Спайс наркотик моддага тенглаштирилди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишУничтожение наркотических средств в Таджикистане
Уничтожение наркотических средств в Таджикистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Олий Мажлисига Жиноят кодексига спайс сотиш учун жиноий жавобгарлик моддаси киритиш таклифи киритилади.

ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати ҳузуридаги Наркотик моддалар оборотини назорат қилиш Миллий қўмитаси Олий Мажлисга республика Жиноят кодексига спайслар таёрлаш, сақлаш ва сотиш учун жиноий жавобгарлик киритиш ҳақидаги ўзгаришлар лойиҳасини тайёрламоқда.

"Ўзгаришлар лойиҳаси тайёрланган ва таалуқли муассасалар томонидан тасдиқланган. Яқин орада Бош прокуратура ушбу лойиҳани қонунчилик ташаббуси сифатила таклиф қилади", — деди Миллий қўмита вакили.

ЖКига киритилаётган ўзгаришлар спайсларни наркотик ва психотроп моддалар ва уларнинг прекурсларига тенглаштиради. ЖКида спайслар наркотикларнинг алоҳида тури сифатида белгиланади.

Айни дамда Ўзбекистон ЖКида наркотик моддалар бўйича жазо олти ойдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилишни кўзда тутган. 2015 йилнинг июн ойида Ўзбекистонда таъқиқланган наркотик ва психотроп моддалар рўйхати спайс деб ҳисобланувчи 80 та янги турлари билан тўлдирилган эди.  

Наркотик моддалар назорат қилиш Миллий қўмитаси хабарига кўра 2016 йилда Ўзбекистонда психиологик фаол моддалар обороти бўйича 43та ҳолат аниқланиб, 579 грамм спайс қўлга олинган. Экспертлар фикрига кўра, охирги 2-3 йилда МДҲ мамлакатларида спайслар обороти кескин ошган.

Янгиликлар лентаси
0