Нидерландияда олдин мусулмонларга қарши бўлган сиёсатчи ислом динини қабул қилди

© Фото: Dutch News Йорам ван Клаверен
 Йорам ван Клаверен - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ван Клаверен ислом дини ҳақида китоб ёзиш жараёнида ўзи учун кўплаб кашфиётлар қилган ва унинг дунёқараши ўзгарган.

ТОШКЕНТ, 7 фев - Sputnik. Нидерландияда олдин мусулмонларга қарши бўлган сиёсатчи ислом динини қабул қилди, деб ёзмоқда Euronews.

Президент В. Путин Москва жомеъ масжиди очилиш маросимида қатнашди - Sputnik Ўзбекистон
Путин: “ИД” ислом дини номига доғ туширмоқда

Нидерландиялик собиқ миллатчи Йорам ван Клаверен ислом динини қабул қилди. Ван Клаверен 2010 - 2014 йиллар давомида миллатчилар партияси аъзоси бўлган ва мусулмонларни кескин танқид қилган. “Ислом дини ёлғон,  Қуръон бу заҳар” – деган чиқишлар қилган.

Кейин у ислом дини ҳақида китоб ёзишга киришган. Ушбу жараёнда сиёсатчи ислом дини ҳақида “ўзи учун кўплаб кашфиётлар қилган ва унинг дунёқараши ўзгарган”.

Ван Клеверен журналистларга айтишига қараганда, олдин у кўп нарсадан бехабар ва ноҳақ бўлган. Шуингдек ўз партиясининг мафкура чизиғи доирасида иш қилган.

Нидерландияда миллатчи сиёсатчилар ислом динига ўтишига бу биринчи мисол эмас. 2013 йилда айнан ушбу партиянинг яна бир аъзоси Арно ван Доорн ҳам ислом динини қабул қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0