ИШИД жангарилари афғон-туркман чегарасида ўрнашиб олмоқда

© AFP 2023 / FARSHAD USYANСотрудник сил безопасности Афганистана
Сотрудник сил безопасности Афганистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суриядан қувилган юзлаб ИШИД жангарилари Ўзбекистон чегарасига жуда яқин масофада жойлашиб олмоқда. Жангарилар орасида МДҲ мамлакатлари фуқаролари ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 12 дек – Sputnik. Ашраф Ғани Тошкентда Ўзбекистон билан темир йўл қуриш, иккинчи электр узатиш линияси ўтказиш ва бошқа бир талай тинчлик йўналишидаги шартномалар имзолаётган бир вақтда танитувчи белгисиз вертолётлар Сурияда ва Ироқдан қочиб чиқаётган жангариларни Афғонистон шимолига “кўчириб” ўтказмоқда.

Суриядан қувилган ИШИД жангарилари учун янги уй  

AFP ахборот  агентлиги хабарига кўра, Афғонистон шимолидаги Балх, Жаузжан ва Фаряб вилоятларида  охирги бир неча ой давомида юзлаб чет эллик жангарилар пайдо бўлган. Улар собиқ “толибон”дан фарқли ўлароқ, янги ҳарбий кийимлар кийган ва ўта яхши “жиҳозланган”. Келгинди жангарилар Сурия ва Ироқ ҳудудидан олиб келгани аниқ, чунки улар орасида кўплаб Яқин Шарқ мамлакатлари, Жазоир ва Франция фуқаролари бор. Ундан ташқари ўзбек, тожик, кавказ миллатлари ҳам бор. Шунингдек, аёллар ҳам кўп. Маҳаллий аҳоли айтишига қараганда, улар келиб мактаб бинолари ва хусусий уйларни эгаллаб олмоқда.

Встреча Ашрафа Гани и Шавката Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Афғонистон 500 млн долларликдан зиёд экспорт шартномаси имзолади

“Улар маҳаллий аҳолига нисбатан жуда бераҳм эканлиги кўриниб турибди”, — дейди Дарзаб уезди маъмурияти вакили. Улар пайдо бўлганидан кейин бир неча киши ғойиб бўлиб қолди. Ундан ташқари уларни қоралаган масжид имоми ҳам шафқатсизларча ўлдирилди. Маҳаллий аҳоли орасида айғоқчилар ҳам кўпаймоқда. Ундан ташқари, улар ёш болалар ва ўсмирларни кунига 5,10,20 долларлик маош эвазига ўзларига ёллаб олмоқда, — деб хабар берган эди афғон маҳаллий ОАВлари.

Чекка қишлоқлардан бири яқинида 200 кишилик ҳарбий лагер ҳам ташкил қилинган. У ерда жангарилар ва диверсантлар тайёрланмоқда. ИШИД ҳатто 10 ёшли болаларга ҳам турли қуроллардан ва худкуш камаридан фойдаланишни ўргатмоқда.

Келган жангариларнинг аксарияти, янги ҳарбий форма ёки ИШИДнинг қора кийимини кийган.  Қуролари ҳам янги ва замонавий. Улар орасида ҳатто “инженерлар” ҳам бор. Хусусан, икки нафар хорижлик тоғ жинсларини текшириб қимматбаҳо металлар излаганини гувоҳи бўлганмиз, дейишди маҳаллий аҳоли вакиллари.

город Термез - Sputnik Ўзбекистон
Термизда Афғонистон консулхонаси очилади

Кўчиб келган жангариларда мотоцикллар бор. Улардан бир неча киши ҳар куни мотоциклда чегарагача бориб қайтиб келиб туришибди. Улар бир нималарни ўрганишмоқда.

