Туркия учун бу ташкиллаштириган миграция - яъни Жанубий Кавказда жиддий ва узоқ вақтга мустаҳкам ўрнашиб олиш учун қўшимча имкониятдир.
Тоғли Қорабоғдаги қуролланган можаро бир неча минг суриялик ёлланма жангариларни жалб этди, улар жанговар ҳаракатлар зонасига Туркия воситачилигида кириб келиб, Озарбайжон томонидан жанг қилишди. Уч томонлама битим имзолангач ва уруш якун топгач, бугунги кунга қадар террорчи-сайёҳларнинг ватанга қайтганлиги хусусида ҳали ҳеч нарса маълум эмас. Сурияликлар ўз оилалари билан Озарбайжонга қайтарилган туманларда уй-жой қилиши эҳтимоли юқори.
Sky News Arabia телеканали маълумотларига кўра, турк ҳукумати туркман оилаларнинг Сурия шимоли-шарқидан Тоғли Қорабоғ ҳудудларига кўчиб ўтишларига ёрдам бериб келмоқда (кўчиб ўтувчиларга Озарбайжон фуқаролиги ваъда қилинмоқда). Буларнинг барчаси минтақа демографиясини ўзгартириш учун амалга оширилмоқда. Туркия Африн шаҳрида (Сурия шимоли-шарқида) шундай трансформация бўйича тажрибага эга бўлган, у ерда ҳозирда туб аҳолининг 7%дан камроқ қисми истиқомат қилишади.
Сурия шимоли-шарқидаги Автоном администрация вакили Шафан ал-Хабурий Sky News Arabiaга берган интервьюсида турк ҳукуматининг суриялик оилаларни Тоғли Қорабоғ минтақасига кўчириш ташаббуси ҳақидаги маълумотларни тасдиқлади. У, Турк раҳбарияти 1923-1929 йилларда Қорабоғ ҳудудида пойтахти Лочин шаҳрида бўлган "Қизил Қурдистон Республикаси" бўлгани ҳақидаги фактни унутмаслигини қайд этиб ўтди.
Бу лойиҳанинг ҳеч қандай фантастик жиҳати йўқ. Террористик тажрибага эга бўлган кўчманчи-турклар (Усмонийлар салтанати ташкил топишидан олдин Яқин Шарқда яшаган турклар тўлқинлари авлоди) камроқ маблағ эвазига ҳам қаерда ва кимга қарши бўлишидан қатъий назар жанговар ҳаракатларда иштирок этишга қодир бўлган тайёргарликдан ўтган "ҳарбий контингент"ни ташкил этади. Тахминан оладиган бўлсак Қорабоғнинг гўёки "кавказ косовоси"га айлантирилиши Анқарага қардош халқ ҳимояси учун бош кўтариш имконини беради. Турк парламенти Озарбайжонга қўшинлар юборилишини маъқуллади, ва бу Жанубий Кавказда РФда таъқиқланган "ЖАбҳат ан-Нусра", "Фиркат Хамза", "Султон Мурод", ва бошқа экстремистик қурд уюшмалари иштирокида катта геосиёсий ўйин бошланишидир.
Кавказнинг янги "янычарлари"
Турк томони ёлланма кучларнинг Озарбайжонга юборилишини расман рад этмоқда, шу билан бир вақтнинг ўзида Арманистон ўн йиллардан буён турк ҳукуматига қарши курашиб келаётган Қурдистон ишчилар партиясини қўллаб-қувватлаётгани ҳақида маълум қилмоқда. Боку таъкидига кўра, Сурия ва Ливандан келган ёлланма жангарилар Арманистон томонида жанг қилмоқда, бу технологик жиҳатдан иложсиз, аммо айни вақтда долзарб ҳам эмас. Мўрт дунё вақт синовидан ўтмоқда. Қорабоғ тупигидан чиқиш у ерга шубҳали ўтмишга эга яқин шарқ "колониячиларини" кўчириш эмас, балки дипломатик ёндашувларни изламоқ даркор.
Эслатиб ўтмоқчиман, Латакия ва Алеппо провинцияларида 100 минг атрофида сурия туркманлари истиқомат қилиб, улар САР ҳукумат қўшинлари билан узоқ йиллар давомида жанг қилиб келаётган қатор террорчилик ташкилотлари билан боғлиқдир.
Туркия ҳукумати туркманларнинг қуролланган гуруҳларини қўллаб-қувватлайди. Аfrinpost медиа-ресурси 23 ноябр куни турк ҳукумати Сурия шимолидаги Афин қурд регионида Тоғли Қорабоғга, "озарбайжон армияси томонидан эгалланган ҳудудга" кўчиб ўтиш истагида бўлган оилаларни рўйхатга олиш учун иккита офис очгани ҳақида хабар берди. Ва ҳозирда бу офисларда (асосан Хомс провинциясидан) туркманлар оилаларидан иборат узун-узун навбатлар юзага келган. Бу одамларнинг барчасини мотивациялашгани эҳтимолдан ҳоли эмас. Мигрантларни Тоғли Қорабоғга жўнатишдан олдин турк разведкаси улар ҳақидаги маълумотларни ўз базасига киритмоқда.
