Дин ҳақида илм берувчи дунёвий маскан: халқаро ислом академияси ҳаётидан репортаж

© Sputnik / Дильшода РахматоваМеждународная исламская академия Узбекистана
Международная исламская академия Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон халқаро ислом академияси айни кунларда йигирма ёшини нишонламоқда. Sputnik Ўзбекистон мухбири юбилей сана арафасида ушбу таълим масканида бўлди ва академия ҳаёти билан яқиндан танишди.

Дин ҳақида илм берувчи дунёвий маскан

Ўзбекистон халқаро ислом академияси 2018 йилнинг 16 апрелида Тошкент ислом университети ва Ўзбекистон ислом академияси негизида ташкил топган. Бугунга келиб, мингдан ошиқ талабалар, шу жумладан, чет эллик ёшлар ҳам ушбу таълим масканида таҳсил олмоқда. Айтиш жоизки, хорижий талабалар истисно тарзида Академияга суҳбат асосида қабул қилинади.

© Sputnik / Дильшода РахматоваМеждународная исламская академия Узбекистана
Дин ҳақида илм берувчи дунёвий маскан: халқаро ислом академияси ҳаётидан репортаж - Sputnik Ўзбекистон
Международная исламская академия Узбекистана

Академияда Исломшунослик, Мумтоз Шарқ филологияси, Ислом иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар факультетлари мавжуд. Бу факультетлар негизида эса 12 та кафедра ишлаб келмоқда. Ҳозирги вақтда бакалавриатнинг 12 та йўналиши, магистратуранинг 8 та мутахассислиги ҳамда докторантуранинг 4 та ихтисослиги бўйича талаба ва тадқиқотчилар қабул қилинмоқда.

"Халқаро миқёсда фаолият юрита бошлаганимиздан буён дунёнинг барча қитъалари – Америка, Осиё, Европа, Африка, Австралиядан делегациялар ташриф буюрди. Дастлабки йили Россия ва қўшни давлатлар фуқароларида бу ерда келиб таҳсил олиш борасида таклифлар тушган бўлса энди мурожаатлар географияси кенгайиб, улар қаторига Малайзия ва Индонезия каби давлатлар ёшлари ҳам қўшилмоқда", – дейди ушбу таълим масканининг халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Зоҳир Тошхўжаев ва сал туриб қўшимча қилади: "Сиз бу ерга бевосита шахсан келиб, фаолиятимиз ҳақида батафсил репортаж тайёрлаган биринчи хорижий журналист бўлдингиз".

Суҳбатимиз давомида иш режани тузиб оламиз ва репортажни таълим даргоҳи ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Шуҳрат Ёвқочев билан интервьюдан бошлашга келишамиз.

Етти ой олдин ушбу лавозимга тайинланган Ёвқочев билан суҳбатимиз академия мақсади ва вазифалари, талабалар одоб-ахлоқи, чет мамлакатларда туриб, Ўзбекистондаги йирик ислом маърифий маскани – Халқаро ислом академияси обрўсига путур етказишга уринаётган ва бундан манфаатдор кучлар борасида кечади.

Мечеть Сузук-ота в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ислом дини йўналишлари бўйича илмий мактаблар ташкил этишни таклиф қилди

"Халқаро ислом академияси, дейилганда, кўпчилик наздида илоҳиётдан ёки фақат диний таълим берадиган таълим даргоҳи гавдаланади. Йўқ, ундай эмас. Биз авваламбор, диний ва дунёвий илмларни чуқур биладиган, жадал ривожланиб бораётган ҳозирги давр масалаларига тўлиқ жавоб бера оладиган, дунёқараши кенг мутахассисларни тайёрлаймиз. Янги-янги йўналишлар очмоқдамиз. Мана, ўтган йили янги йўналиш: зиёрат туризми,  ислом иқтисодиёти ва молияси бўйича талабаларни қабул қилдик. 

Ўзбекистон дунё цивилизацияси, хусусан, ислом маданиятининг қадимий марказларидан бири ҳисобланади. Бу мўътабар заминда номи оламга танилган олиму алломалар дунёга келган ва улар томонидан беназир асарлар яратилган. Демак, таълим масканимизнинг яна бир устувор вазифаларидан бири диний-маърифий соҳаларда кенг қамровли илмий тадқиқотлар олиб бориш, алломаларимизнинг бой илмий-маънавий меросини мукаммал ўрганиш ва ёш авлодни шу руҳда тарбиялашдан иборат", - дейди суҳбат давомида профессор.

