якунига кўра, ўз навбатида, "Шимолий оқим - 2" лойиҳасини охиригача етказиш муҳимлигини қайд этди.

"Германия ва европанинг бошқа давлатлари "Шимолий оқим"дан фойда кўришмоқда. Барча ўз газини етказиб беришни диверсификациялашдан манфаатдор, лекин бу жуда муҳим лойиҳа", – деб қўшимча қилди Меркель.

Россия президенти ГФР канцлерига у лойиҳага масъулиятли ва объектив баҳо бергани учун миннатдорлик билдирди.

"Россия ва Германия активида энергетика соҳасида бир қатор ҳамкорликдаги йирик лойиҳалар бор", - дея тушунтирди Путин.

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишВстреча президента РФ В. Путина с канцлером Германии А. Меркель
Фойдали мулоқот. Путин ва Меркель 3,5 соат ичида қандай мавзуларни муҳокама қилишди - Sputnik Ўзбекистон
Встреча президента РФ В. Путина с канцлером Германии А. Меркель

У шунингдек, "Шимолий оқим - 2" газўтказгичини қуриш ва ишга тушириш бўйича ишлар 2020 йилнинг охирига қадар ёки келгуси йилнинг биринчи кварталигача якунига етказилиши кераклигини қўшимча қилди.

Газўтказгич қурилишини Россиянинг "Академик Черский" кемаси якунлаши мумкин. У Дания сувларида ишлаш учун зарур бўлган технологиялар билан жиҳозланган ва лойиҳа бўйича қолган ўша кичик ҳудуддаги ишларни охирига етказа олади.

Подготовка труб на борту судна Solitaire, для последующей укладки газопровода «Северный поток-2» в Финском заливе - Sputnik Ўзбекистон
Forbes "Шимолий оқим — 2"га қарши киритилган санкцияларга баҳо берди

Россия президенти билан учрашув якунларига кўра, Меркель РФ ва Туркиянинг ҳамкорликдаги Ливиядаги можарони тартибга солиш бўйича уринишлари муваффақиятли бўлишига умид билдирди. Меркельнинг сўзларига кўра, Берлинда тез орада ливия анжумани ўтказилишига умид боғлашмоқда.

"Ўйлашимча, Туркия президенти Эрдоған ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида Истамбулда сермаҳсул учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашув доирасида ўт очишни тўхтатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу БМТ ХКда вето ҳуқуқига эга бўлган мамлакатлар ўртасида Берлин жараёни доирасида қўйилган қадам бўлиши мумкин. Бошқа давлатлар билан ҳам олий даражада муайян ҳужжат ишлаб чиқилишига имкон беради", - дея тушунтирди ГФР канцлери.

Меркель Берлинда ўтказиладиган анжуманга ГФР ҳозирда БМТ шафелигида иштирокчиларни таклиф қилиши мумкинлигига ишонтирди.

"Биз суверенитетга аралашмоқчи эмасмиз, ва шу боис Ливиядаги можаро томонлари - жаноб Сараж ва жаноб Хафтар - улар ҳам ушбу масалалар ечимига жалб этилади. Умид қиламизки, Россия томони ва Туркия томони сайи-ҳаракатлари муваффақиятли кечади, ва биз тез орада иштирокчиларни Берлиндаги анжуманга таклиф эта бошлаймиз", - деди Меркель.

Afriqiyah Airways самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Ливия самолётидан 109 йўловчи қўйиб юборилди

Путин Ливиядаги қуролланган қарама-қаршиликка нуқта қўйиш кераклигини ва сулх режимини ўрнатиш зарурлигини эълон қилди.

"Маршал (Халиф) Хафтар бошчилигидаги Ливия миллий армияси ва жаноб (Файез) Сарраж бошчилигидаги миллий келишув ҳукумати ўртасидаги қуролланган қарама-қаршиликка нуқта қўйиш ўта муҳим, сулх режимини қарор топтириш керак, якуний мақсади мамлакат ичидаги вайронагарчиликни енгиб ўтишга ва ягона давлат институтларини шакллантиришга қаратилган сиёсий жараённи ишга тушириш керак", - деди Путин.

Россия президенти шу кунларда Туркия президенти Тойиб Эрдоған билан ўзаро курашувчи томонларга 12 январь 0.00дан бошлаб ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга қаратилган чақириқни ўз ичига олган ҳамкорликда баёнот айнан шу мақсадларга эришишга қаратилганини қўшимча қилди.

Янгиликлар лентаси
0