Деҳқон ҳаётнинг устуни – Шавкат Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев торжественно вручил награды ко Дню работников сельского хозяйства
Шавкат Мирзиёев торжественно вручил награды ко Дню работников сельского хозяйства - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда янги жорий этилган Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунида, президент аграр соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади ҳамда соҳада эришилган натижа ва ютуқлар, камчиликлар ва келажак режалари ҳақида сўз юритди.

ТОШКЕНТ, 10 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги ходимларини  Ўзбекистонда илк бор нишонланаётган касб байрами куни байрами билан табриклади, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Бухоролик фермерлар маҳсулотлари - Sputnik Ўзбекистон
1 июлдан деҳқон ва фермерларга ўз маҳсулотларини экспорт қилиш ҳуқуқи берилди

Президент ўз табрик сўзида қишлоқ хўжалигининг барча йўналишларида хизмат қилаётган миришкор деҳқон ва фермерлар, сувчи ва ирригаторлар, механизатор ва агрономлар, аграр тармоқ олимларини санаб ўтиб, уларни ўз юрагига энг яқин инсонлар деб билишини таъкидлади.

Деҳқон деганда, бепоён далалар, боғу роғлар, дастурхонимиздаги турли ноз-неъматлар, тўй-томошалар, хурсандчилик кунларимиз, бутун ҳаётимиз кўз олдимизда намоён бўлади,

“Шу маънода, деҳқон бу – ҳаётнинг бақувват устуни, тирикликнинг мустаҳкам таянчи, десак, ҳеч қандай муболаға бўлмайди”, — деди президент.  

Шундан сўнг, президент узоқ йиллар давомида аграр соҳасида касб байрами бўлмагани ва бугун ушбу байрам пайдо бўлгани — адо этилган халқ истаги эканлигини айтди.

Шунингдек, президент йил сўнгида ўтган мавсумда қўлга киритилган ютуқлар ҳам, йўл қўйилган камчиликлар ҳам батафсил таҳлил қилиб соҳага тегишли янги режалар белгилаб олиш учун ўтказиладиган ушбу каби анжуман – яхши анъананинг қайта тикланиши эканлигини таъкидлади.

Аграр соҳада ютуқлари

Президент айтишига кўра, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш натижасида Ўзбекистонда кейинги йилларда 160 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари шаклланиб, улар бугунги кунда 10 дан ортиқ йўналишларда самарали фаолият юритмоқда.

Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги мутахассислари АҚШда малака оширишади

Фермер хўжаликлари раҳбарлари 12 мингдан зиёди 30 ёшгача бўлган ёшлар, 6 мингдан ортиғи — хотин-қизлар эканлиги алоҳида айтиб ўтилди.

Кўп тармоқли фермер хўжаликлари охирги икки йилда 45 %га кўпайиб – 75 мингтага етди. Бунинг ҳисобидан жойларда, узоқ-узоқ қишлоқларда юз минглаб янги иш ўринлари барпо этилди.

Олиб борилган ислоҳотлар, фермерликнинг ривожланиши натижасида 8 миллион 377 минг тонна ғалла, 2 930 минг тоннадан зиёд пахта, 12 450 тонна пилла, 318 минг тонна шоли, 23 миллион тонна мева-сабзавот, 13 миллион тонна гўшт ва сут маҳсулотлари етиштирилди.

Бу йил биринчи марта ғалладан бўшаган қарийб 1 миллион гектар майдонга сабзавот, картошка, полиз ва дуккакли экинлар экилди ва 5,5 миллион тоннадан ортиқ маҳсулот етиштирилди.

Қишлоқ хўжалигини диверсификация қилиш, ер-сув ресурсларидан янада оқилона фойдаланиш борасида қилинаётган ишлар ҳам аста-секин ўз самарасини бермоқда.

Обработка рисовых полей во Вьетнаме - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш бўйича Хитой тажрибасини ўрганади

Масалан, ушбу йилда 96 минг гектар ҳосилдорлиги паст майдонларда пахта ва ғалла ўрнига 32 минг гектар ерда карам, турли сабзавот ва кўкатлар экилди ва бу майдонлардан олинган минглаб тонна маҳсулотлар экспорт қилинди. Шунингдек, 11 минг гектарда интенсив боғ ва янги токзорлар, 1 минг 500 гектарда иссиқхоналар барпо этилди.

