Парламентдаги 150 ўрин учун мамлакатда рўйхатдан ўтган беш партия - ЎзХДП, ЎзЛиДеП, "Адолат", "Миллий тикланиш" ва Экологик партиялардан 750 номзод курашади. Sputnik барча сиёсий кучлар вакиллари билан суҳбатлашди ва қонунчиликка қандай ўзгартириш киритмоқчи эканликларини билиб олди.
Бўлажак сайловлар олдин Олий Мажлис Қонунчилик палатасида жамоат ҳаракати сифатида фаолият кўрсатган Экологик партияси учун дебют бўлади. Партия марказий Кенгаши Ижроия Қўмитаси раиси Борий Алихонов Sputnik Ўзбекистон ахборот агентлигига сайлов кампаниясининг бориши ва экологларнинг асосий вазифалари ҳақида гапириб берди.
- Борий Ботирович, ҳозирги сайловолди кампанияда партияларга энди эркинлик ва эфир берилди... Сиз янги имкониятларни ҳис қилдингизми?
- Ҳа, албатта. Айтишим мумкинки, энди партия ўз дастурий мақсадлари, ташаббусларини илгари суриш учун катта имкониятлар мавжуд, оммавий ахборот воситалари ҳам партиялар фаолиятига кўпроқ эътибор беришни бошлади. Сўнгги уч йил ичида жамият жуда ўзгарди. Баландпарвоз сўзларсиз айта оламанки, биз катта қадамлар билан ривожланяпмиз ва Ўзбекистон янгитдан бутун дунёга очиляпти.
Энди биз жонли эфир орқали очиқ чиқиш қилиш, онлайн режимда аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларни муҳокама қилиш имкониятига эгамиз. Бу масалаларнинг барчаси бизга хуш келади деб айтолмайман, жиддий мунозаралар мавжуд. Масалан, дарахтларни назоратсиз кесиш масаласи ҳаммани жуда ташвишга солмоқда. Шу муносабат билан биз дарахтларни сақлаб қолиш учун мораторий эълон қилиш тўғрисида аниқ таклиф киритдик. Натижада президент томонидан икки ой муддатга – 1 ноябрдан 31 декабргача бўлган муддатга бу қарор қабул қилинди.
- Лекин, бу вақтинчалик чора. Мораторий муддати тугагандан сўнг нима қилиш керак?
- Эколог, ушбу соҳанинг мутахассиси сифатида, мамлакатимизда, шу жумладан Тошкентда ўсимлик дунёсини чуқур, пухта инвентаризациядан ўтказиш керак, деб ўйлайман. Ҳисоб-китоблар ўтказилганидан кейин ўсимлик дунёсининг кадастрини яратиш лозим. Турли дарахтлар ва бошқа ўсимликларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш механизмини тартибга солиш керак. Масалан, бизда дарахтларнинг реликт турлари мавжуд, жуда қимматбаҳо дарахтлар ва умуман кўп асрлик тарихга эга бўлганлар ҳам бор. Уларни табиий ёдгорликлар деб эълон қилиш керак ва бу йўналишда биз ўз ишимизни олиб борамиз.
Бундан ташқари, биз Ўзбекистон Республикасининг Экологик кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш учун қонунларни кодификация қилиш тарафдоримиз. Ушбу йўналишдаги ишлар аллақачон бошланган. Бу мисли кўрилмаган тадқиқот. Биз экологик районлаштиришни амалга оширдик, бутун мамлакат бўйлаб - туман, вилоят, республика миқёсида экология ҳолатини ва мавжуд муаммоларни ўрганиб чиқдик.
- Сўнгги бир неча ой ичида Тошкентда ноқулай экологик шароитлар, шу жумладан ифлос ҳаво ҳақида кўплаб шиколятлар келиб тушди. Сизнинг партиянгиз пойтахтнинг экологик муаммоларига қандай ечим кўрмоқда?
- Эътибор берган бўлсангиз, Тошкент шаҳрининг атмосфераси маълум вақт ичида ифлосланиш даражаси бўйича иккинчи ўринга тушиб кетди, бир неча соатдан кейин 58-ўринга кўтарилиб, 65-ўринга тушиб кетди. Бундай кескин тебранишларни турли омиллар билан изоҳлаш мумкин: эҳтимол, ўша пайтда қандайдир чанг бўрони бўлган, чунки бугун Тошкент катта қурилиш майдонига айланди. Бироқ, шу билан бирга, тизим мониторингини ишлаб чиқиш зарур. Бизда ҳар ой учун ҳаво ифлосланишинининг ҳолати, шу жумладан, Тошкент шаҳри ҳақида маълумот мавжуд. Масалан, сентябрь ойи учун маълумот: Тошкент шаҳрининг фон ифлосланиши тўғрисида маълумотлар аниқ кўрсатилган (фотосуратда кўрсатмоқда).
