ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Яқин Шарқдаги ишлар кенг кўламли ҳарбий можарогача етиб бормайди, дея умид билдирмоқда - акс ҳолда бу бутун дунё учун катта фожиа бўлади. Бу ҳақда Россия етакчиси Германия канцлери Ангела Меркель билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг гапирди.
"Ҳолатга яхлит қарайдиган бўлсак - умид қиламанки, иш йирик кўламли ҳарбий можароларга бориб тақалмайди. У ерда кичик шиддатда уруш бораётганини шундоқ ҳам кўриб турибмиз. Лекин бу жанговар ҳаракатлар, инсонларни нобуд қиладиган. Бу факт. Йирик кўламли жанговар ҳаракатларнинг олди олинишини хоҳлардим. Агар у юз берса, бу нафақат минтақа, Яқин Шарқ, балки бутун дунё учун катта фожиа бўлади", - деди Путин Яқин Шарқдаги ҳолатга изоҳ берар экан.
Унинг сўзларига кўра, бундай ҳаракатлар "одамларни анъанавий яшаб турган жойидан силжишга, янги қочоқлар оқимига" олиб келиши мумкин. Ва бу оқимлар нафақат Европа, балки бошқа минтақаларни ҳам тўлдириб ташлаши мумкин.
"Бу инсонпарварлик фожиаси бўлади, динлароаро фожиа, иқтисодий фожиа, негаки буларнинг барчаси дунё иқтисоди ва дунё энергетикасининг барбод бўлишига ёки унга улкан зарар етишига олиб келади", - деб қўшимча қилди президент.