ТОШКЕНТ, 28 авг – Sputnik. Ўзбекистон Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Тошкентда арча дарахтларини оммавий кесиш ҳолатига изоҳ берди, қўмита матбуот хизматига асосан.
Бироз олдин ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги Мирзо улуғбек кўчаси бўлаб собиқ РОВД биноси ёнида арча дарахтларининг оммавий кесилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу дарахтлар 110 килоВольтли электр линияси остида ўсган бўлиб, уларнинг бўйи электр тармоғидан фойдаланиш ҳамда атрофдаги одамлар учун хавфли даражага етган.
Шу муносабат билан, бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида юқори вольтли электр тармоғининг қўриқлаш ҳудудида бўлган баланд бўйли дарахтларни кесишга рухсат берилган.
Маълумот учун, ушбу электр тармоғи Мирзо-Улуғбек, Яшнобод, Миробод ва Юнусобод туманларини электр токи билан таъминлайди.