Мирзиёев ислом дини йўналишлари бўйича илмий мактаблар ташкил этишни таклиф қилди

© http://dasturxon.com/Мечеть Сузук-ота в Ташкенте
Мечеть Сузук-ота в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент Самарқандда, Фарғона, Бухоро ва Қашқадарёда ислом динининг алоҳида йўналишлари бўйича илмий мактаблар ташкил этиш жуда фойдали бўлишини билдирди

ТОШКЕНТ, 16 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ислом дини бўйича илмий мактаблар ташкил этиш таклифини илгари сурди.

"Мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудларида динимиз равнақи йўлида беқиёс хизмат қилган буюк азиз-авлиёлар, аллома зотлар хотирасига барпо этилган ёдгорлик мажмуалари, илмий марказлар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг қошида ислом динининг алоҳида йўналишлари бўйича илм олишга, мутахассис бўлишга тайёрлаб борадиган илмий мактаблар ташкил этсак, нима дейсизлар?", деди Мирзиёев.

Во время службы в мечети. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Президент: яширинча никоҳ ўқиган ҳар қандай муллага жиноий жазо берилади

Президент Самарқанддаги Имом Бухорий илмий марказида ҳадисшунослик, Имом Мотуридий маркази қошида калом илми, Фарғонадаги Марғиноний илмий марказида ислом ҳуқуқи мактаби, Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд марказида тасаввуф, Қашқадарёдаги Абу Муин Насафий марказида ақида илмий мактабини ташкил этиш жуда фойдали бўлишини билдирди.

"Келгусида чуқур билимли имом-хатиблар, исломшунос мутахассислар, уламолар тайёрлашда, энг муҳими, фарзандларимизни буюк аждодларимизнинг бебаҳо мероси руҳида, соғлом эътиқод руҳида тарбиялашда бу мактаблар таянч бўлиб хизмат қилади.
Куни кеча Имом Бухорий бобомиз ёдгорлик мажмуасида бўлганимда бу масаланинг нақадар муҳим ва долзарб эканини айниқса чуқур ҳис этдим", деди Ўзбекистон раҳбари.

Янгиликлар лентаси
0