ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Афғонистон давлат хавфсизлик кучлари томонидан ўтказилган махсус операция натижасида, 71 та қуролланган жангарилар йўқ қилинди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги Афғонистон ички ишлар вазирлигига таянган ҳолда хабар бермоқда.
"Афғонистон миллий муфодаа ва хавфсизлик кучлари ҳамкорликда айрим вилоятларни террорчилардан тозалаш бўйича 12 та махсус операция ўтказишди. Операциялар натижасида оҳирги 24 соат ичида 71 нафар жангарилар йўл қилинди", — деб қўшимча қилди Синьхуа агентлиги.
Сўнгги хабарларга кўра, махсус операциялар Нангархар, Гильменд, Лагман, Фарах, Қундуз, Гур, Вардак и Забуль провинцияларда ўтказилди. Шунингдек, ҳозирги вақтда 40 нафардан ортиқ жангарилар яраланди ва 7 нафар қўлга олинди.
Маҳаллий аҳоли ва ҳарбийлар ўртасида ҳалок бўлган ёки жароҳат олганлар ҳақида маъмулотлар мавжуд эмас.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.