Мирзиёев ва Ғани кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказдилар

Oбуна бўлиш
Илгарироқ икки давлат етакчилари тор тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтганди

ТОШКЕНТ, 5 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон президенти Ашраф Ғани музокараларни икки мамлакат делегациялари иштирокида давом эттирдилар, деб хабар берди Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.

Встреча Ашрафа Гани и Шавката Мирзиёева - Sputnik Ўзбекистон
Кўксаройда Ашраф Ғани ва Шавкат Мирзиёев учрашуви бўлиб ўтди

“Кенг кўламли мулоқот чоғида савдо-иқтисодиёт, транспорт, транзит, энергетика, кимё, агросаноат, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади”, — дейилади хабарда.

Музокаралар якунида ҳукуматлараро ва идоралараро даражадаги ҳужжатлар, кўплаб тижорий шартномаларни имзолаш мўлжалланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0