ИИББ ҳавотирда: носга наркотик қўша бошлашди

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда носвойга спайс (синтетик наркотик модда) қўшилиши билан боғлиқ бир нечта ҳолатлар аниқланди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ тергов қўмитаси ходими

ТОШКЕНТ, 20 Sputnik. Ўзбекистонда носвойга синтетик турдаги наркотик модда қўшиш ҳолатлари аниқланди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Ўзбекистонда таблетка гиёҳвандлигига ружу қўйганлар кўпаймоқда
Тошкент шаҳар ИИББ Тергов қўмитасининг гиёҳванд воситалар ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноятларни ўрганиш бўлими раҳбари, полковник Олег Кимнинг сўзларига кўра, айни кунда республика регионларида спайс тарқалиши ҳолатлари кўп учрамоқда. Синтетик наркотик наша ва опиоид сингари гиёҳванд моддалардан арзон нархи билан фарқ қилади.

Полковникнинг айтишича, бу ҳолат бутун Марказий Осиё давлатлари учун катта хавф туғдиради.

Спайслар анъанавий наркотиклардан бир неча баробар хавфлироқдир. Уларни истеъмол қилган киши ўз ҳаракатларига жавоб бера олмайди. Меъёрдан ортиқ истеъмол қилганлик эса тахикардия ва организмда бошқа ҳавотирли ҳолатларни келтириши мумкин. Бутун дунёда ҳар йили айнан спайс туфайли жуда кўплаб ёшлар ҳаётдан бевақт кўз юммоқда. Бундай ёшларга спайсларни кайфиятни кўтарувчи хавфсиз модда сифатида тафсия этишади. Спайсларни чекиш аввал шунчаки эрмак сифатида бошланиб, инсон кейинчалик унга жиддий боғланиб қолади ва бу ҳолат инсон шахсиятининг завол топиши билан якун топади.

Янгиликлар лентаси
0