Агрофирмалар қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширади

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишҚишлоқ хўжалиги
Қишлоқ хўжалиги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурхондарё вилоятида қишлоқ хўжалиги янгича услубда, агрофирмалар ташкил қилиш орқали ривожлантирилади.

ТОШКЕНТ, 15 ноя — Sputnik. Сурхондарё вилоятида агрофирмалар МЧЖ кўринишида ташкил қилинади, деб хабар қилмоқда Uzbekistan Today нашри, Вазирлар Маҳкамаси қарорига асоан.

Бундай фирмалар 2016 йилнинг 10 декабригача ташкил қилиниши керак. Улар вилоятнинг ҳар бир туманида пайдо бўлади. Уларнинг фаолияти “Ўзагроэкспорт”, Кичик бизнес экспорт фонди ва Миллий банкнинг пойтахт бўлимлари томонидан қўллаб-қувватланади.

Уларни ривожлантириш учун, ташкил қилинганидан кейин бир ойи ичида ҳар бир агрофирма фаолиятини юритиш учун камида 2 миллиард сўмдан маблағ ажратилади.

Ўзбекистон мева-сабзавот етказишнинг янги тизимини яратади

Агрофирмалар фаолияти турли йўналишларга қаратилган бўлиб, улар ер ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш учун деҳқон хўжаликлари билан чамбарчас боғланган ҳолда фаолият юритишади.

Агрофирмалар деҳқон хўжаликларига ички ва ташқи бозорларда талаб катта бўлган мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқариш буюртмаларини топширадилар. Шунингдек улар деҳқон хўжаликларини уруғ ва кўчатлар, минерал ўғитлар билан таъминлашади.

Агрофирмалар мева сабзавот маҳсулотларини таёрлаш, сортларга бўлиш ва упаковка қилиш билан, ҳамда иссиқхоналар, совутгич камералари ва маҳсулотларни қайта ишлаш цехлари қуриш билан ҳам шуғулланади.

Агрофирмалар ҳудудда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Республика ва чет мамлакатлар бозорларида сотиш билан ҳам шуғулланади.

Янгиликлар лентаси
0