TOШКЕНТ, 12 октябр — Sputnik. Ўтган ҳафтада охирги 12 йил даомида Жиззах вилоятида юқори тоғ ҳудудида жойлашган ҳарбий полигонда Россия — Ўзбекистон ҳарбий ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Sputnik мухбири ушбу муносабат билан Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳарбий атташеси Сергей Чернышевга мурожаат қилди.
"Ўзбекистон ва Россия учун энг катта хавф бу — Афғонистон томонидан келиши мумкин бўлган хавфдир. Мабодо вазият мураккаблашган тақдирда Ўзбекистон ҳам Россия ҳам четда қолмайди. Бизнинг икки мамлакат биргаликда ҳаракат қилишига тўғри келади, чунки биз энг камида қўшнилармиз. Мен биргаликда кечган тарих, ва бизнинг нафақат иттифоқчи ёки ҳамкор эканлигимизни айтмаяпман", — деди ҳарбий атташе.
Ўтган ҳафтада Жиззахда бўлиб ўтган ҳарбий ўқув машғулотларида 400 га яқин ҳарбий хизматчилар иштирок этди. Россия ва Ўзбекистон ҳарбийлари ўқув машғулотлари давомида тоғ ҳудуди шароитида чегарадан ўтган террорчи ва бандитлар гуруҳларига қарши биргаликда операциялар ўтказиш услубларини, икки томон фойдаланаётган қурол-аслаҳаларни ўрганишди.