Форум қатнашчиси Беларусь вазирининг қайд этишича, қуриб кетаётган орол аҳволи унга ниҳоятда кучли таъсир кўрсатибгина қолмай, икки хил кайфиятни ҳам ҳис эттирди.
“Бир томондан экологик офат миқиёси кишини ҳам ҳайратда қолдиради ва ҳамда унга қўрқинч ҳиссини улашмай қолмайди. Бошқа томондан эса умид ҳисси бор. Зеро, бу мавзуда Ўзбекистон раҳбариятининг сиёсий иродаси яққол намоён бўлиб турибди. Яъни давлат раҳбари мазкур фожиа оқибатларини юмшатиш ва минтақада тўлақонли ҳаётни қайта тиклаш йўлида барча нарсага тайёр эканлиги шундоқ кўриниб турибди”, - дейди Худык Sputnik Ўзбекистон мухбири билан интервьюсида.
Суҳбатдош айтишича, бу муаммо Беларусь учун ниҳоятда яқин, чунки ўз тарихи давомида республика оғир экологик фожиаларга дуч келган. Мамлакат бу борада бой тажрибага ва бошқалар билан баҳам кўра оладиган илмий ишланмаларга эга эканлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.
“Бизнинг сув ҳавзаларимиз кўп, шундай бўлса-да, ер ости сувлари сатҳи тушганини қайд этяпмиз. Бу каби муаммоларнинг сабабларини биламиз, албатта, ва ҳозирда уларга қарши муваффақиятли курашяпмиз ҳам. Ушбу маънода, ўзбек ҳамкасбларимизга ишланмаларимизни тақдим этишга тайёрмиз”, - дея якун ясади Беларусь вазири.
Орол бўйи муаммоларига бағишланган конференцияда Ўзбекистон, Беларусь ва Қозоғистондан етакчи мутахассис-экспертлар ҳамда БМТ ва ЕИ вакиллари иштирок этди.
Беларусь поможет Узбекистану в ликвидации последствий высыхания Арала — министр