ТОШКЕНТ, 5 дек – Sputnik. Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Кўксарой қароргоҳида муносиб ҳурмат эҳтиром билан кутиб олинди.
Маросимда, икки мамлакатнинг давлат мадҳиялари янгради, президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.
© Пресс-служба президента УзбекистанаАшраф Ғани ва Шавкат Мирзиёев фахрий қоровул олдидан ўтмоқда
Ашраф Ғани ва Шавкат Мирзиёев фахрий қоровул олдидан ўтмоқда
Шундан сўнг Ашраф Ғани ва Шавкат Мирзиёевнинг тор доирадаги учрашуви бошланди.
Музокарада икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик муаммолар, хусусан, терроризм, экстремизм ва наркотрафикка қарши курашиш, Марказий Осиёда хавфсизликни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди. Музокаралар Очиқ ва конструктив руҳда бўлиб ўтди.
Айни дамда тор доирадаги учрашув якунига етди. Бир неча дақиқа ичида кенгайтирилган доирадаги учрашув бошланиши кутилмоқда.