Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни белгиланди

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишКарам етиштириш
Карам етиштириш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 30-июн Ёшлар куни, декабр ойининг иккинчи якшанбаси эса Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида кенг нишонланадиган бўлди

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистонда Ёшлар куни ва қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида қонун қабул қилинди.

Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 14 августда қабул қилинган, Сенат томонидан 2017 йил 24 августда маъқулланган ҳужжатга кўра, энди 30 июнь Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни сифатида нишонланади.

Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 1 августда қабул қилинган, сенат томонидан 2017 йил 24 августда маъқулланган ҳужжатга кўра эса декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланган.

Иккала Қонун ҳам расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Янгиликлар лентаси
0