Орол денгизи, аэродром ва ҳимоя ўрмонзорлари: ҳукумат қарори тайёрланди

Oбуна бўлиш
Орол денгизи қуриган жойида ҳимоя ўрмонзорларини барпо этишдаги ташкилий масалаларни ҳал қилиш учун кичик аэродромлар ташкил этилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. “Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида “Яшил қопламалар”– ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш ҳамда Мўйноқ шаҳрини кўкаламзорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

Люди в Узбекистане спасаются от соляных бурь на Арале и сажают лес на дне морском - Sputnik Ўзбекистон
Орол денгизининг қуриган жойида ўрмон қад росламоқда

 “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Орол денгизининг суви қуриган тубида “Яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни давом эттириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин”, - дейилган хабарда.  

“Яшил қопламалар” барпо этиш учун тизим ташкилотларидан кўшимча 1000 нафар ходим жалб этиш; ишчиларни озиқ-овқат ва махсус кийим-кечаклар билан таъминлаш; чўл ўсимликлари уруғларини захирасини жамғаришни ва экиш учун узлуксиз етказиб бериш; зараркунандаларга қарши курашиш воситалари билан таъминлашни; авиация, алоқа ва бошқа хизматларини жалб этиш; зарурий техника ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш тадбирларини мувофиқлаштириб бориш белгиланган.

Лойиҳага кўра, “Яшил қопламалар” барпо этишдаги ташкилий масалаларни ҳал этиш учун заруратга кўра кичик аэродромлар ташкил этилиши мумкин.

На дне Аральского моря высадили первые деревья для борьбы с опустыниванием - Sputnik Ўзбекистон
Тикланаётган саҳро: Орол денгизи ҳудуди қандай ўзгармоқда

2018 йил қиш ва 2019 йил баҳор мавсумларида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ташаббуси билан 2 та самолёт, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят ҳокимликлари ташаббуси билан 500 та техника ва 2000 нафар ишчи-ходимлар жалб этилди.

Натижада, ушбу ҳудудда 1126 минг гектар майдон экишга тайёрланиб, 461 минг гектарда ўрмон барпо қилиш ишлари амалга оширилди, жумладан 93 км масофада ҳимоя тўсиқлари ташкил этилиб, келгуси экиш мавсумларида ушбу ҳудуддаги экиш ишларини давом эттириш учун 420 гектар майдонда саксовул ниҳолхоналари ташкил этилди.

Янгиликлар лентаси
0