Ўз навбатида, биз бир нечта муаммоларни ҳал қилиш учун йирик саноат ривожланган шаҳарларда яшил ҳалқаларни, яъни табиий ўсимлик тўсиқларини яратишни таклиф қиламиз.
Биринчидан, атроф муҳитга чиқадиган ифсонлантирувчи моддаларнинг маълум қисмини бу яшил қоплам ютади. Иккинчидан, иқлим ўзгаришини юмшатиш учун экотизим яратилади. Афсуски, Ўзбекистонда ва умуман Марказий Осиёда иқлим ўзгариши глобал ўртача кўрсатгичдан анча илдамроқ кечмоқда. Агар дунёда ҳар 10 йилда ҳарорат 0,14 даражага кўтарилаётган бўлса, минтақамизда 0,29 даражага кўтарилмоқда. 10-15 йилдан сўнг нима бўлишини тасаввур қила оласизми?
Бунга кўп жиҳатдан Орол денгизи фалокати таъсир кўрсатди. Тахминан 50 йил муқаддам, Орол тўлақонли намлик манбаи бўлган ва дунёдаги ёпиқ сув омборлари орасида 4-чи ўринни эгаллаган бўлса, ва ёзда Орол денгизи орқали бизнинг ҳудудимизга ўтган муссон ва циклонлар ("гармсель") юмшар эди. Қишда эса акси: Турон пасттекислиги орқали ўтган Сибирь шамоллари ўз навбатида Орол денгизи сувлари билан илиқлашар эди. Орол денгизи ўзига хос “табиий ҳароратни созловчи қурилма” бўлган - яъни, кескин континентал иқлимига Орол денгизи туфайли озгина ўзгариш киритилар эди.
Ҳозир эса нима бўляпти? Орол денгизининг қуриган тубида беш ярим миллион гектар қуруқ ер! Ҳар йили юз миллион тоннагача чанг, туз, қум узоқ-узоқ масофаларга боришини тасаввур қила оласизми?
Мен Нью-Йоркдаги БМТнинг 74-Бош Ассамблеясида иштирок этганимда, норвегиялик хамкасбларим ҳатто ўзларида топилган Орол денгизининг қуриган тубидан кўтарилган чанг, туз ва қум заррачаларини топилганини айтишди. Тасаввур қилинг, Ўзбекистон қаерда ва Норвегия қаерда? Бу чанг ва туз Арктикада ҳам, Антарктикада ҳам топилган, мен Тянь-Шань, Помир-Алай тоғ тизимлари ҳақида гапирмаяпман. Яшил халқа тўсиқлари қандайдир тарзда бу чангни ушлаб туриши мумкин.
Учинчидан, яқин орада бизда ҳеч ким шовқин ифлосланиши билан жиддий шуғулланмади. Бу жуда жиддий масала, айниқса ишлаб чиқариш ривожланган ва транспорт жуда кўп бўлган йирик шаҳарларда. Масалан, агар инсон организми одатда 80dB гача шовқинни нормал қабул қилади, шовқин баланд бўлса соғлиққа салбий таъсир қилади ва 130 dB даражасида бу ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Ва шу нуқтаи назардан, ўша яшил ҳалқа тўсиқлари шовқинни камайтириш бўйича ўз вазифаларини бажара оладилар.
- Экологик партиянинг вакиллари аллақачон Орол муаммосини, хусусан, Сибир дарёларининг оқими боғлиқ глобал лойиҳалар ҳисобидан ҳал этиш бўйича фикрларини билдиришган. Яқин ва ўрта муддатли истиқболда Оролбўйи минтақасини тиклаш бўйича аниқ стратегия мавжудми?
- Мен қарийб 30 йил давомида Орол денгизи муаммолари билан жиддий шуғулланиб келмоқдаман ва партиямиз вакиллари таклиф қилган - ушбу масалани ҳал қилишнинг реал вариантларидан биридир. Айтганча, илгари бундай таклифлар илгари турли мамлакатлар олимлари ва мутахассислари томонидан билдирилган. Аммо бу ҳам панацея эмас. Орол денгизи фалокатининг кўлами шу қадар чуқурки, бузилган мувозанатни тиклашга жуда кўп вақт ва маблағ сарфланишини талаб этади: масалан, Орол денгизини тўлдириш учун Волга дарёси оқими беш йил давомида, Дунай эса етти йил мобайнида Оролга йўналтирилиши керак.
Агар 1960 йилда Орол денгизида сув ҳажми бир минг кубокилометрдан ошган бўлса, бугунги кунда атиги 55-57 кубокилометр сув қолмоқда, денгиз сатҳи 29 метрга пасайиб, қирғоқ чизиғи эса 120-150 километрга узоқлашган.
