Назарбаевнинг набираси: Мени гиёҳвандликдан Оллоҳ ва бобом асраб қолди

© FacebookВнук президента Казахстана Нурсултана Назарбаева Айсултан
Внук президента Казахстана Нурсултана Назарбаева Айсултан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нурсултон Назарбаевнинг набираси қандай қилиб гиёҳванд бўлиб қолганини ва қандай яна ҳаётга қайтганинни ҳикоя қилиб берди.

ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаевнинг набираси Айсултан Назарбаев Facebookда ўзининг кичик ҳикоясини айтиб берди.

“Ижтимоий тармоқлар баъзилар учун ёлғончилик маскани айланган: одамлар муваффақиятли кишилар ниқобини кийиб, ташқи кўринишларини чиройли қилиб, бировларнинг сўзларини ўзлариники деб ишлатадилар. Бундайлар шу ҳолатни ҳақиқий ҳаёт деб тушунишади.

Носвой - Sputnik Ўзбекистон
ИИББ ҳавотирда: носга наркотик қўша бошлашди

Лекин менинг фикрим бошқача: Ижтимоий тармоқлар инсон ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборди,  улар дунёни очиқ майдонга айлантириб, барча учун унда иштирок этиши учун имкон яратди. Интернет – прожектор каби барча ҳақиқатни бир кун очиб беради. Фақат ахмоқларгина янги дунёда бирор нарсани яширишга уринади.

Мен энг бошиданоқ ҳамма нарсани очиқчасига айтиш учун Facebookда саҳифа очганман. Ҳаётда мингта муаммо бўлиши мумкин, лекин ёлғон – энг хавфли қопқон. Ундан қутилиш кўпчилик учун жуда мушкул. Менинг ҳаётимда ҳам ўта жиддий касалликдан даволаниш га тўғри келди. Сизни ва яқинларингизни бундай мусибатдан Оллоҳнинг ўзи асрасин. 

Менинг бобом, академик Мухтор Алиев вафот этганидан бир ярим ой ўтиб Австрия қамоқхонасида отам Роҳат Алиев ўз жонига қасд қилди. Ҳаёт менга бирданига икки қақшатқич зарба берди. Барча эркатой Айсултан деб билган ёш йигит ўша вақтларда дунёдаги энг эзилган одам эди.

Уничтожение наркотических средств в Таджикистане - Sputnik Ўзбекистон
Спайс наркотик моддага тенглаштирилди

Мени бутун оиламиз қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиларди. Бобом Нурсултан Назарбаев эса алоҳида ғамхўрлик кўрсатди. У киши кун давомида 17 млн аҳолининг муаммоларини ҳал қилса, кечқурун барча диққатини менга қаратар эди.. Мен эса ўша вақтларда у киши мен учун қанча куч-ғайрат сарфлаётганини тушунмас эдим ва ҳаётимда энг катта ахмоқликка йўқ қўйдим. Мен ўзимни тинчларнтириш учун гиёҳванд моддалардан нажот излай бошладим.

Гиёҳвандлик – бу жамиятнинг катта муаммоси ва инсоннинг ҳақиқий касаллиги. Бошида дунё ёрқин ва рангба-ранг бўлиб кўринади ва олдинда  фақат яхши ишлар турганга ўхшайди. Лекин бу фақат бошида. Тез орада наркотиклар инсон танасининг барча аъзоларига таъсир қилувчи жараёнларни ишга солади, жиддий касаллик пайдо бўлади. Ким бу йўлда чуқурлашиб кетса, у – албатта ўлади. Бу заҳар, албатта, ҳеч қачон кўнгилни даволамайди.

Оилада гиёванд аъзо пайдо бўлса, биринчи навбатда унинг барча аъзоларида қўрқув пайдо бўлади. Энди нима бўлади? Ишхонадагилар нима дейди? Қўшнилар нима дейди? Мана шу қўрқув энг мустаҳкам алоқаларни ҳам бузиб юбориши мумкин. Шу қўрқув инсоннинг умидини узиб, ёлғизлаб қўйиши мумкин.