Озарбайжон "Ронаи" қурдлар маданияти маркази раҳбари Фахраддин Пашаевнинг сўзларига кўра, бугун Озарбайжонда 240 мингга яқин курдлар истиқомат қилишади, аммо Туркия Тоғли Қорабоғга Яқин Шарқ қурдларини эмас, балки фақат туркманларни (оилалари билан биргаликда) кўчириш истагида. Арманистон аҳолисини инобатга олмаган тақдирда ҳам, бунинг Озарбайжонга нафи бўлармикин?
1923 йилдаги аҳолини рўйхатга олиш ишларига мувофиқ, Тоғли-Қорабоғ автоном вилоятида армянлар 94%ни ташкил қилган, аҳолининг қолган 6%и асосан озарбайжонлар бўлган. Қурдлар ва руслар озчиликни ташкил этишган. Совет ҳукумати йилларида Қорабоғдаги арман аҳолиси 77%гача камайган, озарбайжонликлар эса 21%дан ортган. 1990 йй бошидаги уруш ўз тузатишларини киритган. Истиқболда демографик таркиб қандай бўлишини олдиндан тахмин қилиш қийин.
Армия кундалик ҳаёти
Тоғли Қорабоғнинг арман қисмида Россия тинчликпарвар кучлари урушдан кейинги ҳаётни қайта изга солиш учун бор имкониятни қўлламоқда. Муҳандис-сапёр бўлинмалари инженер разведкасини амалга ошириб, йўлларни миналардан тозалашмоқда, умумий фойдаланиладиган йўллардан ёниб кетган техникани эвакуация қилишмоқда. Степанакертда йўл ҳаракати тикланган, фуқаро инфратузилмаси ижтимоий объектларига электр ва сув келган, инсонпарварлик маркази фаолият юритмоқда, аэромобил госпитал ишламоқда. Россиялик тинчликпарварлар қочқинлар автобусларини кузатиб қўйишмоқда, бир неча минг аҳоли шу вақтгача уйига қайтишга муваффақ бўлди.
Озарбайжон Республикаси, Россия Федерацияси президентлари ва Арманистон Республикаси Бош вазири томонидан 9-ноябр куни имзоланган уч томонлама баёнотга кўра, 25-ноябр куни Озарбайжон армиясининг бўлинмалари Келбажар ҳудудига киришди, 20-ноябр куни Агдам ҳудуди, ва кўп ўтмай (1-декабр куни) Лочин вилояти ҳам Боку назорати остига ўтди. Россия тинчликпарвар кучлари воситачилигида ҳудуднинг Озарбайжон томонига берилиши - 1992 йилги қочқинларнинг зудлик билан қайтишини кўзда тутмайди.
Қорабоғнинг кейинги тақдири кўп ҳолатларда армия ва Озарбайжон Республикаси ҳарбий-сиёсий раҳбариятига боғлиқ. Еттита туманнинг Арманистон "хавфсизлик ҳудудидан" худди шундай кам сонли аҳоли яшайдиган ва хавфли озарбайжон зонасига трансформация қилиниши – мутлақо тавсия этилмайдиган иш. Еттита ҳудудга сурия туркманлари кўчиб келиши эҳтимоли бор. Аммо 28 йилдан сўнг янги жойга кўникиб бўлган озарбайжонлик қочқинларни "ҳеч қаёққа" қайтариш - жуда мураккаб масала.
Бу хилда бир халқнинг иккинчиси билан "қўлаки" алмаштирилиши юз бериши мумкин.
Сал олдин Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Туркия Мудофаа вазири Хулуси Акар, ТИВ раҳбари Мевлют Чавушоглу, разведка етакчиси Хакан Фидан ва пиёда қўшинлари қўмондони Умит Дюндар билан мулоқотда Россия ва Туркия можарони ҳал этишда "тенгҳуқуқли ролга эгалиги" ҳақида баёнот берган эди. Турк ҳарбий маслаҳатчилари мамлакатда кенг тақдим этилган. Уларнинг кўпчилиги Қорабоғдан олисда, аммо Арманистон билан чегарадош Нахичеван автономиясида бўлиб туриши Боку ва Анқаранинг "арман фронтида" олдиндан катта урушга тайёрлигидан далолат беради. Россия тенглик асосда жанговар ҳаракатларни тўхтатди, ва бундан ҳамма ҳам мамнун эмас.
Турк мудофаа вазири Хулуси Акар 24 ноябрь куни РФ билан музокаралар давом этаётганини ва уч томонлама битимга эришилгач, Қорабоғдаги кузатув пунктлари ўртасида турк патрули режалаштирилаётгани ва энг муҳими: "Биз буни Озарбайжон билан музокараларимизга монанд равишда амалга оширамиз", дея баёнот қилган эди.
Бу ерда гап ҳамкорликдаги мониторинг маркази ҳақида бормаётгани аён. Анқара минтақа манфаатлари ва можаро томонларини тинчлантириш мантиғига зид бўлса-да, ҳаракат қилишга тайёр. Эҳтимол, Қорабоғдаги "янги тинчлик" кимгадир жуда тинчлик бермаяпти.