ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Бугун Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг ташрифи давомида икки давлат ўртасида 12та ҳужжат имзоланди, деб хабар қилди Кўксаройда ўтказилган тадбирда иштирок этган Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Қуйида имзоланган ҳужжатлар рўйхати билан танишинг:
1. Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи билан Миср Араб Республикаси Ёшлар ва спорт вазирлиги ўртасида ёшлар соҳасида хамкорлик тўғрисида Англашув меморандуми;
2. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан Миср Араб Республикаси Ёшлар ва спорт вазирлиги ўртасида спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув меморандуми;
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан Миср Араб Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва ерларни узлаштириш вазирлиги ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Англашув меморандуми;
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида олий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан Миср Араб Республикаси Адлия вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум;
6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан Миср Араб Республикаси Қадимий ёдгорликлар вазирлиги ўртасида археология, маданий мерос ва музейшунослик соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим;
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида даромад ва мол-мулк солиқлари бўйича иккиёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш туғрисида Битим;
8. Ўзбектистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Миср Араб Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастури;
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларини визадан озод этиш тўғрисида Битим;
10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси билан Миср Араб Республикаси Инвестициялар ва эркин худудлар бўйича Бош дирекцияси ўртасида иккитомонлама инвестиция алоқаларини ривожлантириш соҳасида англашув Меморандуми;
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Миср Араб Республикаси Ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим;
12. Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг қўшма баёноти қабул қилинди.