Афғон ҳукумати вазиятга аралашмаяпти

Афғон ҳукумати ИШИД жангарилари тўпланаётганидан яхши хабардор бўлсада, ҳозирча вазиятга аралашишни истамаяпти. Балким уларга бир неча йилдан бери “фойдали маслаҳатлар” бериб бораётган АҚШлик ҳарбийлар бундай қилмасликка ундаётгандир.

Нима бўлганда ҳам, қўйидаги воқеани эътиборингизга ҳавола этамиз. Афғонистон Хавфсизлик хизмати, Қундуз вилояти бўлимида ишлайдиган ходим гувоҳлик беришига кўра, ИШИД жангарилари 5-10 кишилик гуруҳларга бўлиниб ҳаракатланар экан. Бир сафар афғон хавфсизлик кучлари ана шундай гуруҳлардан бирни қуршовга олишга муваффақ бўлишган. Жангарилар ўзаро русча гаплашишидан, булар собиқ МДҲ фуқаролари деган хулосага келишган. Жанг қизиб ИШИД гуруҳи мағлубиятга озгина қолганда НАТО аскарлари етиб келиб. “Уларни бизга қўйиб беринглар. Сизлар ўз ишларинг билан шуғулланаверинглар”, — дейишган. Шундан сўнг НАТО ва ИШИД аскарлари худди эски қадрдонлардек, қучоқ очиб кўришишган ва қоронғуда ғойиб бўлишган.

Пентагон Афғонистон, Сурия ва Ироқда қанча америка аскари борлигини айтди

Ходим айтишига қараганда Қундуз вилоятида жойлашиб олган жангариларнинг аксарияти тожиклар бўлиб, улар маҳаллий ҳукумат ёрдамида ўзларига керакли ҳужжатларни ҳам расмийлаштириб олишган ва мамлакат ҳудуди бўйлаб бемалол ҳаракатланиб юришади. Баъзилар ҳатто қўшни мамлакатлар ҳудудига бориб келаётган бўлса ажаб эмас.

Толибон ИШИДга бўй сунмагани учун – йўқ қилинмоқда.

Афғонистон собиқ президенти Ҳамид Карзай айтишига қарганда, бир вақтлар мамлакатнинг 40% ҳудудини назорат қилган Толибон жангарилари асосан маҳаллийлардан иборат бўлган ва шу сабабдан аҳолига нисбатан шафқатли бўлган. Улар бошқаруви остида бўлган ерларда ўзига яраша тартиб-қоида ва хавфсизлик ўрнатилган.

Сурия ва Ироқда дастлабки йилларда муваффақиятга эришган ИШИД Афғонистон ҳудудига ҳам даъво қила бошлаганда толибон уларга бўйсунишдан бош тортган эди. Иккала гуруҳ бир-бирига, қарши уруш эълон қилди. Шундан сўнг, тез вақт ичида толибон бир неча қўмондонларида айрилди. Аксарият ҳолларда, улар учувчисиз аппаратлар ёрдамида АҚШ томонидан йўқ қилинди.

Военный атташе посольства России в Узбекистане Сергей Чернышев - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон томонидан хавф пайдо бўлса Россия ҳам четда қолмайди - ҳарбий атташе

“Охирги бир ярим йил давомида америка қўшнлари фақат толибонни нишонга олмоқда. Улар берган нуқтали зарбалар туфайли биз кўплаб дўстларимизни йўқотдик. Биз америкаликлар ва бошқа хорижий кучлар ДАИШни қўллаб қувватлаётганини яққол сезаяпмиз”, — дейди толибон дала қўмондонларидан бири мулла Абдул Қуддус.

Мухаммад Рахим исмли қуддуслик маҳаллий фуқаро айишига қараганда, АҚШ ҳаво зарбалари беришда ўта ғалати ҳолатлар кўзга ташланмоқда. Масалан, толибон жангарилари бор деб хабар тарқалган Саид-Азам, Гаро-Қишлоқ ва Саросиёб қишлоқларининг тинч аҳолиси АҚШ зарбаларидан зарар кўрган. Ваҳоланки, зарба бериш вақти толибон у ердан узоқда бўлган. ИШИД жангарилари ҳақиқатдан бор бўлган қишлоқларга эса –  “у ер тинч” деб зарба беришмаган.

