Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғга етиб келди - видео

Oбуна бўлиш
Россиянинг 1960 нафар аскар, 90 та бронетранспортер ва 380та автомобиллар ва бошқа техникадан иборат тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғга етиб келди.

Россия, Арманистон ва Озарбайжон келишувига кўра, бугун 10 та Ил-76 ҳарбий самолёт ёрдамида Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғга етиб келди. Россия ҳарбийларининг Тоғли Қорабоғга етиб келиш кадрларини РИА Новости тарқатди. 

Эслатиб ўтамиз, бир кун олдин 3 давлат раҳбарияти 10 ноябр соат 00:00 дан бошлаб Тоғли Қорабоғ ҳудудида барча жанговар ҳаракатларни тўхтатишга келишиб олишган эди.

Шунингдек, шартномага мувофиқ Арманистон 15 ноябрга қадар Озарбайжонга Келбажар туманини, ушбу йилнинг 1 декабрига қадар - Лачин туманини қайтариб бериши керак. Шу билан бир вақтда кенглиги 5 км бўлган Лачин коридори Арманистон ихтиёрида қолади. Ушбу коридор орқали Тоғли Қорабоғ билан алоқа боғланиб турилади. Бу коридор Шуша шаҳри орқали ўтмайди. 

Россия тинчликпарвар кучлари Тоғли Қорабоғда 5 йил муддатга қолади, кейинчалик ушбу муддат узайтирилиши мумкин. Ушбу шартнома Боку ва Ереван талабига биноан бекор қилиниши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0