Туз миқдори бўйича Орол денгизи деярли ўлик денгизига айланди. Шу сабабли, Сибирь дарёларининг оқими билан боғлиқ лойиҳалар – бу ечимлардан бири, ва бу ғоя илгари биринчи марта таклиф қилинмаяпти. Албатта, партиямиз аъзоси яқинда бу масала бўйича ўз фикрини билдирди, аммо совет даврида ҳам Сибирь дарёларини Қозоғистон ва Ўрта Осиёга буриш бўйича жуда кўп таклифлар бўлган.
Кўп вариантлар мавжуд. Ҳатто Каспий денгизини Орол денгизи билан боғлайдиган лойиҳалар ҳам мавжуд, агар бир неча минг йил олдин ушбу сув омборлари орасида Усой бўғози бўлганини ҳисобга олсак.
Афсуски, биз технологик жиҳатдан Оролни тўлдиришга қодир эмасмиз ва биз Оролбўйида яшайдиган одамлар ҳақида ўйлашимиз керак. Мамлакатимиз президенти нафақат экотизимни, балки ушбу ҳудудда яшаш шароитларини яхшилашга ҳам алоҳида эътибор қаратгани бежиз эмас.
Ҳозир Орол денгизининг қуриган тубини кўкаламзорлаштириш бўйича кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Сўнгги йигирма беш йил давомида Орол денгизининг қуриган тубига қарийб 440 минг туп – саксовул - чўлларга чидамли ўсимликлар экилган ва бу ишлар давом этмоқда. Бундай кенг кўламли экологик лойиҳанинг дунёда ўхшаши йўқ.
БМТ шафелигида Оролбўйи минтақасида инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси ташкил этилди. Бу ўзбек дипломатиясининг дунё миқёсидаги улкан ютуғидир. Умуман олганда, экологик партиянинг ташкил этилиши ҳам Ўзбекистоннинг ўзига хос брендидир, бу ўткир ва глобал муаммога эътиборнинг белгисидир.
- Айтганча, БМТ ва глобал муаммолар ҳақида. 2019 йилда швециялик қиз Грета Тунберг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти минбаридан глобал муаммоларни кўтарган. Сиз унинг фаолиятини қандай баҳолайсиз ва дунё экологик ҳалокат ёқасида эканига қўшиласизми?
- Мен у билан БМТ саммитида қатнашганимда учрашганман, ҳатто уни Ўзбекистонга таклиф қилиш фикри ҳам бўлган. Аммо ҳозирча бу ҳақда батафсил гаплаша олмадик. Ҳа, у жуда ҳаяжонли чиқиш қилди. Бироқ, ҳар бир киши бу борада жуда ёрқин ва кучли ҳис-туйғуларга эга эди. Бош котиб Гутеррес йиғилишларнинг бирида шундай деди: "Аср охирига қадар мен яшамайман - бу аниқ. Аммо менинг фарзандларим ва невараларим нима қилишади? Қандай қилиб ҳал қиламиз, табиат биздан ўч оляпти. Табиат бизнинг камчиликларимизни кечирмайди".
Албатта, Гретанинг нутқида унинг индивидуал идрокига оид эслатмалар мавжуд эди, аммо бугунги кунда инсоният ҳал қилиши зарур бўлган муаммолар мавжуд. Аслида тўпланган экологик муаммоларни, шу жумладан иқлим ўзгаришини бартараф этишга бизда 10 йил қолди. Ҳеч нарса қилинмаса, 2030 йилга келиб сайёра қайтмаслик нуқтасига етиб бориши мумкин. Ҳатто 2050 йилгача ёзилган энг ёмон сценарийлар ҳам ортда қолди - ҳаммаси бундан ҳам баттар. Жаҳон ҳамжамияти умумий, бирдам қарорлар қабул қилиши керак.
Буюк мутафаккир ва олим Абу Райҳон Беруний биздан минг йил олдин шундай деган эди: "Агар одамлар табиатга қарши зўравонлик қилсалар, унинг қонунларини қўпол равишда бузсалар, у ҳолда ҳеч бир куч тўхтата олмайдиган, бошларига ақл бовар қилмайдиган фалокатлар келтирадиган вақт келади." Энди бу башорат ҳар қачонгидан ҳам долзарб.
- Сизнинг партиянгиз учун бу биринчи тўлақонли парламент сайловидир. Агар илгари Олий Мажлисда жойлар учун квоталар белгиланган бўлса, энди рақобат кучайган. Овоз бериш натижаларига кўра сиз қанча ўринни мўлжаллаяпсиз?