Шунингдек Муҳаммад Раҳим, айни дамда Қуддус жуда хавфли жойга айланиб қолганини хабар қилмоқда. Толибон қўмондони Абдул Салам бу ерда тартиб сақлаб турар эди. АҚШ уни Россиянинг иттифоқчиси деб, йўқ қилди. Энди бўлса бу ерда Афғон толибонлари ўрнида чет эллик ёлланган жангарилар хўжайинлик қилмоқда. Улар учун ҳеч қандай қонун йўқ.

Афғонистонда “ИШИД”нинг мақсади нима?

Биринчидан, Сурия ва Ироқдан қочиб қолган жангариларн  сақлаб туриш ва кўпайтириш учун янги макон.

US Army soldiers provide security for members of their team near the Afghanistan-Pakistan border - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон ҳарбийлари томонидан бир кунда 70 дан ортиқ жангарилар йўқ қилинди

Иккинчидан, Афғонистон ҳудудида доимий уруш ўчоғини сақлаб туриш ва шу йўл билан Хитойнинг Афғонистон ҳудудида режалаштирилаётган йирик  тижорат лойиҳаларини амалга оширишга йўқ қўймаслик. Маслан, Туркманистондан Афғонистон орқали газ қувури тортиб ўтиш лойиҳаси. 

Учинчидан, Келажакда улар ёрдамида Туркманистон ҳудудига бостириб кириш. У ердаги нефт ва газ конларига хўжайинлик қилиш.

Тўртинчидан, бутун  Ўрта Осиёни нотинч ҳудудига айлантириш.

Бешинчидан, Нотинч Ўрта Осиё орқали Россияга босим ўтказиш. Ўрта Осиё мамлакатлари ва Россия  орасида совуқлик тушуриш, МДҲ мамлакатлари орасида виза тартибини қўллашга мажбурлаш ва уларни бир-биридан узоқлаштириш. 

ИШИДнинг Афғонистонга кўчишига ким ёрдам берди?

Сурияда Россия Ҳарбий ҳаво кучлари ёрдамида амалга оширилган операция натижасида террорчилар тор-мор қилинди. Бугун уларга "сичқон ини минг танга" бўлиб қолган, қаерга боришни билмайди.

Ми-17 ҳарбий вертолети - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон шимолида ҳарбий вертолет қулаб, 8 киши қурбон бўлди

“ИШИД жангарилари танитувчи белгилари бўлмаган вертолётларда Афғонистон ҳудудига кўчирилмоқда”, — деган эди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова бироз олдин ОАВ вакилларига.

Захарова айтишига қараганда, танитувчи белгилари бўлмаган вертолётларда бир гуруҳ ИШИД жангарилари ва бир неча қути қурол-аслаҳа Афғонистон шарқига олиб бориб қўйилган. 

Афғонистон парламенти қуйи палатасининг депутати — Ҳожи Зоҳир Қодир ушбу вертолетларни шахсан ўзи кўрган ва улар америкаликларга тегишли эканини тасдиқлаган эди. 

ИШИД бу ерда ҳам ўзининг “қора ишини” бошлади

Бир неча кун олдин улар Бадахшон яқинидаги афғон армиясининг блок-постига ҳужум қилиб у ердаги аскарларнинг бошини танасидан жудо қилишган. Ҳукумат тарқатган маълумотга кўра 3 нафар аскар ўлдирилган. Бошқа маълумотларга кўра – 10 киши.

РИА Новости хабарига кўра, 3 декабрь куни афғон-тожик чегара қисмида қуролланган тўда чегарачиларга ҳужум қилган. Тожикистон чегара қўриқлаш офицери қурбон бўлган, 4 нафар  аскар жароҳатланган.

Янгиликлар лентаси
0