Эрдоған Помпео билан учрашувга вақт топмади

© AFP / ADEM ALTANПрезидент Турции Реджеп Тайип Эрдоган
Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Помпео Истанбулга ташриф буюрди, у бу ерда патриарх Варфоломей Константинопольский билан учрашиши белгиланган. Шу билан бирга, Туркия пойтахти Анқарага қадам ранжида қилиш Помпео графигидан ўрин олмаган

ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ушбу давлатга ташриф буюрган АҚШ Давлат котиби Майк Помпео билан учрашишга вақт топмади, деб маълум қилди журналистларга Давлат департаментининг олий мартабали амалдори.

Президент РФ Владимир Путин и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон
Эрдоған Путинга Қорабоғ бўйича ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилди

"Давлат котиби ҳам, турк расмий шахслари, шу жумладан, Ташқи ишлар вазири (Мевлют) Чавушоглу ҳам, қолаверса, фикримча, президент Эрдоғаннинг ўзи ҳам бу рўй беришини хоҳлашган эди. Натижада бу рўй бермади. Рўй бермагани сабаби, охирги дамларда президент Эрдоғаннинг кун тартиби ўзгариб, бу давлат котиби ташрифи асосини ташкил қилган параметрларга тўғри келмади", - деди дипломат Истанбулдаги брифинг давомида.

Давлат департаменти вакили Вашингтон ва Анқара ўртасида келишмовчиликлар борлигини тан олди, аммо Эрдоған нимадан ранжиши мумкин эди, дея берилган қистовли саволларга жавобан, гап турк етакчисининг кун тартибида эканлигини айтди.

"Туркия ҳукумати... уларни четлатишганини ҳис қилишган, деб ўйламайман. Охир-оқибат бу жадвал масаласига бориб тақалди. Ва гап индаллоси ҳақида гапирар эканмиз, турклар (АҚШ) маъмурияти олий раҳбарлари, президентнинг ўзи ва қуйи бўғинлардан улар билан қарашларимиз қайси масалаларда тўғри келмаслигини яхши билишади", - деб қўшимча қилди Давлат департаменти вакили.

Келишмовчиликлар ҳақида гапирар экан, дипломат, қатор регионларда, жумладан, Шарқий Ўрта ер денгизи, Ливия ва Суриядаги вазиятга бўлган қарашларда, дея аниқлик киритиб ўтди.

Зенитный ракетный комплекс С-400 Триумф - Sputnik Ўзбекистон
Туркияда С-400 тизимлари америка қирувчиларида синовдан ўтказилди

Помпео Истанбулга ташриф буюрди, у бу ерда патриарх Варфоломей Константинопольский билан учрашиши белгиланган. Шу билан бирга, Туркия пойтахти Анқарага қадам ранжида қилиш Помпео графигидан ўрин олмаган.

Анқарага Россиянинг энг янги ҳаводан ҳужумга қарши мудофаа тизимлари - С-400 етказиб берилгач бу Туркия ва АҚШ муносабатларида инқирозга сабаб бўлган эди. Вашингтон Анқарани ушбу битимдан воз кечишга, эвазига американинг Patriot мажмуаларини харид қилишга чақирди, акс ҳолда Туркияга F-35 қирувчилари савдосини кечиктирилиши ёки буткул бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида таҳдид қилди. Шунингдек, АҚШ Туркияга нисбатан CAATSA ("Америка душманларига қарши санкциялар воситаси орқали курашиш" тўғрисидаги қонунга мувофиқ)га мувофиқ санкциялар киритиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилган.

Анқара ён босишдан бош тортди ва С-400 нинг қўшимча партияларини харид қилиш борасида музокараларни давом эттирди.

Янгиликлар лентаси
0