Бу борада Испания, Польша, Нидерландия, Греция, Россия, Хитой, Жанубий Корея, Туркия, Вьетнам ва Индонезия давлатларининг илғор тажрибасидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда биринчи марта шафран каби ноанъанавий экин экиш йўлга қўйилди, соя экиш кенгайди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 132 минг тоннаси қайта ишланиб, 100 миллион долларлик тайёр маҳсулот олинди ва тайёр маҳсулот экспорт қилинди. 724 минг тонна ҳўл мева 856 миллион доллар валюта эвазига четга сотилди.

Пиллачилик, йилқичилик ва балиқчилик қайта тикланмоқда

Пиллачиликда ҳам деярли йўқолиб бораётган анъаналар қайта тикланди. Қимматбаҳо хом-ашё бўлган ипак етиштиришнинг мутлақо янги тизими йўлга қўйилди. “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ташкил этилди. Биринчи марта пилладан йилига икки марта ҳосил олиш тажрибаси синовдан ўтказилди ва ижобий натижа берди.

Сельхоз дрон - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги учун учувчисиз аппаратлар ишлаб чиқарилади

Ҳар бир вилоятда пилла хомашёсини қайта ишлаб, тайёр маҳсулот олиш мақсадида тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари жалб қилинмоқда. Натижада шу йилнинг ўзида ипакни қайта ишлашга ихтисослашган 10 дан ортиқ янги корхона ишга туширилди.

Кейинги йилларда чорвачилик тармоғини ривожлантириш дастурлари доирасида балиқ, асал етиштириладиган, парранда, эчки, қорамол боқиладиган кўплаб хўжаликлар фаолияти йўлга қўйилди.

Йилқичилик тармоғи бўйича 15 та насл хўжалиги фаолият кўрсатмоқда. Уларда 3 минг 150 дан зиёд зотдор от боқилмоқда. Зотдор қорабайир отларини кўпайтириш ва от спортини ривожлантириш мақсадида Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида янги йилқичилик комплекси ташкил этилди. Тошкент вилоятида ва юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам бундай мажмуалар барпо этилмоқда.

Охирги 20 йилда эътибордан четда қолган яна бир тармоқ – балиқчилик соҳасини тиклаш учун “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ташкил этилди. Унинг тизимига 3 минг 600 та балиқчилик хўжалиги киритилди. Жорий йилда 580 минг гектар майдондаги табиий ва 28 минг гектар сунъий кўлларда 100 минг тоннадан ортиқ балиқ етиштирилди.

Қишлоқ хўжалиги - Sputnik Ўзбекистон
Агрофирмалар қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширади

Вьетнам ва Хитой технологияси асосида интенсив усулда балиқ етиштириш, уни кўпайтириш, балиқ озуқаси ишлаб чиқариш борасида ушбу мамлакатлар билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Яна бир муҳим йўналиш – асаларичилик соҳасини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон асаларичилар уюшмаси ташкил этилиб, унга асал етиштирадиган 14 мингдан ортиқ тадбиркор аъзо бўлиб кирди.

Қишлоқ хўжалигининг энг илғор вакиллари

Шавкат Мирзиёев юқорида айтиб ўтилган салмоқли ютуқлар ортида кунда-кун тинимсиз меҳнат қилаётган, соҳа ривожига умрини, бутун ҳаётини бағишлаётган инсонлар турганини айтиб ўтди.

“Айниқса, Ўзбекистон Қаҳрамонлари Азим Латипов, Аваз Эргашев, Анорбой Эшматов, Парда Зиёдов, Сарсенбай Сейтназаров, Дўстмурод Абдуллаев, Исахон Баҳромов, Сиёсатхон Абдуллаева, Аваз Ҳосилов, Гулмат Ҳайитметов, Шарифбой Ражабов, Аҳмад Нарзуллаев, Абдумурод Бозоров, Абдурайим Ҳомидов, Патилахон Эргашева, Халчахон Мирзаева, Тўра Нарзиев каби фидойи юртдошларимиз ҳақида ҳар қанча гапирсак арзийди”, — деди президент

Давлат кўмаги

Сабзавот базасидан маҳсулот олиб чиқиш - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти ҳажмини оширишга келишиб олишди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ҳукумати фермер хўжаликлари ва умуман, қишлоқ хўжалиги соҳаси давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларга барча зарур шароит ва имкониятлар яратиб берилаётганини айтиб ўтди.

