Оролбўйида инновация ва технологиялар ҳудуди ташкил этилади

© REUTERS / Shamil ZhumatovАральское море
Аральское море - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев сўзларига қараганда, Оролни бутунлигича қайта тиклаш имкони йўқ, шунинг учун Орол инқирозининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш муҳим вазифа бўлиб қолмоқда.

ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik, Мария Науменко. Орол бўйи минтақасида экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди ташкил этилади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири Шавкат Мирзиёев нутқига асосланиб хабар қилади. 

Ўзбекистон президенти “Орол бўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” халқаро конференцияси иштирокчиларига йўллаган мурожаатида, шунингдек, табиий офатнинг салбий натижаларини камайтириш йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар борасида ҳам тўхтаб ўтилган. Мурожаатномани Бош вазир биринчи ўринбосари Ачилбой Раматов ўқиб эшиттирди.

Бугун “яшил” иқтисодиётга ҳар кимдан ҳам кўпроқ Ўзбекистон муҳтож

“Орол – энг йирик глобал экологик офатлардан бири. Унинг оқибатлари бугунги барқарор тараққиётга таъсир ўтказишда давом этмоқда. Оролнинг қуриган тубида бир миллионга яқин гектар муҳофазаловчи дарахтлар экилган: саксовулдан тортиб бошқа тузга чидамли ўсимликларгача. Орол денгизининг қуриши оқибатларини олдини олиш учун халқаро куч ва ресурсларнинг бирлашуви талаб қилинади”, - деди Мирзиёев.

Президент сўзларига кўра, Орол денгизини тўлиқ равишда қайта тиклашнинг имкони йўқ, шунинг учун ҳам Орол инқирозининг атроф-муҳитга ва минтақадаги миллионлаб кишининг турмуш тарзига салбий таъсирини камайтириш муҳим вазифа бўлиб қолмоқда.

“Биз Орол бўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудудига айлантиришни таклиф қиламиз. Эътиборингизга махсус ишлаб чиқилган концепция лойиҳалари тақдим этилади. Улар минтақанинг “яшил” иқтисодиёт тамойилларига асосланган ижтимоий-иқтисодий барқарор ривожланишини таъминлашга йўналтирилган”, - дейилади республика раҳбари нутқида.

Тадбирда қарийб 40 та мамлакатдан 300 дан ортиқ киши иштирок этмоқда. Конференция давомида меҳмонлар тоза технологияларга инвестицияларни жалб қилиш масалалари, қурғоқчилик, экологик миграцияни олдини олиш усуллари, Орол бўйи минтақасида экологик туризмни тараққий топтириш кабиларни муҳокама қилиши кўзда тутилган.

Орол денгизининг қуриган жойида ўрмон қад росламоқда

Экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш ва татбиқ этишга хорижий сармояларни жалб қилишнинг шароитларини шакллантириш учун зарур чораларни ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Орол инқирозининг атроф-муҳитга ва минтақа аҳолисига ҳалокатли таъсирини қисқартириш ҳозирги замоннинг муҳим вазифаларидан деб белгиланди.

Ўзбекистон раҳбари томонидан иқтисодиётнинг турли тармоқларига илғор технологияларни жалб қилиш ва йирик ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини жорий этиш орқали Орол бўйини умидлар ва имкониятлар минтақасига айлантиришдек ташаббуснинг амалда татбиқ этилишига ушбу конференция асос солади.

Янгиликлар лентаси
0