Ёвқочев академия республикадаги барча диний таълим муассасалари учун ўқув-услубий марказ сифатида хизмат қилишига эътибор қаратади.

"Бу йўналишда эҳтиёж жуда ҳам катта. Ноябрь ойида иш берувчилар мажлисини ўтказдик, академияни битирадиган 150 дан ортиқ талабаларимизнинг ҳаммаси давлат ташкилотларида фаолиятини давом эттиришяпти", - дейди у.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: Имом Бухорий маркази ҳақиқий ислом таълимоти тўғрисида маълумот берсин

Бугунги кунда Академия хорижда фаолият олиб бораётган олий диний таълим масканлари ҳамда бошқа ташкилот вакиллари билан ҳамкорликни фаоллаштирган. Қолаверса, академияга чет давлатлардаги турли университетлардан кўплаб таклифлар тушмоқда.

"Саудия Арабистонига бориб келдик, у ерда ҳам қатор университет, марказлар бизлар билан алоқаларни ўрнатиб, ҳамкорлик ришталарини ривожлантирмоқчи. Октябрь ойида тарихи минг йилдан ўтадиган Ал-Азҳар университети билан меморандум туздик, январь ойида у ерга бориб келиб, биринчи йиллик йўл харитасини тузиб, ҳозирги пайтда магистрант ва бакалаврларни саралаш босқичида турибмиз, куздан бошлаб талабалар Мисрга боришади. Шунингдек, Россия Федерацияси олий таълим муассасалари билан меморандум имзоланган. Англияга–Оксфордга профессор-ўқитувчиларимиз бориб келишаяпти. Туркиядан таклифлар бор. Ўн бешга яқин давлатлар билан алоқаларимиз мавжуд", - дейди халқаро алоқалар борасида ректор ва бу ишларнинг барчаси Академиядаги ўқув жараёни сифатини кўтаришга хизмат қилишини қўшимча қилади.

Суҳбат давомида академия атрофидаги шов-шувларга ҳам тўхталамиз.

“...тош отишлар жуда кўп бўлади. Мевали дарахтга тош отилади, дейишадику. Биласиз-ки, ҳар битта ўқув муассасасининг одоб-ахлоқ қоидалари мавжуд. Биз ўқув жараёнини ташкил қилишда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига бўйсунамиз. Бу ерга ўқишга кирган талабалар билан икки томонлама  шартнома тузилади. Бу Олий таълим ва ўрта махсус таълим вазирлиги қабул қилган қарорларга зид эмас. Шуни айтишим мумкин-ки, шу кунгача бирорта ҳам талаба одоб-ахлоқ қоидаларини бузганлиги учун академия сафидан четлаштирилмаган", - дейди ректор.

Ёвқочев академиянинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида ҳам айтиб ўтади. “Бизда манбалар хазинаси мавжуд, у академиямиз фахри. Бу ердаги қўлёзмаларнинг энг қадимгиси XIII асрга бориб тақалади. XVIII-XIX асрга тегишли 2,5 мингдан ортиқ литографиялар, 10 мингтага яқин замонавий китоблар бор, албатта бориб кўринг”, - дея тавсия этади суҳбат якунида профессор .

Ректорнинг тавсияси билан Манбалар хазинасига йўл оламан.

© Sputnik / Дильшода РахматоваМеждународная исламская академия Узбекистана
Дин ҳақида илм берувчи дунёвий маскан: халқаро ислом академияси ҳаётидан репортаж - Sputnik Ўзбекистон
Международная исламская академия Узбекистана

Бу бўлим иккита алоҳида катта залга бўлинган бўлиб, биттасида замонавий нашр қилинган янги китоблар, иккинчисида эса қадимги қўлёзмалар ва тошбосма китоблар сақланар экан. Замонавий китоблар 10 минг нусхадан зиёд, қадимги қўлёзма асарлар 500 га яқин, тошбосма китоблар эса 1,5 минг нусхадан ошиқ.

© Sputnik / Дильшода РахматоваМеждународная исламская академия Узбекистана
Дин ҳақида илм берувчи дунёвий маскан: халқаро ислом академияси ҳаётидан репортаж - Sputnik Ўзбекистон
Международная исламская академия Узбекистана

Манбалар хазинаси бўлими мудири Муҳаммадсиддиқ Усмоновнинг айтишича, бўлимдаги қадимги қўлёзмаларнинг аксарияти аҳоли томонидан талабалар фойдаланиши учун ҳадя сифатида топшириб кетилган.