Хусусан ирригация ва мелиорация тадбирларининг барча харажатлари тўлиқ давлат бюджети ҳисобидан қопланаётганини ҳамда ушбу қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил олишда муҳим омил бўлаётганини айтиб ўтди.

“Қишлоқ хўжалиги экин майдонларини сув билан кафолатли таъминлаш мақсадида ҳар йили давлат бюджетидан 2 триллион сўмдан ортиқ, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш учун 400 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилмоқда”, — деди президент.  

Ҳосилдорлиги паст ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта етиштирадиган фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат бюджетидан маблағ ажратиш ҳажми йилдан-йилга ортиб бормоқда. Агар 2008 йилда ушбу мақсадлар учун 80 миллиард сўм маблағ йўналтирилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 300 миллиард сўмни ташкил этди.

Ислоҳотлар илғор натижа берди

Шундан сўзнг президент пахта етиштиришда юксак натижаларга эришган фермерларни санаб ўтди. Гектаридан ўртача 50 центнердан зиёд ҳосил олган фермерлар 1 минг 121 тани, 45 центнерлик маррани эгаллаган фермерлар – 2130 тани, 40 центнерчилар — 7208 тани ташкил этган. Бу пахтачилик бўйича ўз тажриба мактабини яратаётган фермерлар кўпайиб бораётганидан далолат беради.

Карам етиштириш - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни белгиланди

Жорий мавсумда Амударё, Булоқбоши, Пахтаобод, Вобкент, Бухоро, Миришкор, Нишон, Қизилтепа, Мингбулоқ, Каттақўрғон, Нарпай, Жарқўрғон, Юқоричирчиқ, Боғот, Хонқа, Қўшкўпир туманларида пахтадан мўл ҳосил олинди.

Пахта етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган Амударё туманидаги “Амударё соҳили” фермер хўжалиги раҳбари Исломбек Маткаримов, Миришкор туманидаги “Турдиали бобо” фермер хўжалиги раҳбари Абдувоҳид Бегалиев, Пешку туманидаги “Фаттоев” фермер хўжалиги раҳбари Ёқуб Фаттоев каби фермерлар фаолияти таҳсинга сазовордир.

Ғаллачилик бўйича эришган ютуқларимизда Беруний, Олтинкўл, Қўрғонтепа, Дўстлик, Ромитан, Пешку, Шаҳрисабз, Норин, Иштихон, Пискент, Олтиариқ, Учкўприк, Қува туманлари фермерлари ўрнак ва намуна бўлдилар.

Энг асосийси, бу йил етиштирилган ғалланинг 5 миллион 200 минг тоннадан ортиғи фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда аҳоли ихтиёрида қолдирилди. Буларнинг барчаси деҳқонларимизнинг омборлари донга, рўзғорлари қут-баракага тўлиб бораётгани, улар ўз меҳнатидан катта манфаат кўраётгани, халқимиз ибораси билан айтганда, том маънода уларнинг косаси оқараётганининг амалий далили, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Янги тежамкор технологиялар кириб келмоқда

Сув ресурслари чекланган минтақамизда деҳқончилик қилиш, мўл ва сифатли ҳосил олиш қанчалар оғир ва машаққатли эканини сиз, шу соҳанинг моҳир усталари жуда яхши биласиз, ғ деди президент.

Евро - Sputnik Ўзбекистон
Европа Иттифоқи Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун €9,3 млрд ажратди

Шунинг учун сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга қаратилган тадбирлар қўллаб-қувватланиб, бунинг ташаббускори бўлган хўжалик ва ташкилотларга қўшимча имтиёз ва преференциялар яратиб берилмоқда. Натижада бугунги кунда қарийб 240 минг гектар майдонда ана шундай технологиялар, жумладан, 28 минг гектар ерда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинди.

2017 йилнинг ўзида қишлоқ хўжалиги соҳасига оид 5 та қонун, 20 дан ортиқ фармон ва қарор қабул қилинди, 2 та янги қўмита ва 3 та уюшма тузилди. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолияти тубдан такомиллаштирилди.

Қишлоқ туманларида ҳокимларнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий қилинди. Ўзбекистон Фермерлари кенгаши Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши сифатида қайта ташкил этилди.

Энди ана шундай ўзгаришлар амалий натижа ва самара бериши учун барчамиз бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этишимиз керак.

Ўзбекистонни 2017-2021 йилларда янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалигини ҳам модернизация қилиш режалаштирилган.

Президент нутқининг тўлиқ матни билан қуйида танишинг.

Янгиликлар лентаси
0