ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг Наманган, Андижон, Фарғона, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларининг қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш учун €9,3 миллиард маблағ ажратади, деб хабар берди ЕИ матбуот хизмати.
ЕИ дастурига биноан, уч йил мобайнида қишлоқ хўжалигининг чорвачилик, боғдорчилик ва сабзавотчилик соҳаларига европа технологиялари киритилади.
Ушбу лойҳа ташкилотчиси — Германия халқаро ҳамкорлик агентлиги (Deutsche Gesellschaft für Internationale Zusammenarbeit — GIZ). Лойҳада яна Франция, Италия ва Болгария агентликлари ва иқтисодий ривожланиш марказлари қатнашади.
Лойҳанинг асосий мақсади ЕИда яратилган сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқиш ноу-хау ва технологияларини, маҳаллий ҳукумат ва иқтисодий субъектлар билан билан биргаликда, ривожланаётган Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига киритиш.