Бўлимнинг асосий фаолияти аҳолидан китобларни сотиб олиш, ҳар ойда бир вилоятга сафар уюштириш ва шу қўлёзмалар тўғрисида тарғибот олиб бориш, китоб йиғиш ва сақлашдан иборат. Бўлим ходимларининг асосий вазифаси эса келиб тушган қўлёзма муаллифини, хусусан, ким томонидан ёзилган, қайси даврга тегишли ва китобнинг мавзуси нимадан иборатлигини аниқлашдан иборат. Шунингдек, китобнинг қайси хат туридан ва қандай қоғоз турига (Қўқон қоғозими, Самарқанд қоғозими, Бухоро, Шарқ қоғозларими) дахлдор эканлиги аниқланар экан.

© Sputnik / Дильшода РахматоваМеждународная исламская академия Узбекистана
Дин ҳақида илм берувчи дунёвий маскан: халқаро ислом академияси ҳаётидан репортаж - Sputnik Ўзбекистон
Международная исламская академия Узбекистана

Шу тариқа, китобнинг қисқа каталоги тузилади. Ундан кейин бўлимда муносиб сақлаш қиш, ёз об-ҳавоси масаласи кўриб чиқилади ва шу билан бирга китобнинг умрини узайтириш мақсадида улардан электрон нусха, яъни фотонусхалари кўчириб олинади. “Илмий ходимлар қўлёзмалардаги муҳим мавзуларни танлаб, уларни тадқиқ қилиб, ҳозирги замонавий тилимизга айлантириш билан, илмий ишлар билан банд бўладилар. Бўлимда нафақат диний мавзудаги, балки дунёвий мавзудаги китоблар ҳам кўп. Астрономия, тиббиёт, математика, фиқҳ, ислом тарихи ва манбашунослиги ва хатто зоология яъни ҳайвонот дунёсига тегишли китоблар ҳам мавжуд.

© Sputnik / Дильшода РахматоваМеждународная исламская академия Узбекистана
Дин ҳақида илм берувчи дунёвий маскан: халқаро ислом академияси ҳаётидан репортаж - Sputnik Ўзбекистон
Международная исламская академия Узбекистана

Бўлимда сақланадиган энг катта китоб  - Усмон мусҳафидир. У 2004 йилда кийик терисига кўчирилган. Ҳалифа Усмон (р.а) даврида 7 та, баъзи манбаларга кўра 6 та нусха кўчириб, етти иқлимга тарқатилган. Айнан шу китобнинг ёши билан тенг бўлган Қуръоннинг Лангар нусхаси Қашқадарёдан топилган бўлиб, ҳозирги кунда 20 га яқин саҳифаси Ўзбекистонда, аксарият қисми эса Россияда сақланади.

Манбалар хазинаси бўлими мудирининг айтишича, академиядаги ушбу бебаҳо хазинага БАА делегацияси мутахассислари ўта юқори баҳо берган бўлса, Ғарб давлатлари олимлари ҳам доима қизиқиш билдириб келадилар.

Бўлим мудири сўзларига кўра, Ўрта Осиё давлатларида ҳам бунақа катта бойлик йўқ. Қўшни мамлакатлардан - Туркманистондан келиб ўзлари тарихига тегишли бўлган кўп манбаларни ўрганиб кетишган.

Манбалар хазинаси билан танишгач, дарс жараёнларини кузатиш учун академиянинг асосий бўлимларидан бири бўлган Исломшунослик факультетига йўл оламан.

Аудитория эшигини тақиллатиб, ичкарига киришимиз билан, талабалар ўринларидан туриб меҳмонларга ҳурмат кўрсатишади. Саломдан сўнг барчаси яна ўқитувчи сўзларига диққатларини жамлайдилар.

© Sputnik / Дильшода РахматоваМеждународная исламская академия Узбекистана
Дин ҳақида илм берувчи дунёвий маскан: халқаро ислом академияси ҳаётидан репортаж - Sputnik Ўзбекистон
Международная исламская академия Узбекистана

Дарслар рус, араб, форс тилларида кечмоқда.