Қўлга олинган наркотик сотувчиси - Sputnik Ўзбекистон
МХХ Тожикистондан наркотик келувчи икки "канал"ни фош этди

Менинг оиламда ҳам даставвал қўрқув пайдо бўлди. Лекин, Оллоҳга шукур, мен бир ишни тўғри қилдим — мен ҳаммасини очиқчасига бувамга айтиб бердим. Балким бошқа президент бўлганда бундай вазиятда муаммони яширишга, ундан узоқроқ бўлишга ҳаракат  қилган бўларди, лекин Нурсултон Назарбаев эмас. Бобом мен учун ҳақиқий ота вазифасини бажарди. У “Менга айтиб яхши иш қилдинг. Бу оғир касаллик, лекин сен унга дуч келган биринчиси ҳам охиргиси ҳам эмассан. Уни енгиш учун сенинг кучинг етади”, деди.

Мен бобомга ушбу касалликни енгиб, ёмонликни яхшиликка айлантиришни ваъда бердим. Бобом хотиржамлик билан “Айсултан доимо берган ваъдасининг устидан чиқади”, — деди. 

Шу йўл билан бобом мени ҳаётимни сақлаб қолди. Аслида у мени икки маротаба сақлаб қолган, лекин биринчи бор мен буни тушунмаган эканман, лекин энди яхши тушундим. Оила аъзоларим ҳам мени қўллаб-қувватлаб туришибди. Бу жуда муҳим.

Наркотик моддаларни йўқ қилиш - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 20 йил давомида 60 тоннадан ортиқ наркотик модда мусодара қилинди

Гиёҳвандликни фақат ирода билан енгиб бўлмас экан. Бу касалликка қарши дори ҳам йўқ. Мени бу ҳақида ёзишга мажбур қилган нарса, бу гиёҳвандлик қанча одам ва қанча оилаларнинг умрига зомин бўлаётганидир. Мен ушбу касалликдан қутилиш йўли борлигини биламан ва уни дунёдаги барча билан баҳам кўрмоқчиман.

Ахир менинг мисолим бирор бир мактаб ўқувчисини “татиб кўриш”дан тўхтатиб қолса, бирор оилани атрофдагилар олдидаги қўрқувдан сақлаб қолса ё ҳеч бўлмаса бир касалга тузалиш йўлини кўрсатса – демак мен бекорга яшамаётган бўламан.

Мен бу балодан қутилиш йўлини топдим – менга Оллоҳ ёрдам берди. Гиёҳванлик ҳақида тасаввурган эга бўлган киши мен нима ҳақида гапираётганимни яхши билади деб ўйлайман. Бу балога чалинишда айбдорлар йўқ, фақат вазият қурбонлари бор деб ҳисоблайман. Гиёҳвандликка қарши курашиш керак, лекин гиёҳвандларга қарши кураш – бу жиноят. Бунга менинг ишончим комил. 

Гиёҳвандик ҳар йили миллионларб кишиларнинг умрига зомин бўлмоқда. Баъзилар гиёҳвандлик ҳаёт эркаларини, бойваччаларни ўз домига тортади деб ҳисоблайди, шунинг учун кўпчилликнинг гиёҳвандларга раҳми ҳам келмаслиги мумкин. Лекин аслида бундай эмас, гиёҳвандлик қўли етган ҳар бир кишини ўз домига тортиб кетади.

Ўзбекистонда таблетка гиёҳвандлигига ружу қўйганлар кўпаймоқда

Мен ушбу йўлда бирор фойдали иш қила олишга умид қиламан. Ҳозир гиёҳвандликка қарши кураш учун хайрия жамғармаси очиш ҳақида ҳам ўйлаяпман. Айни дамда менга ушбу ишда ёрдам бера оладиган малакали мутахассисларни излаяпман. Ушбу касалга чалинган ҳар бир кишига ёрдам беришга ҳаракат қиламан, чунки мен уларни тушунаман.

Бу йўлда энг асосийси, киши ўзининг ёлғиз эмаслигини ҳис қилиш, у биринчи ҳам охирги ҳам эмаслигини тушуниш ва бу балодан қутилишнинг иложи борлигини билишдир. Ҳозирги замонда гиёҳвандлар муаммосини ҳал қилиш учун катта тажриба орттирилган. Мен ушбу хайрли ишнинг бошида турган ва бугунги кунда дунёдаги барча гиёҳвандларга умид бағишлаётган халқаро Narcotics Anonymous ташкилотига ҳам миннатдорлик билдирмоқчиман.

Мен учун ўз-ўзим билан бўлган ушбу жанг, энг оғир жанг бўлди. Менинг олдимда икки йўл бор эди: бўшашиш, енгилиш ва жимгина ўлиб кетиш ёки бор кучимни бир жойга тўплаб яшаш учун курашиш ва ғалаба қозониш.”

Янгиликлар лентаси
0