Ўзбекистон ва Афғонистон 500 млн долларликдан зиёд экспорт шартномаси имзолади

Oбуна бўлиш
Президентлар оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда бўлиб ўтган музокаралар ва имзоланган ҳужжатлар Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар

ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Кўксаройдаги музокаралар якунида Ўзбекистон ва Афғонистон президентларининг Қўшма баёноти имзоланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Встреча Шавката Мирзиёева и Ашрафа Гани - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Ғани кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказдилар

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, фан, таълим ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган 20 ҳужжат имзоланди. Хавфсизлик масалалари бўйича қўшма комиссия тузиш, Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам, Сурхон – Пули Хумри электр узатиш линиясини қуриш, Мозори Шариф – Шибирғон – Маймана – Ҳирот темир йўлини барпо этиш, юк ташиш, божхона соҳасидаги алоқалар тўғрисидаги ҳужжатлар шулар жумласидандир.

Шунингдек, ташриф доирасида умумий қиймати 500 миллион доллардан зиёд бўлган 40 дан ортиқ экспорт шартномаси имзоланди.

Президентлар оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда бўлиб ўтган музокаралар ва имзоланган ҳужжатлар Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

Афғонистон президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифи давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0