Исломшунослик факультети декани Абдухолиқ Ташанов “Исломшунослик” Академия тарихидаги янги йўналиш экани, шу пайтгача Ўзбекистонда бундай факультет бўлмаганини айтади. Ҳозирги кунда факультетда тўртта кафедра мавжуд. Юқори малакали мутахассислар 200 дан ортиқ фанлардан дарс беришади.

© Sputnik / Дильшода РахматоваМеждународная исламская академия Узбекистана
Дин ҳақида илм берувчи дунёвий маскан: халқаро ислом академияси ҳаётидан репортаж - Sputnik Ўзбекистон
Международная исламская академия Узбекистана

Учта йўналиш: исломшунослик, диншунослик, ислом тарихи ва манбашунослик йўналишлари мавжуд.

“Исломшунослик бўлимига биринчи марта 150 талаба қабул қилинди. Мазкур йўналишнинг асосий мақсади талабаларга ислом фанлари: Қуръон, тавсир, ҳадис, фикҳ каби илмлар моҳиятини чуқур ўргатиш ва яхши мутахассисларни етиштириб беришдан иборат. Ислом фанлари манбалари араб тилида бўлгани учун гувоҳи бўлганингиздек факультетда араб тили дарслари кўп ўқитилади.

 Йорам ван Клаверен - Sputnik Ўзбекистон
Нидерландияда олдин мусулмонларга қарши бўлган сиёсатчи ислом динини қабул қилди

Шунингдек, ҳозирги кунда диншунос кадрларга бўлган талаблар жуда ҳам ортиб бормоқда, улар нафақат ислом динини, балки бошқа динлар тарихини, моҳиятини чуқур ва теран англайдиган кадр бўлишлари лозим. Тўртта кафедра бутун республикадаги шу турдаги кафедралар учун таянч ҳисобланади.

Яқин келажакда эса факультетда тўлалигича рус ва инглиз тилларида дарслар олиб бориладиган гуруҳлар ташкил этилиши кўзда тутилмоқда, деди у.

Ташанов билан факультет ўз олдига қўйган мақсадлардан ташқари бугунги кунда ислом дунёси бошдан ўтказаётган мураккаб даврлар ҳақида ҳам суҳбатлашамиз.

"Ўз олдимизга ҳақиқий соф манбалар орқали исломий ҳақиқатни, эътиқодни ва билимларни чуқур ўрганадиган мутахассислар тайёрлаш ва шу орқали халқимизга илмни яна қайтаришни мақсад қилиб олганмиз", - дейди суҳбатдош.

Бугунги кунда жаҳонда тобора авж олаётган исломофобия тўғрисида саволимга жавоб берар экан, Ташанов ҳақиқатда ислом дунёси мураккаб вазиятни бошдан кечираётганини инкор этмайди.

"Ҳозир манфаатлар дунёси, маданиятлар тўқнашадиган дунё. Шундай экан, Ислом моҳиятини, унинг замирида вужудга келган цивилизацияни, тараққиётни ҳазм қилолмайдиган кучлар бўлиши табиий. Чунки дунё шундай манфаатлар, эзгулик ва ёвузлик, ёки шундай кучлар тўқнашувидан иборат. Исломни қўрқинчли салтанатга айлантиришга уринаётган, одамлар онгида ислом аллақандай бир ёвузлик тимсоли, ёвузлик дини эканлигини сингдиришга уринаётганлар ва шундай стереотиплар онгида ўрнашиб қолганлар шуни билиши керакки, ислом ҳеч қачон ёвузликка чорламаган. Дунёга қанчадан-қанча тараққиёт маконларини берган дин ёвуз  бўлиши мумкин эмас.

Презентация книги Коран - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда халқаро ислом академияси ва диний телеканал ташкил қилинади

Ислом дини – бағрикенгликни ёқлайди. Ҳар бир ҳолатга инсонийлик нуқтаи назаридан ёндашишни ёқлайди. Ислом тинчлик дини, саломатлик дини. Бу дин ҳеч қачон инсонларни террорга ёки инсонларни бехудага қурбон қилишга чорламайди. Унинг моҳияти дунёни обод қилиш, дунёни ривожлантириш”, - дейди домла.

Ушбу бўлимни тарк этар эканман, академия ҳовлисида талабалар танаффусга чиқишганига гувоҳ бўламан.

Уч-тўрт, гуруҳ-гуруҳ бўлиб ўтирган талабаларнинг деярли аксарияти китоб ёки конспект мутолаа қилиш билан банд. Беседкада дарс тайёрлаб ўтирган қизлар ёнига бораман. Ўзимни таништириб, академия ҳақидаги фикрларини сўрайман.

