ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Ливиянинг Afriqiyah Airways авиакомпаниясига қарашли самолёт икки нафар шахс томонидан гаровга олингани ҳақида хабар бергандик.
РИА Новостининг Мальта бош вазири Жозеф Мускатга таяниб хабар беришича, самолёт бортида бўлган 109 нафар киши самолётни тарк этишган.
Самолётда жами 118 киши – 111 йўловчи ва етти нафар экипаж аъзоси бўлганлиги айтилмоқда.
Хабарларга кўра, самолётни олиб қочганлар Ливиянинг собиқ етакчиси Муамар Каддафийнинг ўғли Сайф ал-Исломнинг турмадан озод қилинишини талаб қилишган.