ТОШКЕНТ, 1 ноя — Sputnik. Тошкент давлат аграр университети, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Андижон ва Самарқанд қишлоқ хўжалик институтлари Мичиган штати университети билан ўзаро англашув меморандуми имзолади.
Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг билдиришича, ҳужжат Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги делегациясининг АҚШга расмий ташрифи давомида имзоланди.
Келишувга кўра, олий ўқув юртлари ҳамкорликда тадқиқотлар ўтказади, тажриба алмашади. Шунингдек, ўзбекистонлик қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари АҚШ университетида малака оширишади.
Бундан ташқари, АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ўтказилган музокаралар натижасида томонлар инновацион қишлоқ хўжалиги фанлари соҳасида ҳамкорлик қилишга, аграр соҳага АҚШнинг ресурсларни тежовчи технологияларини жорий этишга келишиб олдилар.