- Маълумки, башорат қилиш бефойда ишдир, аммо биз жамият манфаатларини парламентда ва маҳаллий ҳокимиятда муносиб тарзда ифода этиш ҳуқуқига эгамиз. 11 йил олдин ташкил этилган Ўзбекистон экологик ҳаракати ўз олдига қўйган вазифани бажарди - жамиятнинг фаол қисмини экологик муаммоларни ҳал этишга бирлаштирди ва сафарбар этди. Бундан ташқари, биз глобал экологик ҳамжамиятда муносиб ўрин эгалладик.
Албатта, янги мақом бизга бир қатор устунликларни беради. Ҳа, биз парламентда квота бўйича 15 ўринга эга бўлганмиз, аммо имкониятлар ҳам чекланган эди. Биринчидан, биз вакилликни оширишимиз мумкин эди, лекин квоталар бизга буни амалга оширишга имкон бермади. Иккинчидан, бизда маҳаллий ҳокимият вакилларида, яъни маҳаллий экологик муаммоларни кўтарадиган ва уларни ҳал қилиш бўйича вазифаларни таклиф қиладиган депутатларимиз йўқ эди. Учинчи чеклов моддий-техник базага тааллуқли эди.
Аммо вақт янги форматларни тақозо этмоқда. Биз тўлақонли партияга айландик, давлатимизнинг экологик сиёсатини акс эттирадиган ўзига хос брендга айландик. Ҳатто собиқ совет ҳудудида бизга ўхшаган партия йўқ.
Сиёсий ташкилотимизни тузишда биз “яшил партиялар” мавжуд бўлган 97 та давлат тажрибасини ўрганиб чиқдик. Бундан ташқари, уларнинг ярмидан кўпида (55 давлатда) экологлар парламент аъзоларидир. Ҳатто Европа парламентида ҳам экологик партия шарафли 4-ўринни эгаллайди ва Европадаги турли экологик ҳаракатлар обрў ва машҳурликка эришмоқда.
Партиямиз жуда ёш бўлишига қарамай, биз аллақачон чет эллик ҳамкасблар билан яқин алоқаларга эгамиз. Мени табриклашади, айниқса МДҲ мамлакатларидаги биздан намуна олиш ниятида бўлган ҳамкасблар.
- Замонавий электоратни қандай баҳолайсиз? Сўнгги парламент сайловларидан кейин сайловчилар ўзгарганми?
- Бу сайловлар аввалгиларидан кескин фарқ қилади. Жамият уйғонди. Маргинализм атамаси ўтмишда қолди ва бу жамият аъзоси бўлган ҳар бир киши унинг давлат муаммоларини ҳал этишдаги иштироки энг аҳамиятли ва сезиларли бўляпти тобора. Бугун электорат беҳуда гапларга ишонмайди. Ва партиямизнинг вазифаси сўз ва амални бирлаштиришдир. Бир сўзни айтдикми - биз уни бажаришимиз керак. Акс ҳолда, эртага сиз жамиятга берган ваъдаларингиздан ва ўз виждонингиздан уяласиз.
- Номидан келиб чиққан ҳолда, эҳтимол сизнинг партиянгиз аниқ вазифалар тўпламига эга ва шунга энг шайланган партия. Сиз жамиятнинг бошқа муаммоларини ҳал қилмоқчимисиз ёки шунчаки атроф-муҳит мавзуларига ва атроф-муҳитга эътиборингизни қаратмоқчисиз?
- Ҳар қандай давлатнинг барқарор ривожланиши учун барқарор иқтисодий ўсиш, ижтимоий ҳимоя ва экологик хавфсизлик зарур.
Сайловолди дастуримизда 26 та аниқ йўналиш мавжуд. Бизнинг мақсадимиз, биринчи навбатда, қулай экологик барқарор жамиятни яратиш ва атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини камайтириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш. Ва умуман олганда, яшил иқтисодиёт механизмини жорий этиш тамойилли.
- Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши ва ЖСТга кириш масаласида партиянинг позицияси қандай? Республика бундай ташкилотларга қўшилиши керакми ёки икки томонлама алоқаларни давом эттиришда давом этадими?
- Партиямиз ҳар қандай интеграцияни қўллаб-қувватлайди, фақат мамлакатнинг миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда. Экология ўзи чегараларини билмайди. Бирор кишининг саёрамиздаги бирон бир нотўғри ҳатти-ҳаракати дунёнинг нариги томонида аксини беради. Шунинг учун биз интеграция, глобал экологик муаммоларни ҳал қилиш тарафдоримиз.
- Сайлов тугаганидан кейин партиянгиз биринчи навбатда қайси қонун лойиҳаларини илгари суради?
- Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланишни тартибга солувчи 30 га яқин қонун ва 250 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд. Биз бирлаштирилган қонуннинг яратилишини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Экологик кодексининг қабул қилинишини қўллаб-қувватлаймиз. Ўйлайманки, биз ушбу масалаларда ўз ишимизни мантиқий якунига етказамиз.