ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputmik. Афғонистон шимолидаги Боғлон вилоятида вертолет қулаши оқибатида камида 8 киши қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда Ассошиэйтед Пресс мамлакат Мудофаа вазирлиги хабарига асосан.
Афғонистон Мудофаа вазирлиги вакили Давлат Вазирининг айтишига қараганда 3 экипаж аъзоси ва 5 солдат қурбон бўлган. Вазирининг сўзларига қараганда воқеага техник носозлик сабаб бўлган.
"Толибон" экстремистик ҳаракати вакили эса — ушбу вертолетни улар уриб туширганини таъкидламоқда.
Ҳарбий бертолёт Афғонистон шимолидаги Боғлан вилоятининг Данд-гори уездида ҳалокатга учраган.Воқеанинг қолган тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.