© Sputnik / Дильшода РахматоваМеждународная исламская академия Узбекистана
Дин ҳақида илм берувчи дунёвий маскан: халқаро ислом академияси ҳаётидан репортаж - Sputnik Ўзбекистон
Международная исламская академия Узбекистана

Суҳбат давомида қизларнинг бири “Ҳадиси шариф билимдони” мусобақаси ғолибаси эканлиги маълум бўлади.

Айтганча, мухбирлигимдан хабар топишгач, юзларини суратга олмаслигимни сўрашади. Уларни тинчлантириб, ўқиш ҳақида савол бераман.

“Устозларимизнинг ҳаммаси ўз соҳалари усталари. Қуръон устозларимиз, фикҳ фани устозларимиздан ўзимизга керакли бўлган маълумотларни олаяпмиз”, - дейди қизлардан бири.

Академия атрофидаги шов-шувлар ҳақида фикрларига қизиқаман. Айтишларича, бу ҳақда улардан тез-тез сўраб туришади. “Биласизми, фикримча, бизнинг мақсадимиз биринчи галда илм бўлиши керак. Вақтимиздан тўғри фойдаланиб, билимимизни ошириб олишимиз керак, шу биринчи ўринда”, - дейди жавобни қисқа қилиб ёш талаба.

Шундан сўнг академиянинг Мумтоз Шарқ  филологияси факультетига йўл оламан. Бу ерда мисрлик ўқитувчи Убайд Муҳаммад  Абдулжаввад дарс беради.

Сўзлашича, талабалик йиллари даврида илк маротаба Ўзбекистон ҳақида эшитган. Чунки ўша вақтда республика эндигина мустақил давлатга айланган ва бу ҳақда бутун дунёга хабарлар тарқалган эди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Египта Абдул-Фаттахом ас-Сиси - Sputnik Ўзбекистон
Спорт, таълим ва инвестиция: Ўзбекистон ва Миср 12та ҳужжат имзолади

"Мен унгача Моварауннаҳр ҳақида кўп маълумот билардим, бу ердан етишиб чиққан буюк мутафаккир ва уламоларнинг асарлари тўғрисида ҳам маълумотим бор эди. Ўқишни битирганимдан кейин, докторлик даражасига эришгач, Ўзбекистонда араб тилидан дарс бериш учун номзодим Миср Ташқи ишлар вазирлигидан тасдиқланган. Ўзбекларнинг ахлоқ-одоби, уларнинг анъаналари, адабиёти жуда ёқади", - дейди у ва академиянинг бир бўлаги бўлиб, шу соҳада ишлаётганидан жуда ҳам мамнунлигини қўшимча қилади.

Таъкидлашича, ўзбекистонлик ва мисрлик талабалар ўртасида ўхшашлик жуда катта.

"Улар ўртасидаги маданият бир-бирига яқин. Одоб, илмга интилиш, устозларга бўлган ҳурмат ҳам ўхшаш. Биз мисрликлар ўзбек халқининг– одоби, устозни ҳурмат қилиши, илмга бўлган интилиши ҳурмат қиламиз ва яхши кўрамиз. Президент Шавкат Мирзиёев ҳам кўп айтадилар – дунёга очилдик, деб, демак мана шундай очиқлик даврида ўзлигимизни, гўзал анъаналаримизни, катталарга, устозларга ҳурмат, қўшниларга эътибор сингари миллий анъаналаримизни сақлаб қолишимиз керак", - дейди суҳбатдош.

Убайд Муҳаммад Абдулжаввад Ўзбекистонга қаттиқ меҳр қўйгани учун академияда узоқ йиллар ишлашни режалаштиришини маълум қилиб, мен билан хайрлашади.

© Sputnik / Дильшода РахматоваМеждународная исламская академия Узбекистана
Дин ҳақида илм берувчи дунёвий маскан: халқаро ислом академияси ҳаётидан репортаж - Sputnik Ўзбекистон
Международная исламская академия Узбекистана

Академияда дўстона муҳит, дўстона кайфият ҳукм суради, сиз билан ҳатто сизни танишмаса-да албатта, саломлашишади.

Шу учунми, ушбу таълим даргоҳини бу ердаги муҳитдан мамнун ҳолда тарк этдим.

Янгиликлар лентаси
0